Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанда лавлагидан ташқари, шўрагулли бегона ўтларда ҳам ривожланади. Лавлаги майсаси чиқа бошлаши билан унда оқиш узунбурун қўнғизи пайдо бўла бошлайди.
Урғочи узунбурун лавлаги, олабута ва баъзи бир бошқа ўсимликларнинг илдиз бўғзига ёки илдизнинг устки қисмига тухум қўяди. Бунинг учун узунбурун қўнғизнинг урғочиси илдиз бўғзини (баъзан илдизнинг устки қисмини) кемириб ўяди ва шу жойга тухумини ҳавода тез қотадиган шилимшиқ модда билан ёпиштириб қўяди. Битта ўсимликка 1—3 дона тухум (ҳар бир тухумга алоҳида чуқурча қилиб) ўрнаштиради. Лавлаги майсаларида қўнғиз пайдо бўлиши билан тухум қўйиш бошланиб, камида бир ойга чўзиладг, тухумдан тахминан бир ҳафта ичида личинка чиқади.
Тухумдан янги чиққан личинкалар дастлабки вақтларда илдиз бўғзида қолиб, кейинчалик тупроқ ичига чуқурроқ киради, баъзан илдиз ичидан йўл очиб пастга тушадн; илдизда, баъзан тупроқда ғумбакка айланади. Ёз охирида қўнғизлар илдиздан тупроққа чиқади ва шу ерда қишлайди.
Кураш чоралари. Бунга қарши кураш ҳам оддий лавлаги узунбурун қўнғизига қарши курашдан фарқ қилмайди.
Қўш қиррали филча
Cleonus piger Scop.
Зарари. Қўш қиррали филча вояга етган қўнғиз ҳолида ўсимлик поясини кемириб ва майсаларнинг баргини еб зиён етказади. Шикастланган ўсимлик қуриб қолади.
Тарқалиши. Бу зараркунанда Ўзбекистоннинг марказий ва шимолий туманларида, Қозоғистонда, Қирғизистонда, Сибирда, Узоқ Шарқнинг жанубий вилоятларида, Кавказ ва Ғарбий Европада бўлади.
Таърифи. Қўнғиз 10—17 мм катталикда, кул рангда бўлади. Қанотустлигида кўндалангига ўтган иккита қорамтир йўл бўлиб, ҳар бир қанотустлигининг юқорисида, оқиш дўмбоғининг орқа томонида унча катта бўлмаган қорамтир доғи бор. Қўнғизнинг бош трубкаси узун бўлиб, бунда учта эгатча билан чегараланган, узунасига жойлашган иккита қирра (кил) бўлади; бу эгатчаларнинг икки ёнидагиси ўртадагисидан камроқ. Орқасининг олди қисми ва қанотустлиги майда ажинли бўлади. Личинкасининг бўйи 22 см гача; оқ тусда, боши жигар ранг; қорнининг сўнгги бўғим қисмининг орқасида қўнғир тусли узун туклар бўлади.
Ҳаёт кечириши. Бу қўнғизлар мураккабгулли ўсимликларнинг кўпчилигини: қушқўнмас, қўзғоқ, бўзтикан каби ўсимликларни еб озиқланади ҳамда шуларга тухум қўяди; бу қўнғиз кунгабоқарларга ҳам бироз зарар етказади. Кўкламда қўнғиз бегона ўтлардан лавлаги майсасига ўтади. Қўнғиз тухум қўйиш учун лавлаги пайкалидан чиқиб, ёввойи ўтларга қўнади; тухумдан чиққан личинкалар ёввойи мураккабгулли ўсимликларнинг илдизини еб яшайди. Зараркунанданинг генерацияси бир йилга чўзилади.
Кураш чоралари. Қўш қиррали филчага қарши кураш чоралари бегона ўтларни ўз вақтида йўқ қилиб туришдан, экин майсасини тез ривожлантирадиган агротехника тадбирларини амалга оширишдан иборатдир; экинни эрта муддатда экиш, оддий лавлаги узунбурунига қарши ишлатиладиган кимёвий ва механиқ тадбирлардан фойдаланиш ҳам тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |