Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet115/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ғаллагуллилар филчаси
Perieges bardus Bohem.
Зарари. Ғаллагуллилар филчаси (Злаковий слоник) арпа ва буғдой майсаларига шикаст етказади. Бундан келадиган зарар баъзан анча катта бўлади. Масалан, Қамаши, Куропаткино ва Жиззах туманларидаги айрим экин далаларида ғалла филчаси майсанинг 70% часини шикастлаган эди, Ломакино станцияси яқинидаги 187 гектар буғдой шу филча дастидан батамом нобуд бўлган эди (Родд, Гуссаковский, Антова маълумоти). Тожикистоннинг Яван ва Данғата туманларида ҳам бу зараркунандадан айрим участкалардаги ёш майсаларнинг нобуд бўлган ҳоллари кўрилган (Антова). Душанбе атрофида ғаллагуллилар филчаси билан биргаликда узунтумшуқ қўнғизнинг (Mesagroicus conicirostris R.) ҳам ёш майсаларга зарар етказганлиги кўрилган.
Тарқалиши. Ғаллагуллилар филчаси Марказий Осиё ва Кавказ ортида тоғ этаги минтақаларида учрайди.
Таърифи. Урғочи қўнғизнинг бўйи 4,5—5 мм, эркагининг бўйи 3—4,5 мм; туси оч кул ранг; орқасининг олдинги қисмининг ўртасини бирмунча қорамтир тангачалар қоплаб олган, булар баъзан узунасига ўтган иккита йўл ҳосил қилади; қанотустлиги чокида тангачалар бирмунча оқиш ранг олади; булар қанотустлигининг юқориси олдида оқиш доғ ҳосил қилади. Қўнғиз овал шаклда; бошида жуда қисқа ва йуғон хартумчаси бор, орқасининг олдинги қисмининг икки ёни тўгарак бўлиб келган бўлиб, қанотустлигидан торроқ. Эркакларида қанотустлиги ёнлари урғочиларникига қараганда камроқ тўгаракланган бўлади. Зараркунанданинг тухуми таърифланган эмас.
Личинкасининг бўйи 5—7 см гача етади; боши ва қорнининг биринчи ҳамда 9-тергитларининг ўрта қисмлари оқ-сарғиш рангда бўлади. Юқори жағи оч-сариқ, уларнинг тубида ҳар икки томондан бир жуфтдан қисқа ўсимталар жойлашган. Оғиз аппарати пастга қараб чиқиб туради; юқори лаби кўндаланг тўртбурчаксимон, унинг олдинги бурчаклари эса тўгаракланган бўлади; личинканинг оёқлари бўлмайди; ғумбаги оқ рангда, бўйи 3,5—5 мм бўлади; олдинги орқасининг икки ёнида ёнининг четига параллел жойлашган 4 бўртикчадан иборат қатор бўлади; қорин тергитларинннг ўртасида эса 6 бўртикчадан иборат қатор жойлашган бўлади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish