Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet103/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Зарарли хасва
Eurygaster integriceps Put
Зарари. Хасва Марказий Осиёда буғдой ва арпа поялари ва бошоғининг ширасини сўриш йўли билан анча катта зарар етказади; бунда кузги буғдой, айниқса қаттиқ зарарланади. Хасвадан анча катта майдонлардаги буғдойнинг батамом нобуд бўлган ҳоллари оз эмас. Бешта вояга етган хасва чорак квадрат метр ердаги буғдой ёки арпани бошоқ чиқариш вақтида батамом нобуд қилиши мумкин (Родд, Гуссаковский, Антова маълумоти). Кўпинча хасва буғдой, арпанинг айрим пояларинигина нобуд қилади ёки пояни шикастлаб ҳосилнинг камайиб кетишига сабаб бўлади. Хасва пояни кечроқ сўра бошласа унинг учидаги дон пуч ва оқсили кам бўлиб қолади; бундай буғдой унининг нон бўлиш сифати ёмонлашади; хамири ёпишқоқ ва ачитишда суйилиб кетадиган бўлиб қолади (Маришев, Гриванова маълумоти). Хасва тушган участкадан олинган уруғлик доннинг 50 % и униб чиқмайди (Остапец).
Хасва Марказий Осиёда арпа ва буғдойдан бошқа шолига ҳам тушади. Бу зараркунанда баъзи йиллари жуда кўпайиб кетиб, зарари ҳаддан ташқари катта бўлади. Туркманистонда 1891—1892, 1901—1903 ва 1909—1912 йиллари хасва кўплаб пайдо бўлган; Ўзбекистонда эса 1901—1902, 1920—1922 ва 1926—1928 йилларда кўпайиб кетган эди (Передельский). Хасва 1939—1944 йилларда Марказий Осиёнинг деярли ҳамма минтақаларида, асосан Ўзбекистонда кўплаб пайдо бўлди. Ўзбекистоннинг баъзи туманларида 1946—1949 йилларда ҳам хасванинг янгидан кўпайиш ҳоллари кузатилган.
Бу зараркунанданинг кўплаб урчиш даври икки-беш йилга чўзилади, шундан кейин бир неча йилгача унинг миқдори камайиб кетади.
Тарқалиши. Зарарли хасва Марказий Осиёда, Кавказда, Кавказ ортида, Россиянинг Европа қисмининг жанубида, Ғарбий Европада ҳамда Яқин Шарқдаги барча мамлакат ерларида учрайди.
Таърифи. Вояга етган зарарли хасванинг бўйи 10—12 мм келади. Танасининг ранги сариқ ёки сарғиш-кул ранг, сирти мармарсимон нақшли бўлади. Олдинги кўкрагининг кейинги ярми олдинги ярмидан кўра оқишроқ. Қалқонининг тубида иккита оқиш доғча бор. Бу зараркунанда учун қалқонининг қорни охиригача етиб, яхши ривожланганлиги жуда характерлидир, қалқонининг кейинги учи овал шаклида; қаншари бошининг олдинги учигача етиб боради, аммо ёноқ ўсиғи билан қўшилишмайди. Бошининг олд томони тўмтоқ, бошининг бўйи энига баравар.
Хасванинг личинкаси кичиклиги, танасининг бирмунча юмалоқлиги ва қанотсизлиги билан вояга етган хасвадан фарқ қилади. Личинка дастлабки ёшида деярли ярим юмалоқ шаклда, сарғиш-қўнғир тусда бўлади; аммо катталашган сари бўйига чўзилиб, ранги сал оқаради. Иккинчи ёшидан бошлаб личинкада сассиқ ҳид чиқариш без тешиги яхши кўринади (Махотин). Личинка бешинчи ёшга етганда ўрта кўкрагида орқа томонга қараб йўналган бўлаклар—қанот ва қалқон бошланғичи пайдо бўлади. Личинкаларининг катталиги 8—10 мм келади. Хасва тухуми шарсимон, яшилроқ рангда бўлади. Паразит шикастлаган тухум қорамтир тус олади. Тухумининг диаметри 1,1 мм келади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   99   100   101   102   103   104   105   106   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish