Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet153/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Лавлаги пояхўрлари
Lixus F. авлоди
Марказий Осиёда лавлаги пояхўрларининг бир неча тури лавлагига зарар етказади. Буларнинг зарари деярли бир хилда ва бир вақтда бўлади. Ҳозирги вақтда лавлаги пояхўрининг учта асосий зарарли тури: лавлаги фрачниги, амарант пояхўри аниқланган. Булардан лавлаги фрачниги энг кўп миқдорда учраб туради, аммо Ўзбекистоннинг жанубида эса L. Incanescens Boh. тури кўпроқ учраб турса керак.
Зарари. Пояхўр личинкаси шикастлаган лавлаги пояси сўлиб қолади. Лавлагининг айрим пайкалларида ўсимликнинг 100 % гачаси, ўсимлик баргининг 46 % гачаси лавлаги пояхўри томонидан шикастланганлиги аниқланган (Степанцев маълумоти). Пояхўр кечикиб экилган лавлаги экинига айниқса катта зиён етказиб туради. Украинада пояхўрлар уруғлик лавлагининг поясини зарарлаб зиён етказиб туради, Марказий Осиёда эса кўпинча қанд лавлаги ва ош лавлагига зарар етказади.
Тарқалиши. Лавлаги фрачниги Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Кавказда, Россиянинг Европа қисминннг жанубида, Кичик Осиёда, Ғарбий Европанинг ҳамма жойларида ва Африканинг шимолида учраб туради.
Амарант пояхўри Европа ва Осиёда шимолий кенгликнинг 52° гача бўлган ерларида тарқалган бўлиб, экинга зиён етказади. L. Incanescens Boh. Марказий Осиё ва Қозоғистондан ташқари, Кавказда, Россиянинг шарқи-жанубий қисмларида ва Украинанинг жанубида ҳам учраб туради.
Таърифи. Барча лавлаги пояхўрларининг танаси чўзиқ, бош трубкаси узун, аммо икки биқинидан қисилган; қўнғизларнинг мўйлови тирсаксимон, буларнинг биринчи бўғим оралиғи анча узун, мўйловидаги эгатчаси қияланиб пастга эгилган, лекин кўзига бориб етмаган, олди томони эса бош трубкасигача бормаган, қўнғизлар орқасининг олдинги қисмининг бўйи ўзининг энидан анча узун бўлади. Қўнғизлар кўпинча ўсимлик гулининг чанги (сариқ чанги) билан қалин қопланган бўлади.
Лавлаги фрачниги 9—14 мм катталикда бўлади; қанотустлигининг бўйи энининг туби томонидан икки марта катта; орқасининг олдинги қисмида майда донадор нуқтачалар бўлади.
Амарант пояхўрининг бўйи 8—11 мм, бош трубкаси буйлаб жуда нозик баъзан билинар-билинмас қирра (кил) ўтади; орқасининг олдинги қисмининг туби учидан кенг бўлиб, йирик нуқтасимон чуқурчалар билан қопланган, бу нуқталар ўртасидаги масофа чуқурча диаметридан кичикроқ бўлади; қанотустлигидаги тукчалар қорамтир хира доғ ҳосил қилади.
L. Incanescens Boh. 5—10 мм, кўпинча 6—1 мм катталикда; бош трубкаси қиррасиз; орқасининг олдинги қисмининг ёнлари деярли параллел; орқаси олдидаги нуқталар жуда нозик бўлади; нуқтасимон чуқурчанинг диаметри қанотустлиги эгатчаларини ҳосил қилган нуқта диаметридан катта эмас. Қанотустлигидаги тукчалар гуруҳ-гуруҳ бўлиб тўдалашмаган ва доғлар ҳосил қилмайди. Пояхўрнинг тухуми сариқ, овал шаклда, бўйи 1 мм атрофида бўлади. Личинкасининг бўйи 13 мм гача, ранги оқ, оёғи бўлмайди; уларнинг танаси орқаси томондан ташқарига қараб қайрилган; личинкаларининг боши сариқ; кўкрагида сариқ, хитин қават билан қопланган очиқ жойи бор. Ғумбаги оқ, катталиги ва шакли жиҳатидан вояга етган қўнғизга ўхшайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   149   150   151   152   153   154   155   156   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish