Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet120/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Қўриқ ва партов ерларни ўзлаштириш натижасида бу зараркунанда тобора чўлга сурилади; бўш ётган катта майдонларнинг ишга солиниши кравчикларнинг яшаши учун кўпроқ ноқулай шароит яратади ва уларни ҳалокатга олиб келади.
Кравчик қанотсиз бўлганидан, экин далаларининг чўлга ёндош бўлган четига ҳимоя ёки тутгич ариқча казиш тавсия этилади, бу ариққа тўпланган зараркунандалар вақт-вақти билан йўқ қилиб турилади; агар ариқчанинг ҳар 10—15 м ерига чуқурча ясаб қўйилса, кравчик қўнғизлар шу чуқурчага йиғилади ва уни йўқ қилиш осонлашади.
Похолдан эшилган арқонни деготь ёки мазутга ботириб олиб дала четига қўйиб кетилса, кравчиклар экин даласига бу арқонни босиб ўта олмайди.
Экин далаларининг кравчик тушган қисмига ҳамда чўл билан чегарадош бўлган 3—5 м кенгликдаги бегона ўт ўсган жойига оҳак аралаштирилган париж кўки пуркалади, бунда бир литр сувга 1,75 г париж кўки ва 3,5 г оҳак ҳисобидан эритма тайёрланади ёки кальций арсенат кукуни чанглаб чиқилади. 1950 йилда бу зараркунандага қарши гексахлоран дусти чангланганда анча яхши натижа берганлиги маълум бўлган эди.
Баъзи муаллифлар кравчикни қириб ташлаш учун уни инида заҳарлаш керак, бунинг учун ҳар бир инга водород сульфид билан ҳўлланган латта ёки пахта ғўлаги тушириш ва ерни ҳайдаб инларни бузиб юбориш керак деб маслаҳат берадилар. Бу тадбир анча қийин ва унчалик фойдали эмас. Баъзи муаллифлар кравчик қўнғизларни қўлда теришни тавсия этадилар, бу тадбир ҳам яхши эмас.


Гессен пашшаси
Mayetiola destructor Say.
Зарари. Бу зараркунанда Россиянинг Европа қисмидаги кўп минтақаларда экинларга анча катта зиён етказади, аммо Марказий Осиёда бунинг зарари унчалик катта бўлмайди, чунки гессен пашшаси бу ерларда нисбатан кам миқдорда бўлади; аммо бундан катъий назар Марказий Осиёда бу пашша баъзан лалми экинларга анча зарар етказиши мумкин (Плотников, 1926 йил; Родд, Гуссаковский ва Антова, 1933 йил).
Ўсимлик қанча ёш бўлса, у қанчалик суст ва заиф ўсса, бу ўсимликка гессен пашшасининг кўрсатадиган зарари шунчалик катта бўлади.
Ёш ўсимликлар тупланиш давригача гессен пашшаси тушса у ўсимлик қурийди; тупланиш даврининг бошларида ҳамма поясига пашша тушган ўсимлик ҳам қуриб қолади. Тупланиш даврида асосий пояси шикастланган ўсимликларда бу поя қуриб қолади, иккиламчи поя эса кўпинча бошоқ чиқармайди. Пашша буғдойга кечроқ (бошоқлаш даврида) тушса буғдой ҳосили камайиб кетади. Полтава қишлоқ хўжалиги тажриба станциясининг маълумотига қараганда, баҳори буғдой поясида гессен пашшасининг битта личинкаси бўлса, ҳосил ўрта ҳисобда 59,4 %, агар иккита личинка бўлса, 70,9 %, тўртта личинка бўлганда —89,9 % камаяди. Кузги буғдой бирмунча камроқ зарарланади: пояда битта личинка бўлса — 30 %, иккита личинка бўлганда —53,4 %, тўртта бўлса —71,7 % ҳосил камаяди.
Адабиётлар маълумотларига қараганда, буғдой бу пашша билан ўртача зарарланганда ҳар бир поя 0,176 г ҳосилини йўқотади; гессен пашшаси билан шикастланган ўсимликдан олинган уруғлик донларнинг кўкариб чиқиши 17 % гача камаяди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish