Мураккаб гипотезадаэса ҳуқуқ нормасининг амал қилиши икки ёки ундан ортиқ ҳолатларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслигига боғлиқ эканлиги кўрсатилади. Масалан жиноий жазони ўташдан муддатидан илгари озод этиш тўғрисидаги нормаларни қўллаш учун қуйидаги шарт-шароитлар талаб этилади: 1) жазони ўташ режими талабларини бажарганлик ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиш; 2)жазонинг муайян миқдорларини ўтаб бўлганлик.
Альтернатив (муқобил) гипотеза эса ҳуқуқ нормаларининг амал қилиши санаб ўтилган шарт-шароитлардан бирига боғлиқ эканлигини баён этади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят процессуал Кодексининг 322–моддасида жиноят ишини қўзғатиш асос ва сабаблари баён қилинган бўлиб, жиноят ишини қўзғатишнинг муқаррарлиги тўғрисидаги мажбуриятни бажариш санаб ўтилган сабаб ва асослардан бирининг мавжудлиги билан амалга оширилиши мумкин.
87-SAVOL:
Ҳуқуқ нормасининг диспозициясини изоҳланг ҳамда турлари бўйича қонунчиликдан мисоллар келтиринг
Диспозиция – ҳуқуқ нормасининг навбатдаги таркибий эле- менти бўлиб, унда ҳуқуқ субъектларининг ҳуқуқ ва мажбурият- лари белгиланади ва уларнинг бўлиши мумкин бўлган хатти- ҳаракатлари вариантлари кўрсатилади. Масалан, Жиноят кодек- сида белгиланган тартибни бузиб чет элга чиқиш ёки Ўзбекистон Республикасига кириш ёҳуд чегарадан ноқонуний ўтганлик учун жавобгарлик белгиланган. Бу ҳуқуқ нормасининг диспозицияси - ҳукуматнинг рухсатисиз ёки қалбаки ҳужжатлардан фойдаланиб ёки бунинг учун белгиланган чегара пункти орқали ўтмай, давлат чегарасидан ноқонуний ўтишнинг тақиқланганлигидир. Диспози- ция шу хулқ-атвор қоидасининг ўзи, юридик норманинг ўзаги, мағзидир. Аммо, ҳуқуқ нормаси фақат биргина диспозициянинг
ўзидан иборат бўла олмайди. Фақат гипотеза ва санкция бирлик- да диспозиция атрофида жамлангандагина диспозиция ҳаётий кучга эга бўлади ва ўзининг тартибга солувчи хусусиятларини на- моён қилади. Диспозиция – бу ҳуқуқий хатти-ҳаракат моделидир. Диспозицияда ҳуқуқ нормасининг гипотезасида кўрсатилган ҳолатлар мавжуд бўлганда ҳуқуқ субъектлари риоя этишлари лозим бўлган қоида ифодаланади. Масалан, Ўзбекистон Респуб- ликаси Конституциясининг 66 – моддасига мувофиқ, “вояга ет- ган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўр- лик қилишга мажбурдирлар” –бунда, гипотезада кўрсатилган ҳо- латлар, яъни фарзандларнинг вояга етиши ва меҳнатга лаёқатли бўлиши ҳолларининг мавжудлиги диспозициянинг амал қилиши- га шароит туғдиради, яъни фарзандларда ўз ота-оналарига ғам- хўрлик қилиш мажбуриятини вужудга келтиради. Бажарилиши шарт бўлган ёки аксинча, ман этилган хулқ- атвор қоидаларини баён қилишнинг тўлалиги бўйича диспозиция- лар оддий, тавсиф этувчи, бланкет ва ҳавола этувчи диспози- цияларга бўлинади. Оддий диспозицияда хатти-ҳаракат тавсифлаб берилмайди, балки барчага маълум тушунча, ибора, (масалан, Жиноят кодексининг 97-моддаси «қасддан одам ўлдириш») ёрда- мида таърифланади. Бу каби диспозицияларда изоҳ ва шарҳ талаб этилмайди, аммо улар қонунчилигимизда жуда кам учрайди. Тавсиф этувчи диспозиция - ҳуқуқбузарлик белгиларининг тўлиқ баёнини ўз ичига олади (масалан, ЖК нинг 169-моддаси: ўғрилик - ўзгалар мулкини яширин равишда эгаллаб олиш (қонун- да, гарчанд бу мантиқан ўринли бўлмаса-да, талон-торож қилиш, деб ёзилган). Бунда норма диспозицияси ҳаммага тушунарли бўли- ши учун маълум бир маънода, қисқа шаклда изоҳ берилади. Бланкет диспозиция ҳуқуқбузарликнинг белгиларини аниқлаш учун шу қонунда ёки қонунчиликнинг бошқа соҳалари нормаларида белгиланган тегишли қоидаларга ҳавола қилади. Масалан, Жиноят кодексида ёнғин хавфсизлиги, техника хавф- сизлиги, саноат санитарияси ёки меҳнатни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик белги- ланган. Бу қоидаларнинг мазмуни Жиноят кодексида эмас, балки ЖКнинг моддаларини қўллашда мурожаат қилиш зарур бўлган бошқа норматив ҳужжатларда очиб берилади. “Бланкет” сўзи“бланк” ибораси асосида вужудга келган бўлиб, асл маъноси бланк тарзидаги норма мазмунини бошқа ҳуқуқий қоида восита- сида тўлдириш лозимлигини англатади. Юқорида келтирил- ганидек, “техника хавфсизлиги қоидаларини бузганлик” ка доир жавобгарликни белгилаш учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан алоҳида тасдиқланган “Техника хавфсизлиги қоидалари” деган ҳужжатни олиб, унинг қайси қоидаси кодекс нормасига қай даражада мувофиқ келишини аниқлаб, яъни шу қоида мазмуни билан Жиноят кодексининг бланкет нормаси тўлдирилиши керак бўлади. Ундан сўнг айбнинг ҳажми ва жазонинг миқдори ҳал этилиши мумкин. Ҳавола этувчи диспозиция деганда, ҳуқуқбузарлик белгила- рига эга бўлмаган, балки ўша қонуннинг бошқа нормасига (маса- лан, ЖК нинг 110-м. «Қийнаш») ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатга мурожаат этишни назарда тутувчи диспозиция ҳавола этувчи диспозиция сифатида тушунилади.
88-SAVOL:
Ҳуқуқ нормасининг моделлаштириш ва типиклаштириш хусусиятларини таҳлил қилиш орқали унинг ижтимоий муносабатларни тартибга солиш борасидаги функциясини муҳокама қилинг
Do'stlaringiz bilan baham: |