Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet150/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Лавлаги илдиз узунбуруни
Bothynoderes foveicollis Gebl.
Зарари. Илдиз узунбурунининг қанд лавлагига ва ош лавлагига кўрсатадиган зарари оддий лавлаги узунбуруни зарарига ўхшайди.
Тарқалиши. Илдиз узунбуруни Марказий Осиёнинг шимолий минтақаларида, Қозоғистонда, Қирғизистоннинг шимолида, Олтой ўлкасида, Сибирнинг дашт қисмида, Мўғилистонда, Россиянинг Европа қисмининг жанубий ва марказий вилоятларида ҳамда Ғарбий Европанинг шарқий қисмларида учрайди.
Таърифи. Илдиз узунбурун қўнғизи ташқи кўриниши жиҳатидан оддий лавлаги узунбурун қўнғизига ўхшайди, аммо илдиз узунбурунида бош трубкаси букирсимон чиқиқли бўлиб, узунасига ўтган қирраси бор. Бу қўнғиз қанотининг устлигида туташ ўтган эгатчалар бўлмайди, балки бу эгатчалар ўрнида фақат бир-биридаи нисбатан узоқроқ жойлашган, чуқур нуқталардан иборат бўйи бўйлаб ўтган қаторлар бўлади. Қўнғиз орқасининг олдинги қисмининг олдинги ён бурчагида қорамтир ёйиқ доғ бор. Қўнғизнинг катталиги 9—16 мм.
Ҳаёт кечириши. Илдиз узунбурунининг биологияси ҳозирча яхши текширилган эмас; умуман бу қўнғизнинг биологияси оддий лавлаги узунбурун қўнғизи биологиясига анча ўхшайди.
Илдиз узунбурун қўнғизлар тупроқ ҳарорати 15—17°С дан паст бўлмаган тақдирдагина тухум қўйишга киришади. Личинкалик даври тахминан бир ярим ойга, ғумбаклик даври 17—18 кунга чўзилади.
Кураш чоралари. Илдиз узунбурунига қарши кураш чоралари оддий лавлаги узунбурунига қарши кураш тадбирларидан фарқ қилмайди.


Туркистон лавлаги узунбуруни
Stephanophorus subfuscus var innocuus Fst
Зарари. Вояга етган қўнғизлар лавлаги баргини еб ва поясини кемириб зарар етказади; бу қўнғиз баъзан Марказий Осиёда лавлагига анча катта зиён етказиб, анчагина катта майдондаги лавлаги майсаларини нобуд қилиб юборади (Плотников, Родд, Гуссаковский, Антова маълумотлари).
Тарқалиши. Туркистон узунбуруни Марказий Осиёда ва Жанубий Қозоғистонда учраб туради.
Таърифи. Туркистон узунбурунининг катталиги 13—20 мм келади; ранги қўнғирсимон кул тус бўлиб, қанотустлигида қия жойлашган қорамтир хира доғлар, қорнининг ост томонида эса қора нуқталар бор; қўнғизнинг танаси чўзиқ тухум шаклда; найча боши кенг, унинг ўртасида узунасига ўтган қирра ва икки ёнида эса биттадан тўмтоқ қовурғалар бор; бош трубкаси юқорисида тангачасиз ва туксиз майдонча бор; орқасининг олдида узунасига ўтган нозик қирра жойлашган; қанотустлигининг учи тўгаракланган; мўйловининг учинчи бўғими (қисми) иккинчисидан узунроқ; кейинги оёғи панжасининг 1-бўғимида дағал туклар бўлмайди.
Личинкаси 36-40 мм катталикда, оқ, оёқсиз бўлади; бошида узунасига ўтган қорамтир йўли бор. Устки жағи иккига ажралган эмас; анал тешигида қорин нурлари ўзаро бир-бирига яқинлашган; анал тешигининг ён бурмасида бешта-олтита дағал туклар бор.
Ҳаёт кечириши. Зараркунанда вояга етган ҳолда қишлайди, экин майсалари кўрина бошлаган вақтда қишловдан чиқади. Тухумини шўрагулли ва мураккабгулли ўсимликларга, қисман лавлаги илдизининг ўзи кемирган чуқурчасига май ойидан бошлаб бутун ёз бўйи қўяди. Лавлаги илдизининг кемирилган чуқурчасига қўйилган тухум устини урғочи узунбуруннинг ўзи тупроқ билан беркитиб қўяди. Узунбурун личинкалари май ойидан пайдо бўла бошлайди. Июл охирида, август бошида личинкалар тупроқнинг устки қаватида ғумбакка айланади. Узунбуруннинг генерацияси 70—75 кунга чўзилади. Ғумбакдан чиққан қўнғизлар келгуси йил эрта кўкламигача ер бетига чиқмайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish