Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида низом


-боб. Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш асослари



Download 61,59 Kb.
bet2/14
Sana01.05.2022
Hajmi61,59 Kb.
#600643
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14
Bog'liq
Давлат фуқаролик хизматини ўташ тартиби тўғрисида

2-боб. Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш асослари
5. Давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилиш ва давлат фуқаролик хизматчиларини лавозим бўйича ўстириш, уларнинг шахсий ва касбий фаолияти ва хизматларини адолатли баҳолаш асосида амалга оширилади.
6. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат фуқаролик хизматида жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар тенг имкониятлар кафолатланади.
Давлат фуқаролик хизматчилари ёки давлат хизмати лавозимини эгалламоқчи бўлган шахсларнинг профессионал қобилиятлари, давлат хизматчиси сифатидаги лаёқатлари ва хизматлари билан боғлиқ бўлмаган асосларга кўра камситилиши таъқиқланади.
Чекловлар ёки имтиёзлар фақат қонунчиликка кўра белгиланади ҳамда ижтимоий адолат тамойилларига мувофиқ бўлиши шарт.
7. Давлат хизмати лавозимига даъвогар бўлган давлат фуқаролик хизматчиси белгиланган малака талабларига мос бўлиши керак.
Давлат лавозимларини эгаллашга қўйиладиган малака талаблари давлат органлари томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқарувини ривожлантириш Агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик) томонидан тасдиқланади.
8. Малака имтиҳонининг ижобий натижаларига кўра, қоидага тариқасида, тегишли мутахассислик бўйича олий маълумотга эга, давлат фуқаролик хизматидаги ютуқлари, шунингдек олдинги фаолиятида берилган махсус унвонларни ҳисобга олган ҳолда қуйидаги малака даражалари берилади:
Олий даражали давлат хизмати маслаҳатчиси;
1-даражали давлат хизмати маслаҳатчиси;
2-даражали давлат хизмати маслаҳатчиси;
3-даражали давлат хизмати маслаҳатчиси;
1-даражали давлат хизматчиси;
2-даражали давлат хизматчиси;
3-даражали давлат хизматчиси;
4-даражали давлат хизматчиси;
5-даражали давлат хизматчиси;
6-даражали давлат хизматчиси.
Малака даражаларини бериш тартиби Давлат фуқаролик хизматчиларига малака даражаларини бериш тартиби тўғрисидаги Низом билан белгиланади.
9. Давлат фуқаролик хизматчиларининг виждонлилик ва батартиблик бўийач ягона стандартларини белгилаш, давлат фуқаролик хизматининг жамиятдаги мавқеини мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш, давлат хизматидаги коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини-олиш мақсадида Агентлик Ўзбекистон Республикаси давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ Қоидаларини тасдиқлайди.
Одоб-аҳлоқ қоидаларга риоя қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш учун давлат органлари ва ташкилотларда давлат фуқаролик хизматчиларининг ахлоқий масалаларини кўриб чиқиш комиссиялари (Одоб-ахлоқ комиссиялари) тузилади.
Давлат органлари ва ташкилотларида тузилган одоб-ахлоқ комиссиялари фаолияти Агентлик томонидан тасдиқланган Намунавий низом билан тартибга солинади.
Давлат фуқаролик хизматчиларининг одоб-ахлоқ Қоидалари талабларига риоя қилишини назорат қилиш давлат органларининг махсус таркибий тузилмалари ва одоб-аҳлоқ комиссиялари томонидан амалга оширилади.
Одоб-аҳлоқ Қоидаларига тегишли низоларни ҳал қилиш учун энг юқори турувчи орган Агентлик ҳисобланади.

Download 61,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish