Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet107/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Бу зараркунанда қишлайдиган жойлардаги қуруқ ўтларни ёндириб йўқ қилишдан; хасва йиғадиган қуролларни ишлатиш ва биологик воситалардан (тухумхўр ва товуқлардан) фойдаланишдан; қиш-дан чиққан авлодининг вояга етганига қарши экинларга вофатокс ёки кальций арсенит (шудринг бўлса), ДДТ дусти (худди зарарли хасвага қарши ишлатилгандек) чанглашдан иборатдир (Иванов).
Зараркунанданинг бегона ўтлардаги тухуми ва дастлабки ёшдаги личинкасини йўқ қилиш учун бегона ўт ва зараркунандаларни куйдириб юборувчи истаган гербицидни пуркаш мумкин, масалан, 1000 л сувга 150—200 г ҳисобидан темир купоросини эритиб пуркаш мумкин.


Тоғ хасваси
Dolycoris penicillatus Horv
Зарари. Вояга етган тоғ хасваси баъзан буғдой экинига кўплаб зиён етказади. Бошоқнинг хасва сўрган жойидан юқориси қуриб, донсиз бўлиб қолади. 1915 йилда ҳамда 1920 ва 1921 йилларда Тошкент вилоятида, шунингдек 1920—1921 йилларда Чимкент туманида буғдой хасвадан ёппасига зарарланган эди (Плотников).
Бу хасва шоли рўвагини, махсар, кунгабоқар саватчасини ва помидор мевасини шикастлаганлиги аниқланган; махсар ва кунгабоқар поясининг юқори; қисмини хасва сўрганда бу ўсимликларнинг тўп гули қуриб қолади; хасва шикастлаган помидор чириб кетади.
Тарқалиши. Тоғ хасваси Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Қашқарда, Эронда учраб туради. Россиянинг Европа қисмида бу тоғ хасваси турига яқин бўлган D. baccarum L. учрайди.
Таърифи. Вояга етган тоғ хасваси 10—12 мм катталикда; ранги сарғиш-кул тус бўлиб, сал гунафша рангда товланиб туради; орқасининг олдинги қисми кўндаланг бўлиб, тўмтоқ ён учли бўлади; қанотустининг юмшоқ қисми (пардаси) қорни охиридан чиқиб туради .
Тухумининг бўйи тахминан 1 мм, бочкасимон кўринишда, кул ранг қўнғир тусда бўлади. Личинкаси биринчи ёшда юмалоқ шаклда, пўст ташлаганидан кейин танасининг шакли овал кўринишни олади.
Ҳаёт кечириши. Тоғ хасваси вояга етганда баланд тоғларда шағал ва тоғ ўтлари остида тўдалашиб яшириниб қишлайди. Март охири ва апрелнинг биринчи яримларида хасва уйқудан уйғониб водийга уча бошлайди. Бу зараркунанда ўнларча, ҳатто юзларча километр масофага учиб бориши мумкин.
Апрел охирида—май бошида эркак ва урғочи хасва жуфтлашиб, тухум қўйиш бошланади. Тоғ хасваси тухумини бегона ноннеа (Nonnea picta Fisch. et Mey.) ўтига, қисман қушқўнмас, сигир қуйруқ каби ўтларга қатор-қатор қилиб, ҳар гал 6 тадан 28 тагача, кўпинча 7 та дан қўяди.
Тухум қўйилгандан 10—12 кун ўтгандан кейин чиққан личинкалар бегона ўтлар билан озиқланади ва одатда экинларга зарар етказмайди. Экинларга вояга етган хасвагина шикаст етказади. Июн ўрталарида янги авлоднинг вояга етганлари пайдо бўлиб, тез орада тоғ этакларига учиб кетади, водийда эса буларнинг озгина қисми августгача қолади. Июлда хасванинг асосий қисми тоғ этакларидан тоғ тепасига, тоғнинг қорли қисми яқинига кўтарилади, сентябр охири ва октябр бошида қишки уйқуга кириш учун бир оз пастроққа тушади.
Қиш илиқ келган ва қор кам ёққан йиллари хасва тоғнинг юқорироқ қисмларида қишлайди, қор кўп ёғиб, қиш қаттиқ келган йиллари эса пастроқ ерда қишлайди. В. И. Плотников тоғ хасвасининг шу хусусиятига қараб, тоғдаги қорларнинг эришидан ҳосил бўладиган дарё сувларининг оз ё кўп бўлишини олдиндан айтиб бериш мумкин деган хулосага келди. Тоғ хасвасининг генерацияси бир йилга чўзилади.
Вояга етган тоғ хасвасини қўшқанотли ҳашаротлар туркумига кирадиган уч тур паразит (Rhodogyne rotundatum L.,) Helomyia lateralis Mg. ва Cylindromyia brassicar'ia Mg.) қириб туриши маълум. Тоғ хасвасининг тухумини ҳам зарарли хасва тухуми паразити—тухумхўр зарарлаб туради.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish