8-боб. Якуний қоидалар
60. Давлат фуқаролик хизмати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонунчилик таъқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
61. Давлат фуқаролик хизмати тўғрисидаги қонунчиликни бузган шахслар ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади.
62. Ушбу Йўриқнома давлат фуқаролик хизматини тартибга соладиган махсус қонун қабул қилиниб кучга киргунга қадар амалда бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил “__” _______даги ПҚ-____-сон
Қарорига
Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражалари
бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражалари бериш тартибини белгилайди.
2. Давлат фуқаролик хизматчиларининг малака даражалари қуйидагилардан иборат:
Олий даражали давлат хизмати маслаҳатчиси;
1-даражали давлат хизмати маслаҳатчиси;
2-даражали давлат хизмати маслаҳатчиси;
3-даражали давлат хизмати маслаҳатчиси;
1-даражали давлат хизматчиси;
2-даражали давлат хизматчиси;
3-даражали давлат хизматчиси;
4-даражали давлат хизматчиси;
5-даражали давлат хизматчиси;
6-даражали давлат хизматчиси.
3. Давлат хизматчилари малака даражалари изчиллик асосида малака имтиҳонининг ижобий натижаларига кўра, қоида тариқасида тегишли мутахассислик бўйича олий маълумот, давлат фуқаролик хизмати соҳасида, шу жумладан, “устоз-шогирд” йўналишида муайян ютуқларга, малака ҳамда муайян иш стажига эга бўлган давлат фуқаролик хизматчиларига уларнинг эгаллаб турган лавозими ва олдинги иш ёки хизмат жойида берилган махсус унвонларни (малака даражаларни) инобатга олган ҳолда берилади.
4. Давлат хизматчиларига малака даражалари уларнинг эгаллаб турган лавозимига мувофиқ, Давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрига (кейинги ўринларда Реестр) асосан берилади.
Давлат хизматчиларига Реестрда белгилангандан юқори бўлмаган малака даражаси беришга йўл қўйилади.
5. Давлатнинг махсус хизмати ҳамда бошқа хизматидан (судьялар
ва дипломатик хизмат органлари ходимлари) ўтган давлат хизматчисига фуқаролик хизматига ишга қабул қилингандан уч ойдан сўнг ўтказиладиган малака имтиҳони натижаларига кўра Давлат фуқаролик хизмати малака даражаларининг бошқа органларнинг махсус унвон ва мартаба даражаларига Нисбатига асосан унинг амалда мавжуд бўлган мартаба (малака, унвон) даражасига мувофиқ давлат фуқаролик хизматчисининг малака даражаси берилиши мумкин.
Махсус унвон, мартаба ва малака даражалари берилиши кўзда тутилган давлатнинг махсус хизмати ҳамда бошқа хизматига (судьялар ва дипломатик хизмат органлари ходимлари) ўтган давлат фуқаролик хизматчисига унинг мавжуд малака даражасига мувофиқ, Давлат фуқаролик хизмати малака даражаларининг бошқа органларнинг махсус унвон ва мартаба даражаларига Нисбатига асосан мазкур органларнинг унвон (мартаба) даражалари берилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |