Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet108/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Найза бошли хасвага қарши қандай чоралар кўрилса, тоғ хасвасига қарши ҳам ўша чоралар кўрилади; жумладан, хасва тухум қўйган бегона ўтлар гербицидлар билан йўқотилади; хасва тушган бегона ўт ва экинларга ДДТ дусти, вофатокс дусти ёки шудринг бор вақтда, кальций арсенит чангланади; тухумхўрлардан фойдаланилади.


Тўқай қўнғизи.
Helophorus micans Fald.
Зарари. Бу қўнғиз асосан суғориладиган ердаги кузги ғаллаларни шикастлайди, лалми экинларга, одатда, зарар етказмайди. Бухорога яқин собиқ Ширабудин тажриба станциясида 1928 йили тўқай қўнғизининг зараридан айрим тажриба участкасидаги буғдой батамом қуриб қолган, тажриба учун экилган арпа эса 72 % нобуд бўлган эди, бу қўнғиз пайдо бўлиши натижасида кузги ғалла экинларининг ёппасига зарарланиш ҳоллари Туркманистоннинг Мурғоб туманида 1934/35 ва 1939—1949 йилларда (Богуш, Решетников) кўрилган эди; 1926 йилда Кировобод туманида, Кавказ ортида шу тўқай қўнғизи тушиши сабабли баъзи далалардаги экинларнинг 80—90 % и нобуд бўлган эди (Родионов).
Тарқалиши. Тўқай қўнғизи Марказий Осиёда, Кавказда, Кавказ ортида, Қримда, жанубий Европада, Кичик Осиёда ва Хитойда учрайди.
Таърифи. Қўнғизнинг бўйи 4,5—5,5 мм, овал шаклли, думбоқсимон кўринишда бўлади; қанотустлиги оч-қўнғир тусда, бу қанотустлигида тўқ яшил тўгарак чуқурчалар қатори жойлашган боши қорамтир, кўкрак қалқони тилласимон ёки яшилсимон товланиб туради.
Личинкаси 6 мм катталикда; танаси чўзиқ, бошида пишиқ устки жағ бор, танасининг сўнгги сегментида уч бўғимли иккита узун грифелька бор. Сегментларининг устки томонида хитинлашган қалқон бор, бу қалқон қориннинг дастлабки саккизинчи ва кўкрак сегментларида бўйига чўзилган эгат билан икки қисмга бўлинган. Қўнғизнинг бошқа ривожланиш стадиялари ҳали текширилмаган.
Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанда личинкалик ҳолатида тупроқда қишлайди; эрта кўкламда ғумбакка айланади, ғумбакка айланиш олдидан личинка 5—8 см чуқурликка ин ясайди. Март охири ва апрел ойларида вояга етган қўнғизлар учиб чиқади.
Вояга етган қўнғиз кўл, ҳовуз, бошоқларда, кўлмак сувларда яшаб, кузда урғочиси сернам тупроққа, айниқса ҳайдалган даланинг суғорилгандан кейинги нам тупроғига тухум қўяди. Қўнғиз кузгача кўл, ҳовуз, кўлмак сувлари яқинида яна бир-икки авлод бериши мумкин. Октябр—ноябр ойларида тухумдан чиққан личинка тупроқнинг 1—5 см ли устки қаватида яшайди, тупроқ бети қуриган сари у 10—12 см чуқурликкача кириб боради.
Тўқай қўнғизининг личинкаси ўсимлик майсаларининг илдиз бўғзини кемиради; натижада майса сарғайиб қурийди. Ғалла экинлари тупланаётган вақтда личинка ўсимликнинг тупланиш бўғимини кемиради, натижада бутун туп ёки унинг бир қисми қуриб қолади.
Кечикиб ёки заиф тупланаётган ғалла экинларини тўқай қўнғизи қаттиқ шикастлайди.
Кураш чоралари. Ўсимликни кўнғиз зараридан ҳимояловчи асосий тадбир экинни ўз вақтида экиш ва кузги экинни суғоришдан иборатдир. Бу қўнғиз бор жойларда ерни суғориш муддати қўнғизнинг кузги тухумлаш муддатига тўғри келиб қолмаслиги керак.
Жуда кечикиб (сентябр охири ва октябр бошида экиш олдидан суғорилганда) экилган экинларда кўп қўнғиз пайдо бўлганлиги кўрилган. Ҳатто қўнғиз кўплаб пайдо бўлган жойларда ҳам экинни эрта экиш ва экиш олдидан барвақт суғориш ишини ўтказиш қўнғизни деярли батамом йўқ қилади, чунки зараркунанда бундай жойларга тухум қўя олмайди. Личинкалар томонидан қаттиқ зарарланган экинларни қондириб суғориш билан сақлаб қолиш мумкин (Решетников).



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish