Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet356/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Қириш чоралари. Омбор ва склад зараркунандаларини қириш учун қуйидаги механиқ чоралар қўлланади:
1.Доннинг устки қаватдаги омбор куясининг ўргимчак ипи ёрдамида бириккан дон бўлаклари ва унинг устки қаватидаги ун парвонасининг ўргимчак уялари хаскашда қириб олинади, чунки омбор куяси билан ун парвонаси дон ёки уннинг деярли нуқул устки қаватида бўлади.
2.Ун митаси ва бошқа кўпгина зараркунандалар тушган ун эланади, пилесосда тозаланади, кийим куяси тушган кийим-кечак ва юмшоқ мебеллар эса қоқилади.
Аммо омбор зараркунандаларига қарши курашда бу чоралар етарлича натижа бермайди, бундан ташқари, материал ва маҳсулотлар кўп бўлган тақдирда бу чораларни амалга ошириш бир мунча қийин.
Омбор-склад зараркунандаларини кимёвий фумигация методи билан қириш энг мукаммал усулдир. Бу иш тажрибали мутахассислар раҳбарлигида бажарилиши керак. Бинони газ билан дезинсекция қилишдан олдин унинг дераза ва эшикларини зич ёпиб, барча тешик-ёриқларини лой билан яхшилаб суваш керак.
Омбор ва складларни газ билан дезинсекция қилишда метил бромид, хлорпикрин ва дихлорэтан кўпроқ ишлатилади, баъзан сероуглерод ёки дихлорэтан билан хлорпикрин аралашмасидан фойдаланилади. Метил бромид билан асосан чигит ва кунжара, қуруқ мевалар, сабзавотлар ҳамда турли ўсимликларнинг уруғлари ҳашаротлардан, айниқса карантин зараркунандалардан тозаланади. Аммо маккажўхори донига метил бромидни ишлатмаслик керак, чунки Тошкент Давлат Аграр Университети энтомология кафедрасида И. С. Носковнинг олган маълумотларига қараганда, метил бромид маккажўхори донининг униб чиқишини бирмунча камайтириб юборади. 1 м3 бинога 40 г метил бромид, кунжарани тозалашда эса 1 м3 бинога 60 г метил бромид сарфланади. Экспозиция 2-3 кун давом этади, шундан кейин бино камида 2 сутка шамоллатилади. Метил бромид 4°С дан паст бўлмаган ҳароратда ишлатилади. Метил бромидни ишлатишда противогаз кийиб олиш тавсия этилади.
Хлорпикрин пуркагичдан сочилади. Хлорпикрин одамга заҳарли бўлгани учун противогаз кийиб ёки бинодан ташқарида туриб ишлатилади. Бу ҳолда бинонинг сувалган маълум жойлари тешилиб, унга пуркагичнинг учи киритилади; дори пуркаб бўлгандан кейин бу тешиклар яна суваб қўйилади. Омбор ва биноларни газ билан дезинсекция қилишда бошқа усулдан ҳам фойдаланилади. Бу усулда ҳашарот йўқотиладиган бино ичига хлорпикринда ҳўлланган қоп ёки латталар осиб қўйилади.
Бўш турган 10 м3 бинога 150-200 г, дон қўйилган 10 м3 бинога 250-400 г хлорпикрин сарфланади. Газ билан дезинсекция қилинган бинони 48-72 соатгача беркитиб, печатлаб қўйилади, сўнгра 1,5-3 сутка давомида шамоллатилади. Хлорпикрин билан фумигациялаш учун ҳаво ҳарорати 18°С дан паст бўлмаслиги керак. Хлорпикрин доннинг униб чиқиш кучини камайтиради, ун, крупа, қуритилган мева ва ем-хашакнинг мазасини бузади, шунинг учун ундан фақат озиқ-овқат ёки уруғлик турмайдиган қуруқ бино ёки омборларни дезинсекция қилишда фойдаланилади.
Озиқ-овқат учун ишлатиладиган дон, нўхат, ловияни хлорпикрин билан дезинсекция қилиш мумкин, лекин бунда донга суюқ хлорпикрин тегиб кетмаслиги учун эҳтиётлик билан ишлаш керак. Фумигация тугагандан кейин эса дон текширилиб, хлорпикриннинг қолган-қолмагани аниқланади. Озиқ-овқат ва уруғлик учун ишлатиладиган мойли экинларнинг уруғлари газ билан дориланмайди.
Дихлорэтан уруғлик дон зараркунандаларига қарши курашда кенг ишлатилади; сероуглерод билан ишлагандаги каби, дихлорэтан билан ишлашда ҳам, ёнғин чиқмаслиги учун эҳтиёт чоралари кўрилади.
Озиқ-овқат турган биноларни дезинсекция қилиш учун бинонинг ичига дихлорэтан билан ҳўлланган қоп ёки латталар осиб қўйилади; бўш бинолар ҳам шу усулда дориланади ёки деворлари поли ва шипига суюқлик пуркалади. 10 м3 бинога 2,8-3 кг дихлорэтан сарфланади, қуритилган мева сақланадиган бинонинг эса 10 м3га 3,5-4,5 кг дихлорэтан ишлатилади. Бўш биноларни экспозиция қилиш 3 сутка, озиқ-овқат турган биноларни экспозиция қилиш эса 6-8 сутка давом этади; бино газ ҳиди тамомила йўқолгунча шамоллатилади.
Дихлорэтан билан хлорпикрин аралашмаси асосан бўш турган биноларни дорилаш учун ишлатилади, айни вақтда 10 м3 бинога 740-830 г дихлорэтан ва 60-70 г. хлорпикрин сарфланади. Баъзан дон омборлари ҳам шу аралашма билан дориланади, айни вақтда оғирлик ҳисоби билан 12 қисм дихлорэтанга бир қисм хлорпикрин қўшилади; 1 м3 донга 220 г аралашма сарфланади. Донни дорилаш учун 14:1 оғирлик нисбатда олинган дихлорэтан билан хлорпикрин аралашмасини ишлатса ҳам бўлади; бу ҳолда 1 м3 донга 300 г дори сарфланади. Юқорида кўрсатилган нормаларга қўшимча қилиб омборнинг дон устидаги 1 м3 бўшлиғига биринчи ҳолда 80 ва иккинчи ҳолда 90 г ҳисобидан дори қўшилади.
Сероуглерод билан дезинсекция қилиш учун омбор ва склад деворларига полкалар қилиб ёки арқонга тахта осиб, устига лаганча ёки товаларда сероуглерод қўйилади, бундай идишлар донли қопларнинг устига ҳам қуйилади, шу билан бирга қоп ёки дон уюмларининг баландлиги 2-2,5 метрдан ошмаслиги лозим. Бинонинг жипс беркитилганлигига ва ичидаги маҳсулотларининг миқдорига қараб, унинг ҳар 10 м3 ига 1,2 кг дан 2 кг гача сероуглерод сарфланади. Бўш турган омборларни газ билан дезинсекция қилишда ҳар 10 м3 бинога 800-1000 г сероуглерод сарфланади.
Дезинсекция вақтида сероуглерод олдиндан қўйилган идишга тез, 4 см дан ошмайдиган қатламда қуйилади, чунки қалин қатламда қуйилган суюқлик етарлича тез буғлана олмайди. Сероуглерод қуйиш бинонинг мумкин қадар тўридан бошланади. Сероуглерод идишларга қуйилиб бўлгандан кейин эшик зич қилиб ёпилади, унинг тирқишлари ва бошқа тешик-ёриқлари суваб қўйилади. 36-48 соатдан кейин дераза ва эшиклар очилиб, бино 1-2 сутка давомида шамоллатилади, сероуглерод ҳиди тамомила йўқолгандан кейингина идишлар тозаланади ва склад саранжомланади.
Сероуглерод буғлари доннинг униб чиқишини камайтирмайди, доннинг мазасини бузмайди, аммо сероуглерод одамга заҳарли бўлгани учун уни тезроқ қуйиш ёки янада яхшиси противогаз кийиб ишлаш керак. Бундан ташқари, ёнғин чиқишига йўл қўймаслик учун эҳтиёт чораларини кўриш керак, чунки сероуглерод буғлари осон алангаланиб, портлаш ҳосил бўлади. Модомики шундай экан, газ билан дориланаётган бинодан 25 метр масофада тамаки чекиш, шам, лампа ва фонар ёқиш қатъиян ман этилади. Сероуглерод ҳар қандай учқундан портлайвергани учун бу дори билан ишлаганда ҳам эҳтиёт чораларига қаттиқ риоя қилиш лозим. Сероуглерод билан фақат кундузи ишлаш мумкин, лекин унга қуёш нурлари тушмаслиги лозим, чунки қуёш иссиғи ва бошқа иссиқ ҳам сероуглеродни алангалантириб юборади. Брандспоит ёки шланга қизиб кетганда сероуглерод портлаши мумкин, модомики шундай экан, сероуглеродни ишлатганда пуркагачлар қўлланмайди.
Дезинсекция ва шамоллатиш вақтида омбор ёнига навбатчилар қўйилади. Навбатчи омборга бирорта ёт киши яқинлашмаслигини, яқин масофода ҳеч ким тамаки чекмаслигини ва ўт ёқмаслигини назорат қилиб туриши керак. Ҳаво ҳарорати 10-12°С дан паст бўлмагандагина сероуглерод билан дезинсекция қилиш самарали бўлади.
Дон ва идишларни оз-оздан дезинсекция қилиш учун баъзан махсус чуқурлар қазилиб, устига яхши бекиладиган қопқоқ қилинади. Қазилган чуқур фумигация вақтида устидан тахта билан беркитилиб, устига 20-30 см қалинликда тупроқ тортилади. Сероуглерод солинган лаганчалар бевосита чуқурдаги доннинг устига қўйилади; 200 кг донга 100 г сероуглерод, 300 г дихлорэтан сарфланади. Дон ёки ундан бўшаган қоп ва бошқа идишларни дезинсекция қилишда 10 м3 га 200 г ҳисобидан хлорпикрин сарфланади.
Баъзан дон, қоп ва идишлар уюлган ҳолда устига брезент ёпилиб омбор зараркунандаларидан тозаланади. Уюмларнинг баландлиги 2-2,5 м дан ошмаслиги лозим. Уюмнинг ўртасидан 0,5 м кенгликда йўл қолдирилади. Устида бир озгина бўш жой қолиши учун, уюмнинг тепасига бир-биридан бир қадар масофада турган 2-3 қоп дон қўйилади, шу мақсад учун узун курси қўйиш ҳам мумкин. Брезент уюмлар устига чор атрофи ерга дондан 2-2,5 м ошиб чиқиб турадиган қилиб ёпилади ва ана шу қисмлари анча оғир нарсалар билан бостириб қўйилади. Брезентларнинг четлари бир-бирининг устига камида бир метр чиқиб туриши зарур. Дозировкаси: брезентлар остидаги 1 м3 га 600-1000 г дихлорэтан, 50-60 г хлорпикрин ёки 200-400 г сероуглероддир; қоп идишларни дезинсекция қилиш учун ҳам 1 м3 га 40-60 г ҳисобидан хлорпикрин ишлатилади.
Сероуглерод товаларга қуйиб қўйилади; жами сероуглероднинг чорагидан то учдан бир қисми уюмнинг ўртасида қолдирилган йўлга, қолган қисми эса уюмнинг икки ёнига ва устига ёйилади. Сероуглерод товаларга қуйилгандан кейин брезентни сувга ҳўллаб ёпиб, қуриган сайин ҳўллаб турилади. Омборлардаги каби, бу ерда ҳам қоплар ёки латталар дихлорэтанга ҳўлланиб, уюм ўртасидаги йўлга осиб қўйилади. Хлорпикрин уюмни ёпиб турган брезентлар орасидаги тешиклар ёрдамида қопларга ва идишларга пуркагичдан сочилади. Дезинсекция 24-48 соат давом этади; иш противогаз кийиб бажарилади.
Кўп донни газ билан дорилаш учун бинонинг ичида донни 4 метрдан ошмайдиган қилиб уюб қўйиб, махсус аппаратлардан фойдаланиш мумкин. Аппаратнинг газ тақсимловчи трубалари бир-биридан 1,5-2 м масофада шахмат тартибида ўрнатилади. Буғлатиш системасида ҳосил бўлувчи газ билан ҳаво аралашмаси трубалардан доннинг орасига босим билан юборилади. 1 м3 донга 200-300 г дихлорэтан, 60 г хлорпикрин ишлатилади, ёки дихлорэтан билан хлорпикриннинг 12:1 нисбатдаги аралашмасидан 120-170 г сарфланади. Баъзан зонд-трубалар ёки 3 м гача узунликдаги ёки тахталардан тайёрланадиган пирамида-трубалардан фойдаланилади.
Зонд-труба тўртта тахтадан ясалади; шу труба деворлари бўйлаб, тор (1,5 мм чамаси) ёриқлар тилинади. Зонд-трубанинг пастки учи ўткир қилинади.
Пирамида-труба учта тахтадан тайёрланади, унинг ҳам пастки учи ўткирланган бўлиб, 4х4см катталикдаги қатор-қатор тўрт бурчак тешиклари бўлиб, бу тешикларга тўр тутилади. Дорилашда зонд-трубалар ёки пирамида трубалар донга ботирилиб, сероуглерод ёки дихлорэтан шимдирилган қоп-қанор ёки ип арқон пастга туширилади. Трубалар бир-биридан 1 м масофага тикка қилиб ўрнатилади.
Шу усулда дезинсекция қилишда 1 м3 донга 350 г сероуглерод 100 г хлорпикрин ёки 400-450 г дихлорэтан сарфланади. Донни ҳар хил инсектицидлар билан дорилагандан кейин газларни йўқотиш учун бевосита шамоллатишдан ташқари, транспортёрлар, дон тозаловчи машиналар ва фаол вентиляция установкаларидан ҳаво ўтказиш ҳам мумкин.
Баъзи нарсалар, масалан, муғомбир қўнғиз ёки терихўр тушган музей коллекциялари, шунингдек карантин зараркунандалар тушган ўсимлик уруғлари баъзан цианид кислота (цианли газ) билан дезинсекция қилинади. Цианли газ одамга жуда заҳарли бўлгани учун бу ишни заҳарли моддалар билан ишлаш қоидаларига жиддий риоя қила биладиган махсус ходимлар амалга оширади.
Цианли газ олиш учун сирланган сопол идишларга сув қуйилади, унинг ярмича сульфат кислота қўшилади, шундан кейин идишга оғирлиги сувнинг учдан бир қисмича миқдорда натрий цианид ёки оғирлиги сульфат кислотага тенг миқдорда калий цианид ташланади. Ҳар 1 м3 бинога 10-12 г натрий цианид ёки 15-18 г калий цианид, 15-18 г сульфат кислота ва 30-36 г сув сарфланади. Фумигация 24-26 соат давом этади, шундан кейин бино камида 2-3 соат шамоллатилади.
Тегирмон, элеватор ва крупа (гуруч) заводлари баъзан цианплав ёрдамида зараркунандалардан тозаланади, бу модда ҳар кубометр бинога 100-125 г ҳисобидан полга ёки фанернинг устига қўйилади. Дезинсекция қилиш учун бинодаги ҳаво намлиги 70 % дан кам бўлмаслиги, ҳарорат эса 10°С дан паст бўлмаслиги керак. Экспозиция 2 сутка давом этади.
Парвона тушган қуруқ сабзавот ва мевалар, бўш турган омбор, склад бинолари сульфид ангидрид билан ҳам шундай дориланади; аммо дон, ун, ундан тайёрланган овқатлар ва уруғликлар сульфид ангидрид билан дориланмайди, чунки бу газ маҳсулотларнинг мазасини бузади ва уруғларнинг унувчанлигини камайтириб юборади. Зах биноларда сульфид ангидрид ишлатилмайди.
Дезинсекция қилишдан олдин бинолардаги металл ва бўялган нарсалар олиб чиқилади, чунки сульфид ангидрид металларнинг емирилишига, бўялган буюмларнинг ранги ўзгаришига сабаб бўлади. Сульфид ангидрид қуритилган мева ва сабзавотларнинг мазасини ва ташқи кўринишини бузмайди.
Бўш турган бинолар ёки қуритилган маҳсулотлар сульфид ангидрид билан 10 м3 бинога 800 г олтингугурт ҳисобидан дудланади. Майиз ва баргакни дорилаш учун 10 м3 бинога 3-3,3 кг олтингугурт ҳисобидан сульфид ангидрид сарфланади.
Дезинсекцияга тайёрланган бинога товалар қўйилиб, уларда олтингугурт ёқилади, сўнгра бинодан тез чиқиб, эшиклар суваб қўйилади. Айни вақтда ёнғинга қарши эҳтиёт чораларига риоя қилинади; олтингугурт ёқиладиган товалар ёғоч полга қўйилмайди, ёниб турган олтингугуртнинг ёнадиган нарсаларга тушиш эҳтимоли бартараф қилинади. Олтингугурт ёқилган бинода узоқроқ туриладиган бўлса, противогаз кийиб олинади, чунки сульфид ангидрид одам учун заҳарлидир. Олтингугурт яхшироқ ёниши учун унга сомон ёки майда қипиқ аралаштирилади. Бино узоғи билан 12-36 соат дудланади, шундан кейин 1-3 сутка шамоллатилади.
Бинони сульфид ангидрид билан дорилаганда ҳар хил ёшли парвоналар нобуд бўлади. Агар маҳсулотга қаттиқ қанотлилар туркумига кирувчи ҳашаротлар ҳам тушган бўлса, сероуглерод ёки дихлорэтан ишлатилади, чунки сульфид ангидрид қўнғизларга етарли таъсир этмайди. Ипак қуртининг уруғини ва бошқа ҳар қандай жонли организмни газ билан дудлаб дезинсекция қилиб бўлмайди, албатта.
Омбор узунбуруни билан гуруч узунбурунига қарши курашда газ билан дудлаш методидан ташқари, уруғлик донга ўғит кукунини сепиш ҳам муваффақият билан синаб кўрилди; 1 кг донга 5 г ҳисобидан кальций цианамид ишлатилганда, еттинчи куни узунбурун ҳашаротларнинг ҳаммаси нобуд бўлди. 19,81 % магний бўлган оҳакни 1 кг донга 5 г ҳисобидан қўшиб пуркагандан кейин 14-куни узунбурунлар батамом нобуд бўлади. Ўғит кукуни сепилган дон экишгача узоқ сақланса ҳам, униб чиқиши камаймайди; озиқ-овқат ва ем-хашак учун ишлатиладиган донни ўғит билан дорилаш ярамайди.
Уруғлик донга нафталин, бўр, кўк ботқоқ руда, суперфосфат сепиб турилганда омбор каналари қирилиб туради. Суперфосфат 1 кг донга 5-6 г ҳисобида қўшилади; айни вақтда каналар 10 суткада нобуд бўлади, доннинг униб чиқиши эса ўзгармай, ўз ҳолича қолади.
Намлиги 15 % дан ошмайдиган уруғлик дон нафталин билан дориланади, бу дори халтачага солиниб, доннинг яқинига бир-биридан 0,25-0,5 м масофага қўйилади ёки тўғридан-тўғри донга аралаштирилади. Дуккакли доннинг бир тоннасига 400 г, дуккаксиз доннинг бир тоннасига 250 г нафталин сарфланади. Бўр ва кўк ботқоқ руда уруғлик донга текис аралаштирилади, бир тонна уруғлик донга 3 кг бўр ёки 5 кг кўк ботқоқ руда сарфланади.
Омбор-склад зараркунандаларини қириш учун баъзан юқори ва паст ҳароратлардан фойдаланилади. Масалан, пилла қуруқ иссиқда терихўрлардан тозаланади; 58°С ҳароратда бу ҳашаротлар 12-15 минутда нобуд бўлади; қурт уруғи ва бошқа жонли организмларни бу усулда дорилаб бўлмайди, албатта. Донни 50°С га ва қуруқ иссиқда тутиш уларга тушган барча зарарли ҳашаротларни ва омбор каналарини 6 соатда ўлдиради. Барча омбор-склад зараркунандалари 63°С ҳароратда 5-10 минутда нобуд бўлади, каналар 66°С ҳароратда бир соатда ўлади. Аммо донни 45-50°С дан ортиқ қизитиш униб чиқишига ёмон таъсир этади, донни 55-60°С дан ортиқ қизитиш эса ундан ёпиладиган нон сифатининг пасайишига сабаб бўлади. Шу сабабли уруғлик донни иссиқлик ёрдамида дезинсекция қилиш қуйидаги ҳарорат максимумларида олиб борилади: буғдой учун 45°С, жавдар, арпа ва кунгабоқар учун 50°С, маккажўхори ва сули учун 40°С, оқ жўхори учун 40-50°С, озиқ-овқат учун ишлатиладиган буғдой, маккажўхори, сули учун 50°С, жавдар, арпа ва кунгабоқар учун 60°С. Қуруқ иссиқ билан дезинсекция қилиш учун асосан ПЗС-3 ВИМЭ, ВИСХОМ системали дон қуритгичлардан ва махсус камералардан фойдаланилади. Нами 17 % дан ортиқ бўлган дон буғланиб қолмаслиги учун қуритилгандан кейин қизитилади. Пилла «Симплекс» системасидаги эксикаторларда қизитилади.
Донни иссиқлик билан дизинсекция қиладиган махсус камералар трубалар оқали келадиган буғ билан қизитилади. Қоп ва бошқа идишлар ўта қизиган (қуруқ) буғ билан махсус камераларда камида икки атмосфера босим остида дезинсекция қилинади, баъзан қайнаб турган сув сепиб дезинсекция қилинади. Омбор-склад зараркунандаларини Марказий Осиёда паст ҳароратда фақат қаттиқ қишдагина йўқотиш мумкин. Масалан, омбор узунбурунининг вояга етган стадияси -10°С ҳароратда бир суткада нобуд бўлади.
Уруғлик донни намлиги 17 % дан кам бўлгандагина совуққа қўйиш мумкин. Сўнгги вақтда омбор зараркунандаларига қарши кураш учун ультра қисқа электр тўлқинлар ва инфра қизил нурлардан фойдаланиш имкониятлари текшириб кўрилмоқда.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish