Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet113/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Ғалланинг поя бургаси вояга етган қўнғизча стадиясида хазон остида, чим орасида ва бегона ўтларнинг ост қисмида бекиниб ётиб қишлайди.
Бурга тахминан март бошларида қишлов жойидан чиқади ҳамда ёввойи ва экиб қўйилган ғалла ўсимликларининг сўлаётган баргларининг этини кемириб, озиқланишга бошлайди; аммо бундан экинга деярли ҳеч кандай зиён етказмайди.
Апрел ойидаёқ бурга жинсий вояга етиб, урғочилари апрел ойининг боши ва ўртасидан бошлаб тухум қўйишга киришади. Ҳар икки тур поя бургаси ўз тухумини ҳар хил жойга қўяди, бошқа ҳаёт кечириш усуллари ҳар икки тур бургада деярли бир хил. Ch. hortensis Geoffr. тухумини ерга, арпа, буғдой тупи тагига, Ch. aridula Gyll эса—ғалланинг илдиз ёни баргининг тўқимасига қўяди.
Тухумдан беш-етти кун ичида личинка чиқиб, ўсимликка ўрмалай бошлайди, сўнгра поя ичига кемириб кириб, поянинг ост томони этини еб овқатланишга киришади. Личинка поя ичида баъзан юқорига кўтарилиб, поянинг иккинчи бўғимигача етиб боради; кўпинча унинг ривожланиши ўсимликнинг илдиз ёни қисмида рўй беради.
Шикастланиш натижасида марказий барг сарғаяди ва сўлийди. Бу шикастланиш швед пашшасининг ва бошқа баъзи бир ҳашаротларнинг шикастлашига ўхшайди, бинобарин шикастловчи зараркунандани аниқлаш учун пояни ёриш керак, шундагина унинг ичида бурга личинкаси бор-йўқлигини кўриш мумкин.
Личинканинг ривожланиши 15—20 кунга чўзилади; апрел охирида далада сўнгги ёшдаги (овқатланишдан қолаётган) личинка пайдо бўлади.
Поя бургасининг тухум қўйиши бир ойдан кўпроқ вақтга чўзилади, шунинг учун ёш личинкаларни ғалла поясида май охиригача, ҳатто июн бошларида ҳам учратиш мумкин. Поя бургаси арпа, буғдойнинг ёш майсаларига зиён етказади; сўнгги личинкаларни бошоқ чиқара бошлаган ўсимлик поясида учратиш мумкин. Битта личинка кўпинча бир неча пояни шикастлайди; бунда ўзи яшаётган пояни кемириб, тешиб чиқади ва ўрмалаб иккинчи пояга етиб боради ва уни тешиб ичига киради.
Қишлаб чиққан кекса бурга тухум запасини сарфлаб бўлганидан кейин май ойларида ўлиб кетади. Мана бу вақтда янги авлоднинг ғумбаклари пайдо бўлади. Поя ичида ўсган личинкалар пояни кемириб тешиб чиқиб. ерга тушади ва тупроқ орасига киради, шундан кейин ғумбакка айланади; бу зараркунанданинг тухум қўйиши анча узоқ вақтга чўзилганидан, личинканинг ўсиши ва ғумбакка айланиши ҳам бирмунча узоқ вақт давом этади.
Ғумбаклангандан кейин бир неча кун ўтгач, янги авлод бурга пайдо бўлади. Бу бургалар бир қанча вақтгача ғалла ўсимликларини еб озиқланади, сўнгра тахминан сентябрда қишлов жойига учиб кетади (вояга етган Ch. hortensis Geoffr. бургаси Бухоро вилоятида 17 сентябргача В.В. Яхонтов томонидан тутилган эди; Украинада анча барвақт қишловга жойлашиб олади). Поя бургасининг генерацияси бир йилга чўзилади.
Кураш чоралари. Буғдой поя бургаси қишлов жойидан чиқмасдан олдин унга қарши кураш бошлаш керак. Хазонларни, ўсимлик қолдиқларини, экин далаларига яқин чўллардаги ўтларни ёндириб йўқотиш бургаларга қарши фойдали чора ҳисобланади. Маданий-хўжалик тадбирларидан ғаллани яровизация қилиб, барвақт экиб олиш тавсия қилинади, бунда бурга экиннинг унчалик аҳамияти бўлмаган ён пояларига тушади. Вояга етган бургага қарши кимёвий тадбирлардан экиннинг ҳар гектарига 10—12 кг ҳисобидан натрий кремнефторид ёки 18—20 кг ҳисобидан ДДТ дусти ва ёки 14—15 кг ҳисобидан гексахлоран чанглаш яхши натижа беради.
Бундан ташқари, поя бургасини ҳашарот тутгич билан йиғиш ҳам тавсия этилган.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish