Ҳаёт кечириши. Лалми экин қарсилдоқ қўнғизининг биологияси ҳозирча яхши текширилмаган. Узун мўйлов қарсилдоқ қўнғиз вояга етган ва личинкалик стадиясида тупроқда (20 см ча чуқурликка кириб) қишлайди. Мартнинг биринчи ярмида қўнғизлар ер бетига чиқа бошлайди; бу қўнғиз март ойининг охирида кўплаб пайдо бўлади. Март охири ва апрел ўрталарида вояга етган лалми экин қарсилдоқ қўнғизлари ҳам пайдо бўлади. Ер бетида узун мўйлов қарсилдоқ қўнғизнинг фақат эркаги пайдо бўлади, урғочиси эса ерда тахминан 25 см чуқурликда яшаб, аҳён-аҳёнда ташқарига чиқади; куннинг иккинчи ярмида ва кечалари эркаги ҳам тупроқ орасига кириб, эрталабдан кундуз соат 2 ларгача учиб юради.
Қўнғиз март охири—апрелнинг биринчи ярмида тухум қўйишга киришади; тухумини тупроқка қўяди. Битта урғочи қўнғиз 70 тача тухум қўяди. Қўнғиз тухум қўйгандан кейин, 20 апрелларда ўлиб кетади.
Тухумдан 31—41 кун ичида личинка чиқади. Личинкалар дастлабки ёшида чириндилар билан озиқланиб экинга зарар етказмайди; катта ёшдаги личинкалар экинни шикастлайди. Бу икки хил қарсилдоқ қўнғизнинг личинкалари эрта кўкламда, тахминан февралнинг иккинчи ярмидан 20 апрелгача бўлган муддат ичида ғалла экинларига зарар етказади; бу муддатдан кейин личинкалар махсар ва зиғир экинларига ўтади, чунки бу вақтда ғалла ўсимликлари дағаллашиб личинкалар учун ноқулай бўлиб қолади.
Баҳорда ёғадиган ёмғирлар тўхташи билан ҳар икки тур қарсилдоқ қўнғизнинг личинкалари тупроқнинг чуқурғоқ қаватига киради ва шу вақтдан бошлаб уларнинг зарари жуда камаяди ёки батамом йўқолади.
Мўйловли ва лалми экин қарсилдоқ қўнғизи генерациясининг қанча вақт давом этиши ҳозирча аниқланган эмас. Узун мўйлов қарсилдоқ қўнғизинингличинкаси кузда тупроқ ичида (20 см ча чуқурликда) ғумбакка айланади ва шу куздаёқ ғумбакдан вояга етган қўнғиз чиқади; аммо бу қўнғизкелгуси йил кўкламдагина ер бетига чиқади.
Кураш чоралари. Қарсилдоқ қўнғизларга қарши кураш тадбирлари ”Ғўза зараркунандалари” бўлимида баён қилинган.
Москва Ўсимликларни ҳимоя қилиш станциясида кейинги вақтларда ўтказилган тажриба, буғдойга тушадиган симқуртга қарши тиофосни доналаштирилган суперфосфатга аралаштириб ерга солиш анча яхши натижа берганлигини кўрсатди (Капков). Бунда тиофоснинг суюғи (30 % ли копцентрати) ерга солиниши олдидан ўғитга аралаштирилиб, гектарига 2 ц ўғит (суперфосфат) ва 5-7 кг тиофос ҳисобидан сарфланди. Бунда тиофос буғдойнинг кўкариб чиқишига, ўсишига ва ҳосилига яхши таъсир кўрсатган. Тажриба участкасидан йиғиштириб олинган буғдой дони таркибида тиофос кўрилмади. Тажрибани ўтказган кишилар бу усулни ғалла экинларининг селекция ва нав синаш участкаларида симқуртга қарши курашда қўлланишни тавсия этадилар.