Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet118/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Тарқалиши. Кичик қора ва бронза тус кравчиклар Ўзбекистоннинг ўрта қисмида: Жиззах, Куропаткино, Қамаши, Каттақўрғон туманларида: кугарт кравчик – Кугарт водийсида; мис ранг кравчик – Қамаши ва Куропаткинода; дўмбоқчали ва нуқтачали кравчиклар – Ўзбекистоннинг шимолий туманларида, тоғ кравчиги – Шаҳрисабз туманининг шарқидаги лалми ерларда; қўшимча кравчик - Қамашида; Карелина кравчиги – Еттисувда борлиги аниқланган.
Таърифи. Кравчик қўнғизларнинг танаси қисқа ва йўғон; боши ва орқасининг олдинги қисми жуда катта, қорни ва кўкрагининг кейинги иккита сегменти пропорционал бўлмаган тарзда кичик, шунинг учун баъзан кравчик хумкалла деб юритилади. Кравчикнинг қанотустлиги чоки бўйлаб қўшилишиб кетган бўлиб, очилмайди; қаноти бутунлай йўқ. Устки жағлар (айниқса эркагида) жуда ривожланган бўлиб, қаншари остидан анча чиқиб туради; кравчикнинг баъзи турларининг урғочиларида устки жағ остидан узун ўсиқ чиқиб, диккайиб туради. Мўйловининг тўқмоқчаси қия конус шаклида; унинг биринчи бўғими пиёлачасимон иккинчи бўғимга, иккинчи бўғимига эса ярим шарсимон учинчи бўғим-қисмга кириб туради. Оёқ болдири ер қазишга мосланган бўлиб, кенг ва тишчали бўлади. Тухуми capғиш ёки оқ рангда, овал шаклда.
Личинкаси оқ, йўғон бўлиб эгилган; оёғи катта, конуссимон. Анал тешиги тўгарак кўринишда бўлиб, бундан ҳар томонга нурсимон эгатчалар кетган, анал тешигининг шакли пластинка мўйловли қўнғизлар (Scarabaeidae) оиласига кирувчи личинкаларни аниқлаб олиш учун муҳимдир, бу оилага кравчиклар ҳам киради.
Fумбаги эркин жойлашиб, туси хира оқиш ёки сарғиш, қўнғизга айланиш олдидан сал қораяди. Кравчикнинг Марказий Осиё турларини аниқлашда қуйидаги белгилари асос қилиб олинади.
Кичик кравчик. Танаси 8—10 мм, ранги қopa, сал кўкиш товланиб туради; орқасининг олдинги қисми ялтироқ бўлиб, нуқталар билан сийрак қопланган. Эркагининг устки жағида диккайиб чиқиб турадиган ўсиқ йўқ; жағининг тепасида чиқиб турган қирра билан чегараланган баланд майдонча бор.
Кугарт кравчиги. Танаси 14 мм га етади; қора, ялтироқ. Устки жағининг ташқи чети бир текисда тўгаракланиб келган; эркагининг устки жағида тўғри ўсиқ бор, ўнг томондаги ўсиғи чапдаги ўсиғидан узунроқ. Орқасининг олдинги қисми нуқтачалар билан сийрак қопланган; қанотустлигининг эгатчалари билинар-билинмасдир.
Мис ранг кравчик. Танасининг бўйи 10—12 мм, ранги қора бўлиб, бронзасимон товланиб туради, кўриниши хира. Устки жағида диккайиб турадиган ўсиқ йўқ ва учида баланд майдонча ҳам йўқ; орқасининг олдинги қисми чуқур нуқтачалар билан қопланган, қанотустлигида билинар-билинмас эгатчалар бор.
Дўмбоқчали кравчик. Танаси 10—12 мм, ранги қора бўлиб, сал кўкиш товланиб туради. Устки жағида ўсиқ йўқ; аммо тепа суяги ўртасида яхши кўриниб турадиган дўмбоқча бор, орқасининг олдинги қисми дўппайиб чиқиб туради.
Қора кравчик. Танасининг бўйи 14—18 мм; ранги қора, ялтироқ, устки жағида пастга томон диккайиб чиққан тўғри шаклли ўсиғи бор, жағининг юқорисида ўйиқ йўқ, жағининг сиртқи чети бир текисда тўгаракланган. Қанотустлигида эгатчалар йўқ; танаси нуқтачалар билан қопланмаган.
Бронза тус кравчик. Танасининг бўйи 14—18 мм, ранги кекса қўнғизда қора бўлиб, бронзасимон товланиб туради; ёшроқ қўнғизлар оч бронза тусда. Эркагининг устки жағида пастга диккайиб чиқиб турадиган тўғри ўсиғи бор. Қанотустлиги бўйлаб ўтган эгатчалари яхши кўриниб туради.
Нуқтачали кравчик. Танасининг бўйи 14—18 мм; туси қора, эркагининг устки жағида диккайиб чиқиб турадиган ўсиқ бор. Танаси аниқ кўриниб турадиган нуқтачалар билан қалин қопланган. Қанотустлигида эгатчалар йўқ.
Тоғ кравчиги. Танаси 14—18 мм узунликда, ранги қора, хира; эркагининг устки жағида диккайиб турадиган ўсиқ бор, жағининг сиртқи чети тўмтоқ бурчакчасимон; устки жағнинг юқорисида умумий ярим тўгарак ўйиқ бор. Қанотустлигида эгатчалар йўқ. Танаси нуқтачалар билан қалин қопланган.
Қўшимча кравчик. Танасининг бўйи 14—18 мм, ранги қора; эркагининг устки жағида олдинга сал қайрилган ўсиқ бор, бу жағининг юқорисида ўйиқ йўқ, жағининг сиртқи чети бир текисда тўгаракланган.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish