Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet104/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанда вояга етган ҳолда бегона ўтлар орасида, улар тубида, хазон тагида яшириниб қишлайди; баъзан тупроқнинг устки қатламига кириб ёки ўсимлик қолдиқлари остига жойлашиб қишлайди. Марказий Осиёда хасванинг асосий қисми қишлаш учун тоққа учиб кетади, у ерда тошлар ёки ўсимликлар остига жойлашиб олади. Хасва март—апрел ойларида (қишлов жойининг ҳарорати 17—20°С га етганда) қишлов жойидан чиқиб экин далалари томон учади.
Хасва кўкламги болалашдан кейин, об-ҳаво салқин вақтларда ўсимликнинг қуйи қисмини сўриб яшайди. Ҳарорат бирмунча пасайиб кетган вақтда хасва кечалари кесак ёки хас-чўп остига кириб олади. Хасва фақат ёввойи ўсимликлар ва экинлар ширасини сўриб яшайди.
Хасванинг сўриши натижасида ёш ўсимликларнинг ўрта барги сарғайиб қуриб қолади, баъзан ёш ўсимлик батамом қурийди. Ўсимликнинг хасва жароҳатлаган жойидан шира чиқади; шира қотиб жароҳат теварагида тўпланган оқиш модда пайдо бўлади, мана бу модда хасва борлигининг энг яхши белгиси бўлади. Зарарли хасва қишлов жойидан учиб чиққанидан кейин тез орада ғалласимон ўсимлик баргининг ҳар икки томонига тухум қўйишга киришади; баргнинг паст томонига қўйилган тухум кўпроқ бўлади. Хасва ҳар гал 14 тадан тухумлаб, буни икки қатор қилиб қўяди. Битта урғочи хасва 100—180 та, ҳатто 300 тагача тухумлайди. Тухум қўйиш даври тахминан бир ойга чузилади. Тухумдан 6—16 кунда личинка чиқади. Тухумдан чиққан личинкалар дастлабки вақтларда баргда тўп-тўп жойлашиб, тухумдан чиққан жойида барг ширасини сўриб яшайди; сўнгра ўсимликнинг юқори қисмига ўрмалаб чиқиб, у ерда овқатланади.
Ўсимликнинг шикастланган бошоғи қуриб оқиш тусга киради; қилтиғи нотўғри ўсади ва пастга осилиб қолади, гули ривожланмайди ва бошоқнинг шикастланган қисми қуриб қолади. Ўсимлик бошоғидаги дон тўлишаётган вақтда хасва донни сўради, натижада донда кичкина тешикли қорамтир доғ пайдо бўлади; дон буришиб тўқ дон бўлиб етишолмайди. Хасванинг личинкалик даври 15—30 кунга чўзилади. Марказий Осиёда хасва май-июн ойларида қанот чиқаради.
Хасванинг янги авлоди июннинг биринчи кунларидан бошлаб ёзги уйқуга кириш учун аста-секин тоққа кўча бошлайди. Кўпгина хасваларда ёзги уйқу бузилмасдан қишки уйқуга уланиб кетади; шу билан бирга кўпгина хасваларда кузда қисқа муддатли фаоллик рўй беради; бу вақтда хасва шу қишлаш жойидаги ғалласимон ўсимликлар билан тўйинади (Федотов, Арнольди, Передельский маълумоти); кекса, ўтган йилги хасвалар бу вақтгача ўлиб кетади.
Хасванинг генерацияси бир йиллик.
Марказий Осиёда вояга етган хасваларга баъзан фазия пашшалари кўплаб ҳужум қилиб, паразитлик қилишлари кўрилган: Бухорода—Allophora subcoleoptrata L.; Қашқадарё вилоятида, бундан ташқари Helomyia lateralis Meig; Қирғизистонда—Phasia crassipennis Meig,, Helomyia lateralis Meig. Rhodogyne clavatum Rohd. ва Cylindromyia brassicaria Fabr. пашшаларинннг бўлиши аниқланган. Зарарли хасва тухумини Mtcrophanurus Kieff. авлодининг бир неча турлари (айниқса, М. vasilevi Мауг ва М. semistriatus Nees.), Phanurus sp. ва Telenomus sokolovi Мауг. турлари кўплаб нобуд қилади. Хасва камайиб кетган 1944—1945 йилларда Ўзбекистоннинг айрим туманларида хасва тухумлари шу юқорида кўрсатилган тухумхўрлар билан батамом зарарлангани кузатилган (Талицкий). Хасвани кўпгина паррандалар (айникса каклик), визилдоқ, стафилин пашшалари, йиртқич қандала каби ҳашаротлар ва ўргимчаклар кўплаб қириб туради (Арнольди).

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish