Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet348/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Омбор куяси
Tinea granella L.
Зарари. Омбор куяси асосан жавдар дони зараркунандаси бўлиб, кўпинча буғдой, арпа ва сули донига ҳам зиён етказади. Куя тушган дон фойдаланиш учун бутунлай яроқсиз бўлиб қолади.
Тарқалиши. Омбор куяси Марказий Осиё, Кавказ, Сибирь, Европа ва Японияда учрайди.
Таърифи. Омбор куяси капалагининг катталиги қанотларини ёзганда 9-14 мм бўлади. Олдинги қанотлари оқимтир бўлиб, ёйиқ қўнғир ва, қора доғлари ҳамда нуқталари бор; кейинги қанотлари кул ранг бўлиб, узун шокиласи бор; боши сарғиш-оқ тукли. Капалак тинч турганда қанотларини танасига тақаб, орқа томонини эса бир оз кўтариб туради Тухуми жуда майда, оқимтир бўлиб, овал шаклдадир. Қуртининг узунлиги 1 см гача етади, хирароқ ёки сарғиш оқ, боши эса маллароқ-жигар рангда. Биринчи ва сўнгги сегментида хитинлашган ва оч қўнғир тусли биттадан қалқони бор; шу билан бирга орқа қалқони энса қалқонига қараганда очроқ. Ғумбагининг узунлиги 4-7 мм, ранги қўнғир, учида иккита тикани бор.
Ҳаёт кечириши. Омбор куяси озиқланишни тамомлаган ва кўпинча, пилла ўраган қуртлик стадиясида қишлайди, кўкламда ғумбакка айланади. Ғумбаклик стадияси 10-15 кун давом этади. Ғумбакдан чиққан капалаклар донхоналарда учиб юради ва дон юзасига бир-иккитадан тарқатиб тухум қўяди. Куя 50-100 та тухум қўяди. Тухумлардан 10-15 кунда қуртлар чиқади. Улар доннинг ичини еб, заҳарли тезакларини қолдириб кетади. Бу тезакларда кантаридин деган заҳар бор. Қурт озиқланганда айрим донларни ўргимчак ипи билан бириктиради, шунга кўра, омборга тўкилган дон юзасида зарарланган дон, тезак ва ўргимчак ипидан иборат юмалоқланган бўлак пайдо бўлади. Бунинг ичида қуртлар яшайди ва озиқланади. Бир қурт ривожланиш даврида 20-40 та донга зарар етказади. Дон қаттиқ зарарланса яхлит пўстга айланиб қолади. Донхонага тўкилган доннинг ичкарисига қурт кирмайди, унинг фақат юза қаватидаги донларга зарар етказади.
Кузда қуртлар донни ташлаб, донхонанинг деворлари ва полига ўрмалаб чиқади-да, пилла ўрайди. Баъзи қуртлар куздаёқ зарарланган донлар орасида ғумбакка айланади. Куя йилига битта насл беради.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   344   345   346   347   348   349   350   351   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish