Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet151/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Туркистон узунбурунита қарши кураш оддий лавлаги узунбурунига қарши курашдан фарқ қилмайди.


Катта лавлаги узунбуруни
Stephanophorus strabus Gyll.
Зарари. Катта лавлаги узунбуруни кўпинча туркистон узунбуруни билан бирга лавлагига анчагина катта зиён етказади.
Тарқалиши. Катта лавлаги узунбуруни Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Кавказда, Кавказ ортида, Россиянинг Европа қисмининг жанубида учраб туради.
Таърифи. Катта лавлаги узунбурун қўнғизи қўнғир-кул тус рангда бўлиб, қанотустлигида жуда кўп қорамтир доғлар бор; қанотустлигининг орқа учига анча яқин ярмида билинар-билинмас қорамтир йўллар қия ўтган бўлади. Қўнғизнинг бош трубкаси йўғон, икки биқинидан қисилмаган; мўйлов эгатчаси пастга томон кескин эгилган бўлиб, кўзи олдига етиб бормайди; қанотустлигининг туби орқасининг олди туби энидан сал кенгроқ; орқасининг олдинги биқинларида кўп миқдорда майда ялтироқ дўмбоқчалар бор; қанотустлигининг елка бурчагидаги дўмбоқчалар билинар-билинмас бўлади. Қўнғизнинг катталиги 10—20 мм келади. Бу зараркунанданинг бошқа ривожланиш стадиялари ҳали текширилган эмас.
Ҳаёт кечириши. Катта лавлаги узунбурун қўнғизининг биологияси текширилмаган; бу қўнғиз лавлагидан бошқа олабута, шўра каби бегона ўтларда ҳам бўлади.
Кураш чоралари. Бу зараркунандаларга қарши кураш оддий лавлаги узунбурунига қарши курашдан фарқ қилмайди.


Лавлаги оқиш узунбуруни
Shromoderus declivis Ol.
Зарари. Лавлаги оқиш узунбурун қўнғизи вояга етган даврида лавлаги майсаларига бошқа лавлаги узунбуруни қўнғизлари каби зарар етказади; бундан ташқари, оқиш узунбурун тухум қўйганда ўсимликнинг илдиз бўғзини кемириб шикастлайди. Личинкалари лавлаги майсаларини қуритади ёки унинг ўсишини жуда секинлаштириб қўяди. Лавлаги пайкалида бу зараркунанда баъзан жуда кўпайиб кетади.
Тарқалиши. Оқиш узунбурун қўнғиз Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Сибир ва Узоқ Шарқда, Россиянинг Европа қисмининг дашт зоналарида ҳамда Ғарбий Европанинг шарқий қисмида учрайди.
Таърифи. Қўнғизнинг бўйи 8—11 мм; сирти оқ туклар билан қалин қопланганидан оқиш бўлиб кўринади. Орқасинннг олдинги икки биқинида оқиш йўли бор; орқасининг олдинги қисмининг ўртаси оқ; қанотустлигида елка бурчаги тубидан бошлаб то учигача қорамтир йўллар қия ўтади; мана бу йўллар кўпинча оқиш оралиқ билан иккига бўлинади; танасининг биқини ва оёғи оқ бўлади. Нозик қиррали бош трубкаси оқиш, қисқа туклар билан қалин қопланган; орқасининг олдинги қисмидаги нуқталар равшан эмас. Личинкаси оддий лавлаги узунбурун қўнғизининг личинкасига ўхшайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish