Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида низом


-боб. Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлигини бахолаш



Download 61,59 Kb.
bet6/14
Sana01.05.2022
Hajmi61,59 Kb.
#600643
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида

6-боб. Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлигини бахолаш
51. Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлиги асосий кўрсаткичлари давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг энг муҳим воситаси бўлиб ҳисобланади.
Муҳим кўрсаткичлар мансаб йўриқномаси ва давлат хизматчисининг ваколатлар матрицасига мувофиқ Агентлик томонидан белгиланадиган умумий, тармоқли ва лавозим кўрсаткичларини ўз ичига оладиган фаолият режаси асосида ишлаб чиқилади.
Умумий кўрсаткичлар давлат фуқаролик хизматчисининг мамлакатнинг вазифа ва стратегик мақсадларига эришишдаги ўрнини белгилайди.
Тармоқли кўрсаткичлар тармоқ ривожланишининг устувор вазифаларини ечишда давлат фуқаролик хизматчисининг ролини белгилайди.
Лавозим кўрсаткичлари давлат хизматчисининг давлат органи фаолиятидаги роли ҳамда карьерасининг ривожланишида шахсий ва профессионал ютуқлари билан белгиланади.
Муҳим кўрсаткичлар давлат хизматчисининг фаолиятининг режалаштириш процессида давлат хизматчисининг бевосита раҳбари билан белгиланади.
Муҳим кўрсаткичлар давлат хизматчисининг мақсад, вазифа ва кутилаётган натижаларнинг сифат ва миқдор индикаторларини ўз ичига олади.
52. Давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлигини бахолаш хисобот даврида муҳим кўрсаткичларни муваффақиятларини назорат қилишдан иборат. Бахолаш тегишли давлат хизматчиси учун хисобот даври тугагандан сўнг бир ой ичида ўтказилади.
Бахолаш предмети этиб давлат фуқаролик хизматчиси томонидан хисобот даврини якуни бўйича режалаштирилган муҳим кўрсаткичларни муваффақиятли бажариш хисобланади ва бунда муҳим кўрсаткичларни етишганликга ёки етишмаслигига олиб келган сабабларини аниқлаш, шу жумладан давлат хизматчисининг ваколатларни бахолаш, унинг фаолиятининг восита ва усуллари ҳамда хизмат фаолиятини самарали амалга ошириш учун унда бор ресурсларни аниқлаш хисобланади.
53. Бахолаш давлат фуқаролик хизматчисининг ва унинг бевосита раҳбари томонидан ўтказилиб қуйидаги этаплардан иборат:
давлат фуқаролик хизматчисининг ўзига ўзи баҳо бериши;
давлат фуқаролик хизматчиснинг фаолияти самарадорлигини унинг бевосита раҳбари томонидан баҳолаши;
давлат фуқаролик хизматчисининг ва унинг бевосита раҳбари томонидан бахолаш предмети бўйича солиштириш ва келишилган фикрга келиш учун, ўзига ва давлат фуқаролик хизматчисининг бевосита раҳбари томонидан берилган бахонинг муҳокамаси;
давлат фуқаролик хизматчисининг фаолиятини қатъий баҳосини унинг бевосита раҳбари томонидан белгилаши;
давлат фуқаролик хизматчисига бахолаш натижалари бўйича ахборот бериш.
Баҳолаш натижалари белгиланган тартибда Агентликнинг методик тавсияномаларига мувофиқ ёзма равишда расмийлаштирилади. Бахолаш натижалари ўз ичига кейинги хисобот даврида муҳим кўрсаткичлар бўйича давлат хизматчисининг фаолиятини яхшилашга қаратилган чора-тадбирларни ўз ичига олиши керак.
54. Бахолаш жараёнида қуйидагилар инобатга олинади:
давлат фуқаролик хизматчиси томонидан бажарилган ишнинг ҳақиқий таркиби, давлат хизматчиси томонидан ўзининг мансаб мажбуриятлари ва фаолият режаларидан ташқари мақсад ва функцияларни хажми ва характери;
давлат фуқаролик хизматчисига қўйилган мақсад ва вазифаларнинг аниқлиги;
давлат фуқаролик хизматчисининг қўйилган вазифаларни бажариш учун бор ресурсларнинг мослиги;
давлат фуқаролик хизматчилари томонидан қўлланалаётган восита ва усулларнинг фаолият самарадорлигини;
давлат фуқаролик хизматчиси томонидан мансаб йўриқномаларнинг риоя қилиниши;
давлат фуқаролик хизмачисининг ваколатлари хизмат фаолиятининг талаб ва эгаллаб турган лавозимга тўғри келиши;
давлат фуқаролик хизматчиси томонидан унинг бевосита раҳбарининг кўрсатмаларини ва давлат органи ички қоидаларини бажариши;
давлат фуқаролик хизматчисининг самарадорлигига таъсир этувчи бошқа омил ва шароитлар.
55. 1-, 2- ва 3-малака даражаларига эга бўлган давлат фуқаролик хизматчининг фаолиятини унинг бевосита раҳбари томонидан баҳолаш натижаларидан норози бўлганда, давлат фуқаролик хизматчисининг фаолияти самарадорлиги бўйича асослантирилган фикр айтишга ҳақли бўлган Агентликнинг вакили иштирокида қайта баҳолаш ўтказилади.
Агентлик вакилининг фикри баҳо баённомасига киритилади ва давлат фуқаролик хизматчисининг бевосита раҳбари томонидан қатъий баҳолаш жараёнида инобатга олинади.
Раҳбар томонидан тўлдирилган ва имзоланагн баҳолаш шакли давлат хизматчисининг шахсий йиғма жилдида сақланади.
56. Баҳолаш натижалари келгуси ҳисобот даврида муҳим кўрсаткичларни такомиллаштириш усулларини, шунингдек режалаштирилган фаолиятни амалга ошириш шакли ва усулларини ўзгартириш, малака ошириш ва давлат фуқаролик хизматчисининг шахсий ва профессионал ваколатларининг зарурияти ва йўналишини аниқлаш мақсадида қўлланилади.
Давлат фуқаролик хизматчиларини баҳолаш натижалари устидан юқори турувчи раҳбарга ёки Агентликка бахолаш натижалари тегишли тартибда огоҳлантирилгандан ўттиз кунда давомида шикоят қилиниши мумкин.
Шикоятни кўриб чиқиш натижалари билан рози бўлмаган тақдирда шахс давлат органи қарорини судга шикоят қилишга ҳақли.

Download 61,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish