Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида низом


-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги



Download 61,59 Kb.
bet3/14
Sana01.05.2022
Hajmi61,59 Kb.
#600643
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида

3-боб. Давлат фуқаролик хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги
10. Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг Давлат реестрига киритилган лавозимларда фаолият олиб бораётган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси давлат фуқаролик хизматчиси ҳисобланади.
Хорижий давлатларнинг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда давлат фуқаролик хизматчиси лавозимини эгаллаши мумкин.
11. Ўзбекистон Республикаси фуқароси давлат лавозимига тайинланган (сайланган) пайтдан бошлаб давлат фуқаролик хизматчиси мақомини олади

ва давлат хизматини тугатганда йўқотади.


12. Давлат хизматига илк бор ишга қабул қилинган давлат фуқаролик хизматичиси қуйидаги мазмунда қасамёд қилади:
«Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунчилигига қатъий риоя қилишга, ўз фаолиятимда Ўзбекистон Республикасининг давлат хизмати тамойилларига асосланишга, ўз хизмат вазифаларимни виждонан ва ҳалол бажаришга ва Ўзбекистон халқига хизмат қилишга, ушбу қасамни бузганлик учун қонунда белгиланган жавобгарликни ўз зиммамга олишга тантанали равишда қасамёд қиламан».
13. Давлат фуқаролик хизматчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қонунчиликда белгиланган тартибда ўз малакаси ва қобилиятларини тизимли равишда ошириб бориш;
касбга оид сифатлари ва алоҳида хизматларини одилона ва объектив баҳолаш асосида хизмат поғоналари бўйича кўтарилиш (меритократия);
қонунчиликка мувофиқ пенсия билан таъминланиш, ижтимоий

ва ҳуқуқий ҳимояланиш;


қонунчилик ва меҳнат шарномасида белгиланган тартибда адолатли рағбатлантирилиш;
соғлиқни сақлаш, самарали ишлаш учун хавфсиз ва зарур меҳнат шароитлари билан таъминланиш;
мазкур Низомда кўзда тутилган чекловларга риоя қилган ҳолда, иш юзасидан раҳбариятга ўзининг шахсий фикрини билдириш, ўзи фаолият юритаётган давлат органи ёки ташкилоти фаолиятига оид фикр-мулоҳаза

ва таклифларни бериш;


раҳбарлар, бошқа мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан шаъни

ва қадр-қимматини ҳурмат қилиниши;


ўзининг шахсий йиғма-жилди билан танишиш;
давлат органи ва ташкилот томонидан малака оширишга юборилган ҳолда, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда давлат лавозимини ва иш ҳақини сақлаб қолиш.
Давлат фуқаролик хизматчиси қонунчиликда назарда тутилган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга.
14. Давлат фуқаролик хизматчилари қуйидагиларга мажбур:
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонун ҳужжатларига риоя қилишга;
давлат фуқаролик хизматига биринчи марта киришганда қасамёд қабул қилиш, қонунчиликда бошқача қоида белгиланган ҳоллар бундан мустасно;
ўз хизмат вазифаларини виждонан бажариш, давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўрнатилган хизмат интизоми қоидалари, расмий маълумотлар билан ишлаш тартиби ва меҳнатга оид бошқа ички тартиб-қоидаларга риоя қилишга;
Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, холис ва беғараз бўлиш, Ўзбекистон Республикасида яшайдиган миллат

ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва урф-одатларига ҳурмат кўрсатиш, турли этник, ижтимоий гуруҳлар ва конфессияларнинг маданий ва бошқа хусусиятларини ҳисобга олиш, ўз ваколатларини амалга оширишда ҳам, хизматдан ташқари муносабатларда ҳам ижтимоий барқарорликка, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликка ҳисса қўшишга;


давлат хизматининг обрўсини туширишга олиб келадиган ёки давлат хизматчиларининг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажаришига шубҳа туғдирадиган хатти-ҳаракатлардан, шу жумладан ўз хизмат вазифаларини бажариш даврида ҳар қандай турдаги камситиш, ноҳолисликка ёки кимгадир нисбатан алоҳида муносабатда бўлишдан тийилишга, ҳар қандай шахс томонидан хизмат вазифаларига ташқи таъсир кўрсатишнинг олдини олишга;
ўз хизмат лавозимидан шахсий мақсадларда фойдаланмаслик ҳамда давлат органлари, бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари, фуқароларнинг фаолиятига ғайриқонуний таъсир ўтказишга йўл қўймасликка;
раҳбар, юқори турувчи органлар ва мансабдор шахсларнинг ваколат доирасида чиқарган ва қонун ҳужжатларига зид бўлмаган буйруқлари, топшириқлари, қарорлари, кўрсатмалари, маъмурий актларини бажаришга;
давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилишга;
хизмат фаолияти тугаллангандан сўнг ҳам хизмат фаолияти чоғида эаг бўлган фуқароларнинг шахсий хаёти, шаъни ва қадр-қимматини билан боғлиқ бўлган маълумотларни ошкор килмасликка ва бундай маълумотларни талаб қилмасликка, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
давлат мулкининг бутун сақланишини таъминлашга, ўзига ишониб топширилган давлат мулкидан фақат хизмат мақсадларида фойдаланишга;
хизмат вазифаларини самарали бажариш учун ўз касбий фаолиятини доимий такомиллаштириб боришга ҳамда малакасини оширишга.
Қонунчилик билан давлат хизматчиларининг бошқа мажубуриятлари белгиланиши мумкин.
15. Давлат фуқаролик хизматчиларига қуйдилагилар мумкин эмас:
ўзаро яқин қариндошлиги ва қуда-андалиги бўлган (ота-она, эр-хотин, ака-укалар, опа-сингиллар, фарзандлар, шунингдек эр-хотинларнинг ака-укалари, опа-сингиллари ва ота-оналари ва фарзандлари) шахсларнинг тўғридан-тўғри қўл остида ёки назоратидаги давлат лавозимини эгаллаш;
педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа ҳақ тўланадиган фаолият тури билан шуғулланиш;
шахсан ўзи ёки ишончли вакиллар орқали тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бундай фаолият давлат ташкилотида амалга ошириладиган ҳоллар бундан мустасно;
тижорат ташкилот бошқаруви органи аъзоси бўлишга, давлат улуши бўлган ташкилотлар бундан мустасно;
давлат хизматчиси ўзи хизмат қиладиган ёки уларнинг мустақиллигини бузишлишига олиб келадиган алоқалар ва манфаатларга эга бўлган давлат органи ёки ташкилотнинг назорати остидаги ташкилотларда улушлар, пайлар ва акцияларни тўғридан-тўғри ёки вакиллар орқали сотиб олиш;
моддий-техник, молиявий ва ахборот таъминоти воситаларидан, давлат мулки ва хизмат маълумотларидан хизматдан ташқари фойдаланиш;
давлат фуқаролик хизматчиси мавқеидан фойдаланиб ҳамда ўз хизмат вазифаларини бажариши эвазига жисмоний ва юридик шахслардан ҳар қандай турдаги мукофот олиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг рухсатисиз чет давлатлари, халқаро ва чет эл ташкилотларининг мукофотлари, фахрий ва махсус унвонларини олиш, илмий унвон ва даражалар бундан мустасно;
ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб қонунчиликда кўзда тутилмаган имтиёзлар ва афзалликлардан фойдаланиш;
сиёсий партияга аъзо бўлиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари ва унинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ва уларнинг ўринбосарлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолари, шунингдек вилоят, туман

ва шаҳар ҳокимлари бундан мустасно.


Давлат фуқаролик хизматчиларига қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшимча чекловлар белгиланиши мумкин.
16. Манфаатлар тўқнашуви юзага келган ҳолатда, давлат фуқаролик хизматчилари дарҳол ўз раҳбарига ёки юқори турувчи мансабдор шахсга ёзма равишда хабар беришлари шарт. Ушбу талаб давлат фуқаролик хизматига киришга даъвогар бўлган номзодларга ҳам тааллуқлидир.
Манфаатлар тўқнашуви юзага келган ҳолат тўғрисида маълумот олган давлат органи ёки ташкилотининг раҳбари уни бартараф этиш учун ўз вақтида чоралар кўриши шарт, шу жумладан:
манфаатлар тўқнашуви пайдо бўлган ёки пайдо бўлиши мумкин бўлган давлат хизматчисининг масаласи юзасидан бошқа давлат хизматчисига хизмат вазифаларини юклаш;
манфаатлар тўқнашуви юзага келмаслиги учун давлат фуқаролик хизматчисининг хизмат вазифаларини ўзгартириш;
манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш учун бошқа чораларни кўриш.
17. Давлат фуқаролик хизматчилари ҳар йили мол-мулк, даромадлар

ва йирик харажатлари ҳақида, шунингдек, оила аъзолари (ота-оналари, турмуш ўртоғи, фарзандлари, шу жумладан асраб олинганлар) мол-мулк, даромадлар ва йирик харажатлари ҳақида Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда декларация топшириши шарт.


Ушбу банднинг биринчи хатбошиси давлат фуқаролик хизматига кирадишга даъвогар бўлган номзодларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Мулк декларациясининг ишончлилиги ва тўлиқлигини текшириш Агентлик томонидан амалга оширилади.
18. Давлат фуқаролик хизматчисининг жавобгарлиги интизомий қилмиш, маъмурий ҳуқуқбузарлик, жиноят содир этилганда ёки давлат органига давлат хизматчиси томонидан зарар етказилган тақдирда юзага келади.

Download 61,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish