Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet10/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Туркман чигирткаси қуруқ чала саҳро ёки чўллардаги тоғ этакларида яшашни яхши кўради. Тухумларини қўриқ ерларга ва қўриқ – бўз ерларга ҳамда тупроғи зичлашиб қолган уватларга қўяди. 1 м2 ерда кўпи билан 20 та, аксари ҳолларда эса бундан ҳам кам кўзача бўлади. Баъзи бир кичкина майдонлардаги 1 м2 ерда 200 гача кўзача бўлиши мумкин. Личинкалари апрел бошида, яъни отбосар чигирткасиникидан бир мунча кечроқ ва марокаш чигирткасидан бир мунча эртароқ тухумдан чиқади.
Туркман чигирткаси якка – якка яшайди ва асосан отбосар чигирткаси сингари ҳаёт кечиради. Бу чигиртка ҳаммахўр, булар ўсаётган яшил ўсимликлар, кўпинча ғалласимон ўтлар билан озиқланади; буғдой ва арпанинг баргларини ҳамда бошоқларини ейди, баъзан пояларни кемиради. Ўсимликларнинг қуриб қолган қисмларини емайди. Личинкалари тухумдан чиққан кунининг ўзидаёқ озиқлана бошлайди.
Тухумдан чиққан личинкалари ўрта ҳисоб билан 37 кунда ўсиб етилади. Личинкаларнинг 50 фоизчаси қанот чиқарган вақтда тухумдан чиққан пайтларидагидан 10 – 12 баровар кенг майдон эгалайди (Иванов).
Личинкалари майнинг биринчи ярмида қанот чиқара бошлайди ва бу май охири – июн бошигача давом етади. Май охири – июн бошида кўзача қўйишга киришади. Қанот чиқаргандан кейин ярим ой ўтгач жуфтлашади ва орадан бир ҳафта ўтгач тухум қўя бошлайди. Қанот чиқарган туркман чигирткаси тухум қўйишгача баъзан лалми ерлардан суғориладиган ерларга ҳам учиб боради.
Марказий Осиёда туркман чигирткасининг паризитлари жумласига Anthrax monfchus Sack ва Callistoma desertorum Lw–лар каби визилдоқ пашшалари киради.


Тўқай (Осиё, кўчманчи) чигирткаси
Locusta migratoria L.
Марказий Осиёда тўқай чигирткасининг хўжаликка зарар етказиш даражаси жиҳатидан морфологик ва биологик жиҳатлардан ўзаро фарқ қиладиган иккита фазаси учрайди. Улардан бири галалашиб яшайдиган (L.migratoria L.ph. gregaria) ва иккинчиси якка–якка яшайдиган (L.migratoria L.pr.solitaria) фазаларидир. Бир фазали чигирткаларнинг ҳаёт кечириш шароитига қараб пайдо бўлади ва бир фаза иккинчи фазага ўта олади.
Зарари. Ўтмиш асрларда тўқай чигирткаси Марказий Осиё учун катта бир офат эди. Ҳозирги чигирткалар ҳаёт кечирадиган жойларда экологик шароитнинг ўзгариши ва ерларнинг ўзлаштирилиши натижасида бу зараркунанда қишлоқ хўжалигига жуда кам зарар етказади. Эндиликда бу чигиртка Қорақолпоғистонда унга чегарадош бўлган Хоразм воҳасидаги қишлоқ хўжалиги экинлари учун асосий зараркунанда бўлиши мумкин. Личинкалари, асосан буғдой, арпа, маккажўхори ва оқ жўхори экинларини зарарлайди. Учиб юрадиган чигирткалар эса ғўза ва бошқа экинларини ҳам зарарлаши мумкин. Бундан ташқари, личинка ва чигирткалар дарё ва кўл ёқаларидаги катта майдонларда ўсаётган, ёқилғи, қурилиш материаллари ва мол озиғи сифатида фойдаланиладиган қамиш (Phragmites communis Trin.) ни ҳам нобуд қилади.
Тўқай чигирткасининг якка ҳаёт кечирадиган хили экинларга камдан кам зарар етказади.
Тарқалиши. Тўқай чигирткаси Марказий Осиёда, Қозоғистон, Кавказ ва Кавказ ортида, Қуйи Волга бўйи, Жанубий Украинада, Ғарбий Сибирнинг жанубий қисмида, Кичик Осиёда, Жанубий Европада, Хитой ва Японияда учрайди.
Таърифи. Эркагининг пешонасидан қанотустлиги охиригача узунлиги 6–7 см, урғочисиники эса 7–7,5 см келади; гала бўлиб яшайдиган чигирткаларнинг ранги кўкиш қўнғир ёки сарғиш; якка яшайдиган чигирткаларники эса кўпинча яшил бўлади. Якка – якка яшайдиган чигиртка орқасининг олд қисми ўртасида ёйга ўхшаш баланд қирра борлиги яққол кўриниб туради. Галалашиб яшайдиган чигиртка орқасининг олд қисмидаги қирраси паст бўлади; унинг ўрта қисми ботиб турса ҳам, ён томонидан қараганда тўғридек бўлиб кўринади. Якка яшайдиган чигирткаларнинг кейинги оёқ сонлари қанотустлигининг ярмисидан узунроқ, галалашиб яшайдиган чигирткаларда эса бир мунча калтароқ бўлади. Кейинги оёқ болдирларининг ранги галалашиб яшайдиган чигирткаларда кўкиш, якка яшайдиган чигирткаларда эса қизил бўлади.
Қанотустларида кўпдан кўп қорамтир доғчалар бор, кейинги қанотлари ойнасимон ялтироқ, уларнинг тубига яқин қисми сарғиш яшил, устки жағларининг туби кўкимтир рангли бўлади.
Галалашиб ва якка ҳолда яшайдиган чигирткаларнинг ташқи кўринишларида хилма – хил ўзгаришлар бўлиб туради.
Тўқай чигирткасининг кўзачалари йирик – узунлиги то 8 см гача етади ва салгина эгик бўлади. Кўзачаларнинг девори мўрт бўлганидан, уларни тупроқдан чиқариб олиш анча қийин. Кўзачаларнинг юқориги қисми қотиб қолган қўнғир рангли ғалвирак пробка бўлиб, пастки қисмига 55 – 115 та тухум тўрт қатор қилиб жойланади. Тухумининг узунлиги 7 мм ча келади. Галалашиб яшайдиганларида личинкалар дастлаб қорамтир, деярли қора рангли, танасининг пастки томони усткисига қараганда очроқ бўлади. Кейинчалик уларнинг танаси қизғиш қўнғир тусга киради ва кўкрагининг олд қисмидан бахмалсимон чизиқлар ўтади, қанот бошланғичлари қора. Сийрак жойлашган тўдалардаги личинкалар очроқ рангда бўлади, бундай личинкалар қўнғир эмас, балки кўкимтир тус олади. Тўдалар қачон зич бўлса, личинкалар шунча қорая боради ва улар орқасининг олд қисмидаги бахмалсимон қора чизиқлар анча равшан кўриниб туради.
Якка яшайдиган чигирткаларнинг личинкалари яшил ёки сарғиш бўлиб уларда бахмалсимон қора чизиқлар бўлмайди. Катта ёшлардаги личинкалар орқасининг олд қисмида ёйсимон қирра борлиги равшан кўриниб туради. Тўдалар ғужлашган сари личинкаларнинг ранги қорая боради. Уларнинг ранги билан галалашиб яшайдиган личинкаларнинг ранги ўртасидаги фарқ камаяди.
Тўқай чигирткасининг личинкалари 5 ёшни кечиради.
Биринчи ёшдаги личинкаларнинг узунлиги 7 – 10 мм, кейинги сониники 4 мм келади; мўйловлари 13 – 14 бўғимли бўлади; танаси қора бўлиб, орқасидан сарғиш чизиқ ўтади.
Иккинчи ёшдаги личинкаларнинг узунлиги 10 – 14 мм, кейинги сониники 5,5 – 6 мм; мўйловлари 18 бўғимли; танаси очроқ тусда, бошининг тепасида бахмалсимон иккита қора доғ бўлади.
Учинчи ёшдаги личинкаларнинг узунлиги 16 – 21 мм, кейинги сониники 8 – 9 мм; мўйловлари 20 – 21 бўғимли бўлади.
Тўртинчи ёшдаги личинкаларнинг узунлиги 24 – 26 мм, кейинги сониники 10 – 13 мм; мўйловлари 22 – 23 бўғимли бўлади.
Бешинчи ёшдаги личинкаларнинг узунлиги 25 – 40 мм, кейинги сониники 15 – 18,5 мм; мўйловлари 24 – 25 бўғимли бўлади.
Ҳаёт кечириши. Тўқай чигирткаси кўзачаларини дарё ва кўл ёқаларидаги пастликларга, қуриб қолган кўл тубларидаги қамишзор ва ғалласимон ўт пояларга қўяди. Кўклам ва ёз фаслларида бундай жойлар сернам ва ҳарорат кўтарилганида зараркунанданинг ривожланиши учун қулай бўлади. Шу билан бирга қамиш ва ғалласимон ўтлар бу чигирткалар учун энг севимли озиқа бўлади. Чигирткалар ўрнашиб олган типик жойлар тухум қўйиш жойи деб аталади.
Учиб кетадиган чигиртканинг тухум қўйиш жойлари Марказий Осиё ва Қозоғистондаги Сирдарё бўйларида, Амударёнинг қуйи оқимларида, Или, Чу ва Чирчиқ дарёларининг бўйларида, Зайсан, Балхаш кўллари ҳамда Орол денгизининг ёқаларида учрайди.
Бу чигиртка кўзачаларини сув босадиган ерларга нисбатан қуруқ жойларга, дарёлар тошганда қисқа вақт сув тагида қоладиган тепачаларга, сув босмайдиган ерларда эса пастлик жойларга қўяди.
Личинкалар баҳорда: Марказий Осиёнинг жанубий қисмларида апрел ўртасида, Шимолий Қозоғистонда май ойининг охирида тухумдан чиқа бошлайди. Личинкаларнинг тухумдан чиқиш вақти шу жой иқлимига ва об- ҳаво шароитига ҳам боғлиқ. Бундан ташқари чигиртка тухум қўйган жойларда кўкламги сув тошқинлари ҳам личинкаларининг тухумдан чиқишини жуда кечиктириб юбориши мумкин; лекин бундай тошқин кўзачалардаги тухумларни нобуд қилмайди, аммо кўзачалар узоқ вақт сув остида қолса, бирмунча зарарланади.
Тухумдан чиққан личинкалар ғуж ёки сийрак тўдаларга тўпланади. Личинкалар биринчи пўстини ташлаб иккинчи ёшга ўтганларидан сўнг, уларнинг тўдалари муайян бир тартиб билан ҳаракат эта бошлайди. Улар қамишзордан камроқ ўсимликли ва тақир жойлар, йўллар, сўқмоқлар бўйлаб силжийди. Шу сабабли уларнинг тўдалари марокаш чигирткаси личинкаларники сингари ён томонларга кенг ёйилиб ҳаракат қилмай, бирин кетин келадиган узун тизмага ўхшаб ҳаракатланади. Тўқай чигирткаси личинкалари билан курашда уларнинг йўл бўйлаб ҳаракат қилишидан фойдаланилади.
Личинкаларнинг эрталабки ҳаракати тупроқ юзасининг қизиш даражасига қараб бошланади. Масалан, бир ёшдаги личинкалар ҳарорат 12 – 13 0С га, ундан кейинги уч ёшлардаги личинкалар ҳарорат 14 – 16 0С га ва катта ёшдаги личинкалар ҳарорат 20 – 22 0С га етганда ҳаракатлана бошлайди.
Кундузги ҳарорат 50 0С дан ошганида личинкалар соя жойларга яшириниб, ҳаракатланишдан тўхтайди. Улар кечқурун ўсимликларга ўрмалаб чиқиб, то эрталабгача озиқланмайди. Эрталаб соат 7 – 8 даёқ личинкалар озиқланиш учун тўдадан чиқиб ҳар тарафга тарқалади. Озиқланиб бўлганларидан сўнг қайтадан тўдаларга тўпланиб муайян тартибда ҳаракатлана бошлайди ва йўл – йўлакай озиқланиш учун тўхтайди. Катта ёшлардаги личинкалар кўпинча тунаган ўсимликлардан тушгунча ҳам озиқлана беради.
Баъзан ҳамма ёшлардаги личинкалар ҳам эрталаб озиқланиш учун тарқалмасдан тўдалашиб ҳаракатлана беради. Бундай ҳолларда улар кечроқ овқатланади.
Тўқай чигирткаси кўп хил ўсимлик билан озиқланади. Ғалласимон ўтларни, айниқса қамишни жуда яхши кўради. Бу чигиртканинг личинкалари дуккакли ўсимликлар, бодринг, беда ва карамни ҳамда шувоқ ва шўрани емайди. Бошқа озиқ тополмай қолганда нўхат ва ясмиқни ейди.
Вояга етган чигирткалар овқатни унчалик танламайди, улар ғалласимон ўтларни яхши кўради, лекин дарахт ва ток баргларини ҳам ея беради.
Личинкалар тухумдан чиққанидан 40 – 45 кун ўтгач пўст ташлаб, вояга етган чигирткага айланади. Қанот чиқарган чигирткалар яқин жойларга бот – бот уча бериб чиниққанларидан кейин галалашиб биратўла учиб кетади. Бунда улар у кечаси тўхтаб, кундузи бир неча ўн ва ҳатто бир неча юз километр йўл босади. Тўқай чигирткаси учиш вақтида тухум қўйиш жойидан узоқда бўлган экинларга зарар етказади. Бу чигирткалар тухум қўйиш жойидан муайян томонга, аксарият ҳолларда қаттиқ шамоллар йўналишига қараб учади.
Эркак чигирткалар жинсий жиҳатдан етилиши билан жуфтлашади ва чигирткалар учишдан тўхтайди. Биринчи жуфтлашишдан сўнг тахминан икки ҳафта ўтгач урғочи чигирткалар кўзача қўя бошлайди, лекин тухум қўйишга киришишдан илгари иккинчи марта жуфтлашади (Никольский). Тўқай чигирткаси кўзчасини қаттиқ ва юмшоқ тупроқларга қўяди, айни вақтда кўзачани қамишзорларга қўйишни яхшироқ кўради. Баъзан четдан учиб келган чигирткалар биринчи қўнган жойларида 3 – 4 йилгача туриб қолади, сўнгра аста – секин камайиб, йўқолиб кетади. Учиб келгандан кейинги иккинчи йилда тухумдан чиққан личинкалар баъзан шу жойнинг яқинидаги экинларга катта зарар етказади.
Дарё бўйларидаги чигиртка тухум қўядиган пастлик жойлар зараркунанданинг тарқалиш манбаига айланади.
Янги жойга учиб келган чигирткалар иқлим шороити ноқулай бўлганида камроқ урчийди, уларнинг личинкалари ғуж тўдалар ҳосил қилмай сийрак жойлашиб ҳаёт кечиради, шу билан бирга галалашиб яшаш фазасидан якка яшаш фазасига ўтиб, морфологик хусусиятни ўзгартиради.
Чигиртканинг доимий тухум қўйиш жойларида паразитлар, йиртқичлар ва касалликлар кўпайиб кетганида ёки об – ҳаво шароити ноқулай бўлганида ҳам тўдалар сийраклашади, баъзан чигирткаларнинг галалашиб яшаш хусусияти анча сусайиб қолади. Личинкалар тухумдан чиққан жойларда уларнинг доимий яшаши учун қулай шароит бўлмаса, чигирткалар бир неча йил ичида қирилиб кетади. Марказий Осиёнинг суғориладиган минтақаларида эса бу чигирткалар якка ҳаёт кечириш йўлига ўтиб, анча узоқ вақт яшайди ва тухум қўйганида суғориш шахобчалари томон ҳаракат қилади. Галалашиб яшайдиган чигирткалар йилига бир бўғин бергани ҳолда, бу жойларига ўтиб якка яшовчи чигирткалар бир йилда икки бўғин беради. Марказий Осиёда яшовчи чигирткаларнинг биринчи бўғин личинкалари апрел ўртасида тухумдан чиқиб, май ўртасига келганда қанот чиқаради, сўнгра янгидан тухум қўяди; 2 – 3 ҳафта ўтгач бу тухумлардан иккинчи бўғин личинкалар чиқади. Бу иккинчи бўғин личинкалар август ойида ўсиб етилади ва сентябр ойида қишлаб қоладиган тухумлар қўяди.
Тўқай чигирткасининг йиртқичлари жумласига соччигиртка ва бошқа баъзи қушлар киради. Марказий Осиёдаги паразитлардан чигирткаларга уларнинг тухумларида паразитлик қилувчи тўрт нуқтали малҳамчилар (Mylabris 4-punctata L.), қизил бошли шпанка (Epicauta erythrocephala Pall), визилдоқ пашшалар (Anastoechus bimaculatus Pay. ва A.baigaqumensis Param) ва саркофага номли пашша (Oophagomyia plotnikovi Rohd.) ҳамда личинка ва етук чигирткаларда паразитлик қилувчи тахин пашшаларининг, асосан Blaesoxypha Lw. ва sarcophila Rohd авлодларига қарашли бир қанча турлари энг кўп зарар етказади. Паразитлар чигиртканинг кўзачалар ичидаги тухумларини тамоман нобуд қилади, етук чигиртка ва личинкалар эса паразитларнинг таъсири билан камдан – кам нобуд бўлади, аммо зарарланган чигиртканинг урчиш қобилияти сусаяди.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish