Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet2/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Марокаш чигирткаси
Dociostaurus maroccanus Thnb
Зарари. Марокаш чигирткаси ҳар хил дала ўсимликларини зарарлайди; арпа, буғдой, оқ жўхори, тариқ, маккажўхори, тамаки, беда, ғўза ва полиз экинларига айниқса катта зарар етказади. Бу чигиртка ўзи учун қулай келган йиллари кенг кўламда урчийди.
Тарқалиши. Марокаш чигирткаси Марказий Осиёда, Кавказ ва Кавказ ортида, Қримда, ҳамма яқин шарқ мамлакатларида, Болқон ярим оролида, жанубий Европа мамлакатлари ва Шимолий Африкада учрайди.
Бу чигиртка Марказий Осиёда қуруқ чўлларда, тоғ ёнидаги ташландиқ ерларда учрайди, шу сабабли у чўл чигирткаси деб ҳам аталади.
Таърифи. Урғочи чигиртканинг узунлиги 2,5–4,2 см, эркагиники 2–3,5 см келади. Марокаш чигирткаси жигар рангда бўлади. Оч қўнғир тусдаги кўкрагининг олд қисмида Х ҳарфига ўхшаш оқ нақши бор, бу чигиртка бошқа чигирткалардан ана шу нақши билан фарқ қилади.
Кўкрак олди ён томонларида биттадан қора доғ бор, бу доғларнинг орқа томонига оқ доғлар туташиб туради. Қанотустлиги ва қанотлари қоринчасидан узунроқ бўлади. Қанотустлиги қора доғчалар билан қопланган оч қўнғир тусда. Орқа қанотлари тиниқ.
Марокаш чигирткасининг майда нусхалари отбосар чигирткасига ўхшайди. Шу сабабли уларни отбосар чигирткаси деб нотўғри тушуниш мумкин. Марокаш чигирткаси отбосар чигирткасидан қанотлари қоринчасига нисбатан узунроқ бўлиши билан фарқ қилади; отбосар чигирткасининг эркакларида қанотлар қоринча учидан салгина ташқарига чиқиб туради, урғочиларида эса, ҳатто қоринчадан ҳам калтароқ бўлади.
Марокаш чигирткасининг кўзачаси 2,5 – 5 см келади ва салгина букилган, баъзан деярли тўғри шаклда, пастки учи ҳар доим кенгроқ бўлади. Марокаш чигирткасининг кўзачаси, тўқай, қир ва воҳа ҳамда бошқа чигирткаларнинг кўзачаларидан жуда маҳкам бўлиши билан фарқ қилади, баъзан кўзача деворчаларнинг ичида илдиз ва тош парчалари учрайди. Кўзачанинг юқори учи (оғзи) зич тупроқ қопқоқча билан бекитилган бўлади. Ҳар бир кўзачада 18 – 42 та, кўпинча эса 30 – 35 та тухум бўлади. Тухуми чўзинчоқ шаклда бўлиб, катталиги 5 мм гача бўлади.
Личинкалари беш ёшни кечиради. Улар дастлаб қорамтир бўлиб, ривожланган сари оқара боради ва энг охирида оч қўнғир тусга киради, шу билан бирга кўкрагининг олд томонидаги Х ҳарфига ўхшаш нақш анча равшан кўриниб туради, биринчи ёшдаги личинкаларида эса бу нақш деярли кўринмайди.
Личинкаларга қарши курашда уларнинг ёшини билиб олиш жуда катта аҳамиятга эга. Личинкаларнинг ёши қўйидаги белгиларга қараб аниқланади.
1–ёшдаги личинканинг узунлиги 5–8 мм келади, мўйловчалари 13 бўғимли бўлади, қанот бошланғичлари бўлмайди, жинсий белгилари деярли билинмайди, урғочиси эркагидан қоринчасининг 8–9 ва 9-стернитлари ўртасида ботиб турган жойлар бўлиши ва олдинги елкасининг кетинги чети салгина ботиб туриши билангина фарқ қилади.
2–ёшдаги личинканинг узунлиги 5,5–11 мм келади, мўйловчалари 15–17 бўғимли бўлади, орқасининг кетинги бурчаклари учланиб, орқа томонга қайрилиб туради, қанотлар ана шу бурчаклардан чиқади. Урғочи личинкаларнинг тухум қўйгич бошланғичлари учланиб турган икки жуфт пластинкага ўхшайди; олдинги елкасининг охирги четида ўйиқчаси бўлмайди.
3–ёшдаги личинканинг узунлиги 8–14 мм келади, мўйловчалари 20 бўғимли бўлади, қанот бошланғичлари аниқ кўринади, қанотустлигининг бошланғичлари эса каттароқ бўлади; урғочисининг тухум қўйгич бошланғичлари яққол кўриниб туради.
4–ёшдаги личинканинг узунлиги 13–21 мм, лекин эркаги (13-19 мм) урғочисидан (15-21 мм) кичикроқ бўлади; мўйловчалари 21 – 22 бўғимли; қанотларининг уч бурчакли бошланғичлари қанотустлигининг чўзинчоқ бошланғичлари эса каттароқ бўлади ва қанотустликларини қоплаб туради; қанот бошланғичлари бундан олдинги ёшлардаги личинкаларники сингари пастга қараб турмай, юқорига қараб ривожланади.
5–ёшдаги эркак личинкаларнинг узунлиги 17–24 мм, урғочилариники 19 – 28 мм бўлади; мўйловчалари 23 – 24 бўғимли; қанот бошланғичлари қоринчасининг учдан бир қисмини ёки яримини қоплаб туради.
Шу тариқа марокаш чигирткаси личинкаларининг ёшини мўловларидаги бўғимлар сонига қараб аниқлаш тўғри бўлади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish