Davlat va huquq nazariyasidan mantiqiy savollarga javoblar



Download 237,06 Kb.
bet61/93
Sana21.02.2022
Hajmi237,06 Kb.
#71819
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   93
Bog'liq
DHN Yakuniy nazariy savollar javobi 2018

Аралаш республикалар (Францияда бешинчи республика, Португалия, Финляндия, Европанинг тоталитар тузумидан кейинги кўпчилик мамлакатлари) ўзида президентлик ва парламентар рес­публикалар институтларини мужассам этади. Ижро этувчи ҳоки­мият ваколатларига эга бўлган ва халқ томонидан сайланадиган пре­зидент институти президентлик-республика бошқарув шаклидан ўзлаштирилади. Парламентар республика шаклидан эса бош вазир етакчилик қиладиган ҳукуматнинг парламент олдидаги масъуллиги олинади. Ижро этувчи ҳокимиятнинг бундай тизими бицефаль («икки бошли») ҳокимият деб аталади. Мабодо, президент ва пар­ламент кўпчилиги бир партияга (коалицияга) мансуб бўлишса, у ҳолда президентнинг ўзи ҳукуматни шакллантиради ва амалда унинг бошлиғи бўлиб қолади. Агар улар турли партияларга мансуб бўлсалар, у ҳолда президент парламент кўпчилиги бошлиғини бош вазир этиб тайинлашга мажбур бўлади. Бунда президент ва ҳуку­матнинг бирга яшаши, яъни ҳамхоналиги деб аталадиган вазият юзага келади. Бундай вазиятда у сиёсий жиҳатдан нисбатан заиф бўлади, лекин, шунга қарамай, ҳукумат президент фикри билан ҳи­соблашишга мажбурдир.
Чунончи, Францияда президент «ҳамхоналик» вазиятида ҳам мустақил ваколатларини сақлаб қолган муҳим сиёсий арбоб бўлиб қолаверади. У олий бош қўмондон ҳисобланади, референдум ўтказиш ҳақида қарорлар қабул қилади, энг муҳими — қонунчилик предмети бўла олмайдиган масалалар юзасидан тартибга солувчи ҳужжатларни эълон қилади. Дарвоқе, бу ҳужжатлар бош вазир то­монидан, зарурий ҳолларда эса — масъул вазирлар томонидан назо­рат қилинади. Натижада бу ҳужжатлар, президент фикрини ҳисобга олган ҳолда, ҳукумат эълон қилган ҳужжат бўлиб чиқади. Лекин, нима бўлганда ҳам, «ҳамхоналик» вазиятида президент ва ҳукумат бир-бирларининг манфаатлари билан ҳисоблашишга мажбур бўладилар.
Агар аралаш республикада президент ва парламент бир-бирига нисбатан мухолифатда бўлмаса, «партия» ҳокимияти таркиб топиб, унда бош ролни президент ўйнайди. Мабодо, улар бир-бирига мухо­лифлик қилса, унда ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи ва ижро этувчи тармоқларга бўлинишининг ўзига хос кўриниши юзага келади. Бунда ижро этувчи ҳокимиятни президент ва парламент олдида масъул бўлган ҳукумат амалга оширади, лекин, айни пайтда, у пре­зидент фикрини ҳисобга олишга мажбур. Ҳокимият бўлинишининг бу турида ҳукумат бошқарувнинг парламентар республика шакли амал қиладиган мамлакатларга нисбатан парламентга камроқ тобе бўлади.

Download 237,06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish