Bog'liq Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида
5-боб. Давлат фуқаролик хизматини ўташ 29. Давлат органида давлат фуқаролик хизматчилари томонидан давлат хизмати ўтаётганда мехнат муносабатларини тартибга солишда мазкур Низом билан белгиланган хусусиятлар билан мехнат қонунчилиги томонидан тартибга солинади.
30. Давлат органида давлат хизматини ўтаётган давлат фуқаролик хизматчиларига беш кунлик иш хафтаси ва икки кунлик дам олиш кунлари белгиланади. Агар давлат фуқаролик хизматининг характери ва шароитларидан келиб чиқиб, беш кунлик иш кунини ўрнатишни иложи бўлмаса, ички мехнат қоидалари билан иш хафтанинг нормал узунлигига амал қилган ҳолда олти кунлик иш хафтаси белгиланиши мумкин.
Иш характерини инобатга олган ҳолда Агентликнинг розилиги билан ички мехнат қоидаларида алоҳида иш тартиби ўрнатилиши мумкин.
31. Давлат фуқаролик хизмати стажига давлат фуқаролик хизмати лавозимлар Реестрига киритилган мансабларда ишлаш ҳамда қонун ҳужжатларида кўрсатилган бошқа даврлар киради.
Ушбу Низом кучга киргунга қадар давлат органлари ва муассасаларидаги иш стажи давлат фуқаролик хизмати стажига Агентлик томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ҳисобланади.
Давлат фуқаролик хизмати стажини хисоблаб чиқариш тартиби ва шартлари қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
32. Давлат фуқаролик хизматчиси давлат фуқаролик хизматига ишга кириш учун меҳнат шартномасини имзолашдан олдин давлат фуқаролик хизматчисининг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайдиган мансаб йўриқномаси билан имзо чектириб таништирилиши лозим.
Давлат хизматчисининг мансаб йўриқномаси давлат хизматчиси давлат хизматини ўтаётган давлат органи ва давлат ташкилотлари раҳбари томонидан тасдиқланади.
33. Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти давлат хизматчиси ўзининг бевосита раҳбари билан ҳамкорликда тузилган ёзма равишда тузиладиган йиллик иш режаси асосида амалга оширилади.
Режанинг хисобот даври бир йил хисобланади ҳамда ҳар чоракда амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчиси фаолият режасига қуйидагилар қўшилади:
давлат фуқаролик хизматчисининг стратегик ва ўртамухим вазифа ва мақсадлари;
давлат фуқаролик хизматчисининг бевосита фаолият натижалари;
режалаштирилган натижарларга эришиш усуллари;
давлат фуқаролик хизматчисига хизмат ваколатларини бажариш учун керак бўладиган ресурслар;
малака ошириш масалалари;
хизмат ваколатларини амалга ошириш учун зарур бўладиган давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий ва профессионал савияси эхтиёжларидан келиб чиқиб ўқишга юбориш;
давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлиги асосий кўрсаткичлари;
давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат ваколатлари билан боғлиқ хавф-хатарлар ва уларнинг пасайтириш усуллари.
Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолиятини режалаштириш унинг фаолият самарадорлигини мониторинг қилиш ва баҳолаш учун асос ҳисобланади.
34. Давлат фуқаролик хизматчисига эришилган натижалар кўйидаги рағбатлантириш чоралари қўлланилиши мумкин:
миннатдорчилик билдириш;
пул мукофоти;
фаҳрий унвон бериш;
навбатдан ташқари малака даражасини бериш;
қимматбаҳо совға ёки ёрлиқ билан мукофотлаш.
Давлат фуқаролик хизматчилари учун бошқа турдаги рағбатлантиришлар ҳам белгиланиши мумкин.
Давлат фуқаролик хизматчиси алоҳида хизматлари учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат мукофотига тақдим этилиши мумкин.
35. Давлат хизматчиларига нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилиши давлат фуқаролик хизматини ўтаётган давлат органи раҳбари томонидан, унинг бевосита раҳбари тавсиясига асосан амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчисига рағбатлантириш чораларини қўллаш масалаларни ҳал этишда кўйидагилар инобатга олинади:
давлат фуқаролик хизматчиси томонидан ўзининг мансаб мажбуриятларини ижро этишдаги сифати;
хизматни давомийлиги ва бенуқсонлиги;
ўта муҳим ва оғир бўлган топшириқларни ижро этиш самарадорлиги;
давлат фуқаролик хизматчисининг бахолаш самарадорлиги ва фаолияти натижадорлиги;
давлат фуқаролик хизматчисининг бошқа хизмат ютуқлари.
36. Давлат хизматида кўтарилиш юқори мансабга кўтарилиш ёки юқорироқ малака даража берилиши билан амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчисининг юқорироқ мансабга кўтарилиши ваколатли мансабдор шахс томонидан унинг фазилатлари ва хизмати мазкур ловозимни эгаллаши учун етарли эканлиги тан олинса танловдан ташқари давлат лавозимининг юқорироғига тайинланиши билан амалга оширилади. Ваколатли мансабдор шахснинг давлат фуқаролик хизматчисининг юқорироқ мансабга кўтариш ҳақидаги қарори Агентлик билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
37. Давлат органида давлат фуқаролик хизматини ўтаётган давлат фуқаролик хизматчиси юқорироқ лавозимга кўтарилишга мазкур лавозимга белгиланган малака талабларига, шу жумладан тегишли малака даражасига эга бўлгандагина даъво қилиши мумкин.
38. Давлат фуқаролик хизматчиларининг ротацияси давлат фуқаролик хизматини самарадорлигини ошириш ва коррупцияни олдини олиш мақсадида давлат фуқаролик хизматчисини бошқа давлат лавозимига ўтказиш ёки бошқа давлат органининг давлат лавозимига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Ротацияга тегишли давлат лавозимлари рўйхати хамда уни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
Ротация давлат фуқаролик хизматчиси давлат фуқаролик хизматини ўтаётган давлат органи ташаббуси амалга оширилади.
39. Ротация давлат фуқаролик хизматчисининг малака даражасига мос лавозимлар доирасида амалга оширилади.
Давлат фуқаролик хизматчисини ротация масаласини ҳал этиш жараёнида, давлат органи томонидан давлат фуқаролик хизматчисининг тайинланаётган давлат лавозими малакавий талабларига тўғри келиши ҳамда ротацияга сабаб бўлган ҳисобот даврида унинг фаолияти самарадорлигини бахолаш натижаси инобатга олинади.
1-, 2- ва 3-малака даражаларига эга бўлган давлат фуқаролик хизматчиларини ротация қилиш бўйича қарор Агентлик билан келишилган ҳолда қабул қилинади.
40. Ротация бошқа давлат лавозимига тайинланганлик тўғрисидаги маъмурий ҳужжат қабул қилиш асосида амалга оширилади. Шунингдек давлат лавозимига тайинланганлик тўғрисидаги олдинги маъмурий ҳужжат бекор қилинади ҳамда давлат фуқаролик хизматчиси билан тузилган меҳнат шартномаси тугатилади ва янги давлат лавозими бўйича меҳнат шартномасини тузилади.
Кўйидаги давлат фуқаролик хизматчиларга нисбатан ротация ўтказилмайди:
тиббий хулосага кўра ротация ўтказилаётган давлат лавозими хизмат мажбуриятларини соғлиги туфайли амалга ошириш имкони бўлмаса;
ротация юзасидан кўчирилаётган ҳудудда давлат фуқаролик хизматчиси билан бирга яшаш имконияти мавжуд бўлмаган оила аъзолари (турмуш ўртоғи, вояга етмаган фарзанлар, 18 ёшга тўлгунга қадар ногирон бўлиб қолган фарзандлар, ота-оналари ёки бирга яшаётган доимий парваришига муҳтож давлат фуқаролик хизматчиси қарамоғида бўлган шахслар) бўлса;
41. Бошқа жойга ротация қилинган давлат фуқаролик хизматчисига кўйидаги ҳаражатлар қопланади:
ўзи ва оила аъзолариниг кўчиши;
мулкларни олиб ўтиши;
янги жойга жойлашиш.
Бошқа жойга ротация қилинган давлат фуқаролик хизматчиси хизмат уйи ёки уйни ижарага олиш учун компенсация билан таъминланади.
42. Давлат фуқаролик хизматчисининг бошқа лавозимга кўчирилиши белгиланган муддатга давлат органининг раҳбари ички буйруғи билан амалга оширилади.
Давлат органида давлат фуқаролик хизматини ўтаётган давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг розилигисиз, вақтинчалик келмаётган давлат хизматчисининг ўрнига, икки ойдан ошмаган муддатга, бошқа, меҳнат шартномаси билан белгиланмаган давлат лавозимига, одамлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирадиган, миллий хавфсизликни таъминлаш, жамият ва давлат манфаатларига жиддий зиён етказадиган авариялар оқибатларини бартараф этиш, табиий ва техноген хусусиятга эга бўлган фалокатлар ҳамда бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини тугатишга қаратилган фаолият турларига жалб қилиниши мумкин.
Давлат фуқаролик хизматчиси ўзининг розилиги билан вақтинча, олти ойдан ошмаган муддатга, бошқа давлат органи, шу жумладан бошқа ерда жойлашган давлат органига олдинги иш жойидаги давлат лавозимини сақлаган ҳолда командировкага юборилиши мумким. Командировкага юбориш, ушбу модданинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда меҳнат қонунчилиги асосида амалга оширилади.
43. Давлат фуқаролик хизматчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари ўриндошлик асосида ишлаш ман этилади.
Ўриндошлик асосида ишловчи ўриндошларга иш жойи бўйича умумий иш ҳақи тўланади.
44. “1-, 2-, 3- ва 4-даражали давлат хизматчиси” малака даражасига эга бўлган давлат фуқаролик хизматчиларини бошқа давлат лавозимига ўтказиш фақатгина Агентликнинг рухсати билан амалга оширилади.
45. Давлат фуқаролик хизматчилари учун давлат фуқаролик хизмати лавозимидан озод этилиши билан тугалланади.
46. Давлат фуқаролик хизматчисининг давлат лавозимидан озод этишнинг асослари:
давлат фуқаролик хизматчиси томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиши;
хизматда бўлишнинг қонунда белгиланган чегарадаги ёшига тўлганлиги;
давлат фуқаролик хизматчисининг ихтиёрий равишда ишдан бўшаши;
давлат фуқаролик хизматчисининг ихтиёрий истеъфога чиқиши;
давлат фуқаролик хизматчиси томонидан қўпол равишда хизмат вазифаси билан боғлиқ бўлган ноўрин хатти-ҳаракат ёки хизмат мажбуриятлари билан боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этиши, давлат хизматчисининг мақомига тўғри келмайдиган хатти-ҳаракат;
давлат фуқаролик хизматчисини мақоми билан боғлиқ бўлган чекловларни бузиш;
давлат органининг қайта тузулиши ёки штатлар қисқартирилиши оқибатида таклиф этилган альтернатив лавозимни рад этиш ёки меҳнат шартномаси шартлари жиддий равишда ўзгариши;
синов муддати натижалари қониқарсизлиги;
давлат органини ёки давлат лавозимини тугатилиши;
хизматчи томонидан лавозим мажбуриятларини узрсиз сабабларга кўра бажармаганлиги;
давлат фуқаролик хизматчиси томонидан қасамёд қилишни рад қилиши;
давлат фуқаролик хизматига кираётганда давлат хизматчиси томонидан муҳим аҳамиятга эга бўлган тўлиқ маълумотларни бериш ёки бермаслик ёхуд уни давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилишга таъсир қиладиган нотўғри маълумотларни, шу жумладан даромад ва харажатлар ҳақидаги маълумотларни тақдим этиши;
тиббий кўрик натижасида эгаллаб турган лавозимига номувофиқлигини аниқланганлиги.
47. Ихтиёрий равишда ишдан бўшашлик ҳақидаги ариза давлат органининг раҳбари ёҳуд раҳбар томонидан берилганда – юқори турувчи давлат органига (ваколатли шахсга) ёки қонунчиликда белгиланган бошқа бирор ваколатли органга берилади.
Ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорни давлат органининг раҳбари, раҳбарга нисбатан эса – юқори турувчи давлат органи ёки қонунчиликда белгиланган бошқа ваколатли орган қабул қилади.
Давлат фуқаролик хизматчиси истеъфога чиққанда ўзининг хизмат мажбуриятларини бажаришни бир томонлама тугатишга ҳақли эмас ва ваколатли органнинг истеъфога чиқиш ҳақидаги қарорни қабул қилунгунга қадар бажариши лозим.
Ихтиёрий равишда истеъфога чиқиг ҳақидаги аризани кўриб чиқиш муддати давлат фуқаролик хизматчиси томонидан ариза берган кундан икки хафтадан ошмаслиги лозим.
48. Давлат фуқаролик хизмати тугатилиши меҳнат шартномасини бекор бўлиши ва давлат хизматчиси ҳуқуқий мақомини йўқотилишига олиб келади.
49. Давлат фуқаролик хизмати тугатилишининг ноқонунийлиги аниқланганда, тегишли маъмурий хужжат бекор қилиниб, давлат фуқаролик хизматчиси давлат фуқаролик хизматчиси мақомига тикланади.
50. Давлат фуқаролик хизматчиси мақомига тикланган давлат хизматчисига, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан давлат фуқаролик хизматининг ноқонуний тугатилиши билан етказилган зарар қопланади.