Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet154/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Лавлагига тушадиган барча пояхўр зараркунандалар асосий белгилари жиҳатидан ўзаро бир-бирига ўхшаш бўлади. Вояга етган қўнғизлар далада ер ёриқларида, ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтлар орасида қишлайди. Пояхўрлар энг аввал бегона ўтларда, масалан: лавлаги фрачниги асосан мураккабгуллиларда, айниқса оқ каррак ўтида, бошқа пояхўр филчалар—шўрагулли ўсимликларда яшаб, сўнгра лавлагига ўтади.
Қўнғизлар лавлагида пайдо бўлиши биланоқ (июнда) лавлаги ўсимлигига ва бегона ўтларга тухум қўйишга киришади. Битта урғочи қўнғиз лавлагининг барги бандида ёки уруғлик лавлагининг гул поясида биттадан қилиб тухум қўяди; битта қўнғиз бир суткада тўртта-бешта, ҳатто саккизта тухум қўяди. Ўсимликнинг тухум қўйилган жойи сал дўмбоқча бўлиб қолади. Тухумдан чиққан личинка дастлаб ўсимлик пўсти остидан йўл солиб силжийди, сўнгра унинг ўзагига ўтади. Пояхўр шикастлаган барг, лавлагини культивация қилганда кўпинча синиб тушиб кетади; шикастланган барг сўлийди баъзан гулпоянинг шикастланган жойидан юқориси ҳам сўлиб қолади.
Тухум қўйиш бутун ёз бўйи давом этади, шунинг учун ҳам бу зараркунанда личинкалари кузгача далада учраб туради. Личинкалари ёзда 12—18 кун, сентябр—октябрда 20—30 кун ичида ривожланади; аммо ғумбаклик даври икки-уч марта тезроқ бўлади. Личинка барг банди ва поя ичида ғумбакка айланади. Ғумбакдан чиқиб вояга етган қўнғиз дарҳол сиртга чиқади; ўсимликда қўнғиз бор-йўқлигини аниқлаб олиш анча қийин, чунки бу қўнғизлар жуда чўчийдиган бўлади, ўсимлик сал силкиниши билан улар тезда ерга тўкилиб тушади. Баъзи кузатишлар (Степанцев маълумоти) га қараганда, пояхўрлар Марказий Осиёда бир ёзда камида икки авлод беради.
Кураш чоралари. Бу зараркунандага қарши кураш эрта кўкламдан бошлаб бегона ўтларни мунтазам равишда йўқ қилиб туришдан, кузда ўсимлик қолдиқларини йиғиб олиб, далаларни яхшилаб шудгорлаб қўйишдан иборатдир.
Бундан ташқари, ёз фаслида лавлагининг сўлиган баргларини йиғиштириб олиб молга едирилади ёки ерга кўмиб ташланади.
Пояхўр қўнғизларини қириш учун гексахлоран ёки натрий кремнефторид дусти чангланади (Зверозомб-Зубовский).



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish