Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet354/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Сўнгги вақтда, энг таъсирли ва тежамли чоралардан бири-донни метил бромид билан дезинсекция қилиш таклиф этилди (X. М. Армитадж), бошқа фумигантларни ҳам ишлатиш мумкин (омбор-склад зараркунандаларига қарши курашда қўлланадиган қуйидаги тадбирларга қаралсин). Дон пўстхўри тушган деб гумон қилинган донни дезинсекция қилмай туриб мамлакатга олиб келиш таъқиқланади.


Маккажўхори узунбуруни
Саlandra zea-mays Motsch.
Зарари. Маккажўхори узунбуруни маккажўхори, гуруч ва буғдой донига худди гуруч узунбуруни каби зарар етказади.
Тарқалиши. Ғарбий Европа, Ҳиндистон, Ўрта ва Жанубий Африка, АҚШ, Куба, Пуорто-Рико, Сальвадор, Тринидад ороли, Перу, Боливия, Аргентина, Чилида учрайди.
Таърифи. Маккажўхори узунбуруни танасининг шакли ва ранги жиҳатидан гуруч узунбурунига жуда ўхшайди, лекин ундан бир оз кенгроқ бўлади, мўйловларининг иккинчи бўғими учинчи бўғимидан икки баравар узунроқ, қанотустликларидаги нуқталари ва оч рангли доғлари гуруч узунбурунникига нисбатан яққолроқ кўринади. Қўнғизининг узунлиги 2,3-4,5 мм. Тухуми, личинкаси ва ғумбаги омбор узунбуруни билан гуруч узунбурунининг тегишли ривожланиш фазаларига жуда ўхшайди;
Маккажўхори узунбурунининг ҳаёт кечириши гуруч узунбурунининг ҳаёт кечиришига кўп жиҳатдан ўхшайди. Бир йилда бир неча насл беради.
Кураш чоралари. Гуруч ва омбор узунбурунига қарши қандай чоралар кўрилса, маккажўхори узунбурунига қарши ҳам ўшандай чоралар кўрилади.


ОМБОР ЗАРАРКУНАНДАЛАРИНИ АНИҚЛАШ
Дон, ун, ҳар хил озиқ-овқат ва омбор-склад материалларига зараркунандалар тушганлигини ўз вақтида аниқлаш ўз вақтида тегишли чора кўришга ва талайгина нобудгарчиликнинг олдини олишга имкон беради.
Донхоналар, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги хом ашёси сақланадиган бошқа бинолар, зараркунандалар бор-йўқлигини билиш мақсадида, йилига камида икки марта текширилади: биноларни кўкламда ва янги ҳосилни қабул қилишдан олдин текшириш шарт; сақланаётган маҳсулотларни, айниқса донни, ойига камида бир марта текшириш муҳим аҳамиятга эгадир; қоп ва бошқа идишларни ишлатишдан олдин ва айниқса янги ҳосилни қабул қилишдан олдин текшириш шарт.
Омбор-склад зараркунандаларининг кўпчилиги яширин ҳаёт кечиради, шунинг учун юзаки қарашда сезилмайди. Тегирмонлар, складлар ва донхоналар текширилганда бурчакларига, девор ва полидаги тешик-ёриқларга, пол остига алоҳида эътибор берилади. Пол остини кўздан кечирмоқ учун полнинг айрим тахталарини кўчириб қаралади, ахлатдан ва тўкилган дондан намуна олинади.
Текширилаётган бинонинг мумкин қадар анча жойидан бир оздан ахлат ва тўкилган дон олиниб, лабораторияда текширилади. Намуна солинган қопчага намуна олинган вақт, жой ва намуна олган кишининг фамилияси ёзилган ёрлиқ тикиб қўйилади. Қоп ва бошқа идишлар синчиклаб кўздан кечирилади. Дон ташиладиган вагонларнинг айниқса бурчаклари, деворларидаги, шипидаги ва ёнига қопланган материалдаги тешик-ёриқлар синчиклаб қаралади.
Турли стадиядаги зараркунандалар топилишидан ташқари, дон ўргимчак иплари билан бир-бирига ёпишиб қолиши, кемирилган дон парчалари ва ўргимчак ипларидан тўқилган найча-пилла, доннинг хира тортиб қолиши, унинг қумоқ-қумоқ бўлиб қолиши ҳашарот тушганлигини кўрсатади. Ун ва дондан бўрсиган ҳид келиши ҳам, одатда, ҳашарот борлигининг белгисидир.
Озиқ-овқат маҳсулотлари орасида ҳашарот тезакларининг топилиши ҳам зараркунанда тушганлигини кўрсатади. Турли ҳашаротлар тезагининг шакли ва ранги доимо турғун, яъни ўзгармайдиган бўлади, шунинг учун тезакнинг қандай эканига қараб, ҳашаротларнинг турини билса бўлади.
Омбор узунбурунининг тезаги чўзиқ, тақа шаклида букилган, тўлқинсимон юзали, сарғиш-оқ, хира-оқ бўлади. Гуруч узунбурунининг тезаги омбор узунбурунининг тезагига ўхшайди, аммо ундан очроқ, оқ ва деярли тиниқ бўлади.
Ғалла пармачисининг тезаги лимон шаклидаги майда доначалардан иборат, бўйи энидан икки мартача узунроқ; усти оқ, баъзан шишадай тиниқ бўлиб, усти хира. Тезагининг юзасида узунасига кетган силлиқ, ялтироқ, туртиб чиқиб турувчи йўл бўлади, у иккала томондаги иккита дўмбоқчани бирлаштириб туради.
Ун қўнғизининг тезаги қийшайган таёқчага ўхшаш бўлиб, юзаси дона-дона ёки лентага ўхшаш тугунли иплардан иборат; уларнинг ранги ҳар хил: оқдан тортиб жигар ранггача бўлади, узунлиги 17 мм гача етади.
Кичик митанинг тезаги ун қўнғизининг тезагига ўхшайди, лекин узунлиги атиги 2 мм келади, одатда улар қийшайган бўлиб, юзаси майда донали, ранги хира оқ ёки сарғиш. Муғомбир қўнғизнинг тезаги оқ бўлиб, узун, ясси қириндига ўхшайди, пуфаксимон тузилишга эга.
Ипаксимон ялтироқ қўнғизнинг тезаги бир учидан ўткирланган бўлиб, узунлиги тахминан 1,5 мм га тенг; ўткирланган учи ва кўпинча ён чеккалари пуфаксимон тузилишга эга.
Суринам қўнғизнинг тезаги дуг шаклида, бир учи иккинчи учига нисбатан камроқ ўткирланган; ранги сарғиш, ярим тиниқ, юзаси майда донали, ялтироқ: баъзан хирароқ оқ доғлари бўлади.
Нўхат қўнғизининг тезаги оч сариқ, чўзиқ овал шаклда, бир учи ёки иккала учи ўткирланган, баъзан тортилган; тезак юзасида иккита-учта кўндаланг тортма бўлади.
Омбор куясининг тезаги калта, цилиндр шаклдаги парчалардан иборат бўлиб, ўргимчак ипи билан бирлашган, учи юмалоқ ёки чўзиқ, узунлиги 0,6 мм гача етади, ранги оқимтир, хира.
Жануб парвонаси билан дон парвонасининг тезагининг узунлиги 1,2 мм гача етади, нотўғри парча шаклда, кўпинча ўртасидан қисилган бўлиб, кўпгина қавариқ ва ботиқ жойлари бор.
Донга омбор узунбуруни билан гуруч узунбуруни тушганлигини, шунингдек, донда кана борлигини билгандан кейин уларнинг зарарлаш даражаси бир килограмм маҳсулотдаги зараркунандалар сонига қараб, уч балли системада аниқланади.
Омбор узунбуруни билан гуруч узунбурунининг зарарлаш даражасини аниқлаш учун қуйидаги шкала белгиланган:
I даражада бир килограмм донда 1-5 та тирик ва ўлик узунбурун топилади; II даражада 6-10 та узунбурун топилади; III даражада 10 тадан ортиқ узунбурун топилади.
Омбор канаси тушган бир килограмм донда:I даражада-20 тагача; II даражада 20 тадан ортиқ кана топилади; III даражада дон элангандан кейин каналар ғуж бўлиб юради.
Бошқа омбор зараркунандалари нечоғлик тушганлигини аниқлаш учун бир килограмм маҳсулотдаги зараркунандалар саналади.
Донга зараркунандалар тушган-тушмаганлигини аниқлаш учун автомобил ёки араваларга қопланмасдан ортилган дондан шчуп (бундай шчуп бўлмаганда эса қўл билан) намуналар олинади. Намуна дон турли жойидан (энг камида 5 жойидан) ва турли чуқурликдан олиниши керак. Олинган намуналар қопга солиниб, аралаштирилади ва ундан текшириш учун 2 л миқдорида ўртача намуна танлаб олинади.
Қопламасдан дон ортилган вагонларнинг ҳам беш жойидан: ўртасидан ва бурчакларидан - юқори, ўрта ва пастки қаватларидан «вагон шчупи» билан намуна олинади. Дон бир хил бўлса, намуналар аралаштирилади ва ҳар бир вагондан 2 кг дан намуна танлаб олинади. Дон бир хил бўлмаса, бу ҳақда ведомостга ёзиб қўйилади ва ўртача намуна кўп намуналардан тузилади. Бунда бир хил бўлмаган доннинг ҳамма қатламларидан намуналар олинади.
Вагонлардаги дондан намуналар қандай олинса, омбор ва складларда қопланмасдан сақланаётган донлардан ҳам намуна шундай олинади. Шу билан бирга омбордаги дон бир хил бўлмаса, ҳар бир партиядан бештадан намуна олинади.
Омборда 8 тоннагача дон бўлса ўртача намуна 1 кг, 8-16 тонна дон бўлса ўртача намуна 2 кг бўлади. Катта партия дондан ўртача намуналар ҳар 16 тоннага 1 кг дан (лекин ҳар бир партиядан камида 2 кг дан) олинади. Омборлардаги дон қопланмасдан пароходларга ортилганда, ҳар 800 кг дондан бир кружка намуна олинади. Бу кружка узун дастали бўлиб, унга 50 г дон сиғади.
Дон элеваторлардан олиб ортилганда намуналар дон оқимидан баравар вақт оралиқларида (ҳар 16 тонна донга камида 1 кг дан) олинади. Қопдаги дондан намуналар «қоп шчупи» билан (ёки қўлда) ҳар ўнта қопнинг биридан олинади. Олинган намуналар аралаштирилиб, камида 2 кг келадиган ўртача намуна танлаб олинади. Катта партия дон 250 қопдан группаларга бўлинади ва ўртача намуналар ҳар қайси группадаги қопларнинг 10% идан алоҳида тузилади; ҳар бир ўртача намуна камида 2 кг бўлиши керак.
Катта партия дондан олинган барча ўртача намуналар биргаликда асосий намунани ташкил этади. Айни вақтда кичик партия дондан олинган ўртача намуналар эса асосий намуналар ҳисобланади.
Бош намуналар қуйидагича анализ қилинади: аралаштирилган дондан 2 кг намуна ажратилади. Донга ҳашаротлар тушган-тушмаганлиги ҳақида дастлабки хулосани чиқармоқ учун уни шиша банкада силкитиб туриб, ҳашаротлар, уларнинг тезаги ва зарарланган дон бор-йўқлиги аниқланади. Агар бнно ичидаги ҳарорат паст бўлса, намуна ҳарорати 18°С дан паст бўлмаган бинода бир неча соат сақланади.
Мукаммалроқ анализ қилиш учун намуна 2,5 мм кўзли ғалвирда эланади; шу ғалвирдан ўтган дон яна 1 мм кўзли ғалвирда эланади. Ҳар бир ғалвирда эланган дон алоҳида текширилади. Ғалвир бўлмаса, намуна юпқа қилиб ёйилиб, кўздан кечирилади. Намунадаги ҳашаротлар ёйилиб, тарқалиб кетмаслиги учун, олинган намуна бир суткадан кечиктирмай анализ қилинади.
Намунада топилган тирик ва ўлик узунбурунлар саналади; бошқа зараркунандаларнинг борлиги ҳақида ведомостга фақат ёзиб қўйилади (айрим ҳолларда ҳамма зараркунандаларнинг сони ёзиб қўйилади).
Преимагинал стадиядаги узунбурунларнинг донга яширин тушганлиги калий перманганат ёрдами билан аниқланади. Бунинг учун бир идишга 1 % ли калий перманганат эритмаси қуйилади; иккинчи идишга совуқ сув ёки яхшиси 1 % ли сульфат кислота эритмаси солиниб, ҳажм жиҳатдан унинг юздан бир қисмича 3 % ли водород пероксид қуйилади; учинчи идишга 30°С гача иситилган сув солинади. Анализ қилинадиган намуна 2,5 мм кўзли ғалвирда элангандан кейин 15 г миқдорда ўртача намуна танланади, у чўп-хас ва айниган дондан тозаланади, шундан кейин илиқ сувли идишда бир минут сувга ботириб қўйилади; сўнгра донни сувдан олиб, 1 минут калий перманганат эритмаси солинган идишга тушириб қўйилади, шундан кейин донни сузиб, учинчи идишга кўчирилади, ниҳоят, дон фильтр қоғозга ёйилиб, кўздан кечирилади.
Агар донга узунбурун тушган бўлса ва унинг ичида узунбурун тухумлари, личинкалари ёки ғумбаклари бўлса, урғочи ҳашаротларнинг донга қўйган тухумларини беркитадиган пробкалари тўқ қўнғир-гунафша тусга киради. Бу ҳолда доннинг зарарланиш даражаси намунадаги ҳашаротли дон миқдорига қараб аниқланади.
Тегишли аппаратлар бўлса, донга узунбурунларнинг яширинча тушганлиги рентгенография усули билан аниқланади. Айни вақтда дон плёнкага юпқа қилиб ёйилади; плёнка проявить қилиниб, фиксациялангандан кейин рентгенограммада тухум, личинка, ғумбак ва қўнғизларнинг соялари кўринади. 1500-2000 та дон рентгенография усули билан текширилиши керак; зараркунандаларнинг сояси саналиб, намунадаги доннинг неча фоизи зарарланганлиги аниқланади.
Нўхатга ҳашарот (нўхат қўнғизи) яширинча тушганлигини аниқлаш учун 500 та дондан иборат намуна калий йодиддаги 1 % ли йод эритмасига 1-1,5 минут, сўнгра 0,5 % ли ўювчи калий эритмасига 1-1,5 минут ва совуқ сувга ярим минут ботириб қўйилади. Ҳашарот тушган донда диаметри 1-2 мм келадиган юмалоқ қора доғлар пайдо бўлади (нўхатга личинка кирган жой шундай кўринади). Дон кўздан кечирилгач намунанинг неча фоизи зарарланганлиги аниқланади.
Донга омбор канасининг яширинча тушганлиги (дон ичида турганлиги) ни аниқлаш учун термоэлекторлар деган асбоблар ишлатилади. Каналар иссиқ таъсирида дондан чиқиб, бункер тепасидаги электр лампасига ўрмалаб борар экан, термоэлектр воронкаси орқали бюксларга тушади. Майда кўзли ғалвирдан ўтган донни лупа билан текшириб, омбор каналари ва зарарли ҳашаротларнинг тезаклари аниқланади.
Унга ун канаси тушганлигини аниқлаш учун қопларнинг юза қаватининг кўпи билан 5-7. см чуқурлиги турли жойларидан намуна олиниб, ўткир учли тўда қилиб уйилади. Агар ун тўдаларининг шакли ярим соат давомида ўзгармаса, унга кана тушмаган бўлади; агар тўдаларнинг бурчаклари ўткир учли шаклини йўқотиб қўйса, унга бир озгина кана тушган бўлади, борди-ю, тўданинг учи тез ўзгариб, ун гўё стол юзасига ёйилиб кетаётгандек бўлса, кана кўп тушган бўлади. Унга кана тушган-тушмаганлиги лупа билан текшириб аниқланади.
Унга кана тушганлигини қуйидаги усул билан ҳам аниқлаш мумкин. Текшириладиган ун намуналари стаканчаларга солиниб, ёруққа қўйилади. Агар унга кана тушган бўлса, стаканчанинг ёруғ тушган томонида тез орада эгатчалар пайдо бўлади. Булар ёруғдан қочган каналарнинг юрган йўлларидир. Ҳар бир эгатча аксари илон изи бўлиб, унинг охирида кананинг ўзи ҳам борлигини лупада бемалол аниқласа бўлади.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   348   349   350   351   352   353   354   355   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish