Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Соколов чигирткаси (конофимаси)



Download 3,6 Mb.
bet7/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Соколов чигирткаси (конофимаси)
Conophyma socolowi Zub
Зарари. Соколов чигирткаси Қозоғистонда ғаллагулли ўсимликларнинг барглари билан озиқланади.
Тарқалиши. Қозоғистоннинг жанубий ва Ўзбекистоннинг шимолий минтақаларида ҳамда Фарғона водийсида учрайди.
Таърифи. Урғочисининг узунлиги 14 – 18 мм, эркагиники 12 – 14 мм келади. Танаси хира – қўнғир тусда, эркагининг танасида оч қўнғир тусдаги узала чизиқлар бор.
Эркагининг мўйловлари орқасининг олд қисми охиригача боради. Биқинларидаги қирралари равшан кўриниб туради, лекин ингичка бўлади. Ўртадаги қирраси ўткир учли. Орқасининг ўрта қисмидаги қирралари салгина билинади. Орқасининг кейинги қисмидаги қирралари эса равшан кўриниб ва қоринчасининг учига етиб туради. Эркагининг орқа тешик пластинкалари квадрат шаклда ва уларнинг кейинги бурчаклари юмолоқланган бўлади. Урғочисининг тухум қўйгич паллаларида калта ва мустаҳкам тишчалар бор.
Ҳаёт кечириши. Соколов чигирткаси вояга етган ҳолатда қишласа керак, чунки унинг вояга етган индивидлари эрта кўкламдаёқ учрайди. Тоғ этакларининг пастида ҳаёт кечиради; майда шувоқзорларни яхши кўради, бу билан у бошқа тур чигирткалардан фарқ қилади. Май – июн ойларида жуфтлашади.
Соколов чигирткасининг ҳаёт кечириш тартиби ҳозиргача унчалик батафсил ўрганилган эмас.

Қизил чигиртка


Calliptamus Sp. Sp.
Марказий Осиёда чигирткаларнинг Calliptamus Serv. авлодига қарашли икки тури анчагина зарар етказади. Уларнинг бири воҳа чигирткаси (Calliptamus italicus L.) ва иккинчиси қир чигирткаси (Calliptamus turanicus Tarb.) дир. Ҳар иккала чигиртканинг ҳаёт кечириши бир – бириникига жуда ўхшайди. Бу чигирткаларнинг ташқи кўринишлари ҳам жуда ўҳшаш бўлганлигидан, 1930 йилгача уларнинг ҳар иккисини чигиртканинг ягона бир тури деб ҳисоблар эдилар.
Зарари. Воҳа чигирткасининг Марказий Осиёдаги чигирткалар орасидаги ғўзага энг кўп зарар етказадиган зараркунандалардан биридир. Қир чигирткаси эса чўлга чегардош ерлардаги ғўзаларни зарарлайди. Партов ерлар ўзлаштирилиши муносабати билан қир чигиртканинг ғўзага зарари янада ошади. Қизил чигиткалар ғўзадан бошқа экинларга ҳам зарар етказади; қир чигирткаси асосан суғорилмайдиган ерларда ҳаёт кечиради.
Қизил чигирткаларга қарши ўз вақтида курашилмаса, улар катта майдонлардаги экинларни тамоман нобуд қилиб қўйишлари мумкин. Масалан, Ахумов маълумотларига қараганда, бу чигирткалар Эроннинг Мозандарон вилоятида ғўзани томомила нобуд қилган вақтлари ҳам бўлган.
Тарқалиши. Воҳа қизил чигирткаси Марказий Осиёда, Қозоғистоннинг энг шимолий қисмларидан бошқа ҳамма минтақаларида, Қирғизистон ва Ғарбий Хитойда, Афғонистон ва Эроннинг шимолий қисмларида, Ғарбий Сибирнинг жануби-шарқий қисмида, Кавказ орти, Шимолий Кавказ, Қрим ва Украинада, Россиянинг Марказий қора тупроқ минтақасида, Европанинг жануби-ғарбий қисмида ҳамда Шимолий Африканинг тоғли минтақаларида учрайди.
Қир чигирткаси ҳозирча фақат Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистонда борлиги аниқланган бўлса ҳам, аммо у Марказий Осиёнинг деярли ҳамма лалми ерларида тарқалган бўлса керак.
Таърифи. Воҳа ва қир чигирткаларнинг эркак ва урғочилари бир – бирларидан жуда катта фарқ қилади – урғочилари эркакларидан анчагина катта бўлади.
Воҳа чигирткаси (Calliptamus italicus L.) эркагининг узунлиги 14 – 23 мм, урғочисинки 26-38 мм келади. Танасининг асосий ранги сарғиш қум тусдан тўқ кулранг тусгача ўзгариб туради; аксари чигирткаларнинг асосий ранги билан қопланган жойларида кўпдан – кўп нотўғри шаклли қорамтир доғчалар бор. Кейинги оёқ сонларининг ички юзаси тамоман ёки қисман қизил, ёхуд пушти рангда, болдири эса қизил рангда. Орқасининг олд қисми ёнлари бўйлаб қанотустликларигача оч рангли чизиқ ўтади. Пастки қанотларининг кейинги қисми пушти рангда. Орқасининг олд қисмида равшан кўриниб турадиган учта қирра бор, уларнинг бири ўрта ва иккитаси ён қирралардир. Кўкрагининг олд қисмида, олдинги оёқ чаноқлари ўртасида, узун сўгалга ўхшаш баланд бўртикча бор. Қанотустлари кейинги сонларининг учларига етиб ёки улардан бирмунча ташқарига чиқиб туради.
Қир чигирткаси (Calliptamus turanicus Tarb) воҳа чигирткасидан анча катта бўлиши билан фарқ қилади. Эркагининг бўйи 25 – 30 мм, урғочисиники 40 – 50 мм келади.
Бу чигиртка воҳа чигирткасига нисбатан бирмунча очроқ, кўпинча қўнғир – сарғиш ёки лойсимон кул рангда бўлади, пешона қирраси бўйлаб тепа ва энсасигача қорамтир чизиқ ўтади. Кейинги оёқ сонларининг ички ва пастки томонлари бирмунча сарғиш ёки кул ранг тусда, ҳар қайси кейинги сонининг юқорисида баъзан салгина кўриниб турадиган иккита доғча бор. Кейинги оёқ болдирларининг ички томони қизғиш – сариқ тусда. Қанот – устлиги кейинги сонларининг учларидан ташқарига чиқиб туради. Қир чигирткаси бошқа жиҳатлардан воҳа чигирткасига ўхшайди.
Воҳа чигирткасининг кўзачаси 3,5 см узунликда, салгина букилган ҳамда пастки ва юқориги қисмларга ажралган бўлади, пастки қисми анча қаттиқ деворчали ва тухумлар билан тўлган бўлади. Юқориги қисми эса юпқа деворли, урғочи чигиртка чиқарган ва қуюқлашиб қотиб қолган, булутсимон ғовак, қизғиш кулранг модда билан тўлган бўлади. Кўзачанинг пастки қисми юқориги қисмидан пишиқ тўсиқ билан ажралиб туради. Баъзан бу қисмлар бир – биридан юпқа, салгина кўриниб турадиган бўғим билан ажралиб туради. Кўзачанинг букиги пастки ва юқориги қисмларининг чегарасида бўлади. Кўзачани ердан чиқариб олишда унинг юқориги қисми жўнгина синиб кетади.
Тухумлари. Ҳар бир кўзачада 24 – 64 ва кўпинча 27 – 45 та тухум бўлади. Тухумлари сарғиш – кул ранг тусда, чўзинчоқ шаклда, 4 – 5 мм узунликда бўлиб, кўзачанинг тик ўқига нисбатан 900 бурчак билан жойланади.
Қир чигирткасининг кўзачалари воҳа чигирткасиникидан анчагина фарқ қилади. Унинг юқориги қисми (пробиркаси) деярли тик, салгина букилиб турадиган ва охирги томони бирмунча йўғонлашган пастки қисмига нисбатан узунроқ бўлади. Узунлиги 3,5 – 5,8 см. Юқориги қисмидаги кўпиксимон модда ранги сарғиш оқ. Ҳар кўзачага 27 – 68 та, кўпинча 40 – 60 та тухум бурчакма – бурчак қилиб, баъзан эса кўзачанинг тик ўқи бўйлаб жойланади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish