Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar


Ўзбекистон Республикасининг сиёсий режими



Download 237,06 Kb.
bet65/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

Ўзбекистон Республикасининг сиёсий режими демократик тараққиётиниг стратегик йўналишларини, инсоннинг сиёсий ҳуқуқларини халқаро андозалар миқёсида белгилаб беради, халқаро ҳуқуқ устунлигини, ҳокимиятлар тақсимланишини, давлатнинг асосий органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш идораларининг сайланишини, кўппартиявийликни, мафкуравий плюрализмни ўзида акс эттиради.Ўзбекистон Республикасининг сиёсий режими демократик сиёсий режим бўлиб, унга қуйидаги белгилар хосдир: демократизм; республика бошқарув шаклининг мавжудлиги; ҳокимият ваколатларининг тақсимланганлиги; сиёсий ва мафкуравий соҳада фикрлар хилма хиллиги; ўз-ўзини бошқаришнинг самарали тизимларини мавжудлиги; давлат сиёсатининг ижтимоий йўналтирилганлиги; фуқаролик жамияти институтларининг ривожланганлиги ва бошқалар.

69-SAVOL:


Ijrо hоkimiyati tizimigа kiruvchi оrgаnlаr, ya’ni dаvlаt bоshqаruv оrgаnlаri tizimi mustаqillik yillаridа tubdаn o`zgаrtirildi.
O`zbеkistоn Rеspublikаsi Vаzirlаr Mаhkаmаsi ijrо hоkimiyatini аmаlgа оshirаdigаn оrgаn hisоblаnаdi. Vаzirlаr Mаhkаmаsining tаrkibi – O`zbеkistоn Rеspublikаsi Bоsh vаziri, uning o`rinbоsаrlаri, Vаzirlаr, Dаvlаt qo`mitаlаrining rаislаridаn hаmdа o`z lаvоzimi bo`yichа.Qоrаqаlpоg`istоn Rеspublikаsi Bоsh vаziridаn ibоrаt.
O`zbekiston Konstitutsiyasining 98-moddasiga binoan, Respublika Hukumati – O`zbekiston Respublikasining Vazirlar Mahkamasi amaldagi qonunchilik hujjatlariga muvofiq mamlakatning butun hududidagi barcha organlar, korxonalar, muassasalar, tashkilotlar, mansabdor shaxslar va fuqarolar tomonidan bajarilishi majburiy bo`lgan qarorlar va farmoyishlar chiqaradi. Vazirlar Mahkamasi iqtisodiyotning, ijtimoiy va ma`naviy sohaning samarali faoliyatiga raxbarlikni ta’minlash maqsadida qonunlar, Oliy Majlis palatalarining boshqa qarorlari, O`zbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlari ijrosini ta’minlaydi. Hukumat qarorlari va farmoyishlari qonunga yoki Prezident farmoniga zid kelib qolsa, qonun yoki farmon amal qiladi. Hukumatning bunday qarori bekor qilinishi shart bo`ladi.
70-SAVOL: Президентлик республика бошқарув шакли сифатида, би­ринчи навбатда, сайлаб қўйилган давлат бошлиғи бир вақтнинг ўзида ҳукумат раҳбари ҳам бўлиши билан фарқ қилади. Президент­нинг ўзи парламент розилиги билан шу ҳукуматни тузади ва зарурат туғилгада уни тарқатиб юбориш ҳуқуқига эга бўлади. Бутун халқ томонидан сайланган президент умуммиллий манфаатлар ифода­чиси, миллат рамзи бўлиши (ҳар қалай шундай бўлиши керак ҳам) бошқарув президентлик шаклининг ижобий томонидир. Мазкур шакл бутун ваколатни бир шахсга беради ва у фавқулодда ҳолат­ларда масъулият ва раҳбарликни ўз қўлига олади. Бошқарувнинг президентлик шакли, одатда, парламент шаклига нисбатан юқори­роқ даражадаги сиёсий барқарорликни таъминлайди. Зеро, ҳукумат (президент) конституцияда белгилаб қўйилган қатъий муддатга сай­ланади.
Президентлик бошқарув шаклининг заиф жойлари ҳам мавжуд. Бошқарувнинг парламент шаклидан фарқли ўлароқ, у ҳокимиятнинг ижро этувчи ва қонун чиқарувчи тармоқлари ўртасидаги зиддият ва можароларни, шунингдек, конституциявий инқироз эҳтимолини ис­тисно этмайди. Бундай вазият, чунончи, президент билан парламент кўпчилиги бошқа-бошқа партиялар, сиёсий оқимларга мансуб бўлган вақтларда юзага келиши мумкин.
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, президентлик институти вако­латлари деярли барча давлатларда бир хил бўлса-да, уларни амалга оширишда катта фарқлар мавжуд. Президентларнинг қуйидаги ва­колатлари мавжуд: мамлакат ички ва ташқи сиёсатида давлатни на­мойиш этиш бўйича ваколатлари; президентлик институтининг қо­нунчилик ташаббуси бўйича ваколатлари; ҳукуматга нисбатан вако­латлари; давлат органларини шакллантириш ва кадрлар сиёсати бўйича ваколатлари; ҳуқуқий ҳужжатлар, норматив актлар яратиш бўйича ваколатлари; фавқулодда вазиятлар бўйича ваколатлари; ҳарбий сиёсат соҳасидаги ваколатлари; шахснинг ҳуқуқий мақо­мини аниқлаш соҳасидаги ваколатлари; халқаро муносабатлар бўйича ваколатлари. Бундан ташқари, президентлик институтига нисбатан конституцияларда ваколатлар билан бирга, маълум бир жавобгарлик ва тақиқлар ҳам мавжуд: бошқа лавозимларни эгал­лашнинг ман этилиши; бошқа фаолият билан шуғулланмаслик; ба­диий, илмий, адабий фаолият учун қалам ҳақи олмаслик; айрим мамлакатларда президент мамлакат ҳудудидан фақат парламент рухсати билан чиқиши мумкинлиги; конституция ва қонунларни била туриб бузиш, оғир жиноятларни содир этиш, коррупция, дав­латга хиёнат қилиш каби хатти-ҳаракатларга жавобгарлик шулар жумласидандир12.
Шундай қилиб, бошқарувнинг парламент ва президентлик шаклларидан бирини танлаш ягона, аммо беқарор раҳбарият (пар­ламент бошқаруви) билан барқарор, лекин икки ҳокимият ўртасид­аги ихтилофларни истисно этмайдиган раҳбариятдан бирини танлаш деган маънони англатади.
Аслида, «Президентни сайлашнинг энг мақбул услубининг ўзи бормикан?» Уларнинг ҳар бири ўзининг кучли ва заиф томонларига эга. Шу муносабат билан президентлик сайловларининг аҳамияти ортиб боради. Тўғридан-тўғри сайловлар энг содда ва демократик сайловлардир. Бундан ташқари, президентлик ҳокимияти қонунчи­лик ҳокимиятига ниҳоятда қарам бўлиб қолиши ҳам мумкин (маса­лан, фавқулодда ҳолат шароитларида президентни иккинчи муд­датга қайта сайлаш тартибини олиб кўринг).
Шуни алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, давлат бошқарув ти­зими қотиб қолган эмас, балки тарихий тараққиёт жараёнида муқар­рар равишда ўзгариб, янгиланиб туради. Айни пайтда дунёдаги дав­латлар бошқарув шакллари кўп минг йиллик тарихга эга бўлиб, жа­мият тараққиёти асосида такомиллашиб, мазмун жиҳатидан мукам­маллашиб борган. Буни Ўзбекистон давлат бошқаруви мисолида кўриш мумкин. Конституциямизга мувофиқ Ўзбекистон Республи­касида давлат ҳокимятини ташкил этишнинг асосий тамойиллари­дан бири – халқ хокимиятчилигидир. Республикада халқ давлат халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидирр. Халқ давлатни бошқарувни бевосита ёки сайлаб қўйилган ўз вакиллари орқали амалга оширади.
Шу ўринда истиқлол боис Ўзбекистон давлат бошқарувининг янги, замонавий ва самарали тизими шакллантирила бошланганли­гини алоҳида эътироф этиш лозим. «Президентлик бошқарув усули – шу тизимнинг ўзагидир»13.
Дарҳақиқат, жаҳон тарихий тажрибаси президентлик респуб­лика шакли давлат бошқарувининг энг мақбул, халқ манфаатлари – эҳтиёжларига жавоб берадиган қулай шаклларидан бири эканлигини кўрсатиб турибди14.
Ўзбекистонда жорий этилган давлат бошқарувининг президент­лик шаклининг мазмун-моҳияти, асосий принциплари, ўзига хос ху­сусиятлари, Президентнинг ҳуқуқий мақоми, ваколатлари мамлака­тимиз конституциясида, 1991 йил 18 ноябрда Олий Кенгашнинг саккизинчи сессиясида қабул қилинган «Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида»ги Қонунда баён этилган.
71-SAVOL: Давлатнинг олий вакиллик органи қонун чиқарувчи ҳоки­мият функциясини бажаради. Қонун чиқарувчи орган давлат ме­ханизмида етакчи мавқени эгаллайди. Зеро, ҳокимиятнинг бўлиниши принципига мувофиқ қонун чиқарувчи ҳокимият энг муҳим ҳокимиятдир. У ижро этувчи ҳокимият ҳаётга татбиқ этиши керак бўлган ҳамда суд ҳокимияти фаолияти учун қонуний асос бўлиб хизмат қиладиган бирламчи умуммажбурий қонун-қоида­ларни белгилаб беради.
Шуниси диққатга сазоворки, Ўзбекистон Республикаси Консти­туцияси лойиҳаси муҳокамаси чоғида ундаги Президент тўғрисид­аги бобни, Франция ва бошқа бир қатор мамлакатлар конституция­ларида бўлганидек, парламент ҳақидаги бобдан олдин бериш ҳақида таклиф билдирилганди. Конституциявий комиссия раиси Ислом Ка­римов, Ўзбекистон Конституциясида парламент ҳақидаги боб Пре­зидент ҳақидаги бобдан олдин келиши кераклигини қайд этиб, юқо­ридаги таклифга кескин қарши чиқди. «Бизнинг қонунга ва уни қа­бул қиладиган органга ҳурматимиз шунда намоён бўлади», – деди у.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish