Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet128/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Ҳаёт кечириши. Меромиза қишни личинкалик стадиясида ёввойи ғалласимон ўтларда, қисман кузги ғалла экинида ўтказади. Эрта кўкламда мана шу ўсимликларда ғумбакка айланади. Вояга етган пашша апрел ойида бегона ўт ва кузги экинларда пайдо бўлиб, тез орада баҳори ғалла экинларига ўтади.
Меромиза тухумини ғалла ўсимликларининг баргига битта-биттадан қилиб ёпиштириб қўяди; бунда тухумнинг бўртиқ томони субстратга қараган бўлади. Зараркунанда тухумини арпа, буғдой ўсимликларига ҳамда Poa L., Phleum L., Festuca L. авлодига тегишли бегона ғалла ўтларга, айниқса қўнғирбош (Poa sp.sp.) нинг ҳар хил турларига қўяди.
Бу зараркунандадан кузги буғдой экини кўпроқ зарарланиб туради. Тариқ экинлари мутлақо шикастланмайди.
Битта урғочи меромиза ўз ҳаётида 10-72 та, одатда эса 20-30 та тухум қўяди. Об-ҳаво ҳарорати 20-300С бўлганда меромиза энг фаол бўлиб кўп тухумлайди. Урғочи меромиза 13-50 кун яшайди, айрим меромизалар янада узоқроқ умр кўриши ҳам мумкин. Вояга етган пашшалар тухум қўйиб бўлгандан кейин ўлади.
Меромиза тухуми 3-10 кун ривожланади, бундан чиққан личинка шу вақтнинг ўзида овқатланишга киришади. Бу зараркунандадан зарарланиш характери ўсимликнинг ривожланиш стадиясига боғлиқ; ўсимлик пояси бошоқ чиқармасдан олдин шикастланса, жароҳати швед пашшаси қилган жароҳатга ўхшайди; поя бошоқ чиқариш олдидан шикастланса, бошоқ бошланғичи нобуд бўлади; поя янада кечроқ шикастланса, айрим бошоқчалар, одатда бошоқ учлари нобуд бўлади. Баъзан ўсимлик бошоқ чиқарганидан кейин поядаги устки бўғим оралиғининг қуйи томони шикастланади; бундай ҳолда бошоқ ва бўғим оралиғининг юқори қисми барвақт оқариб қолади. Шикастланиш баъзан яширин характерда бўлади, буни аниқлаш учун ўсимликни пухта текшириш, ҳатто зарарланган ўсимликни ёриб кўриш керак бўлади.
Меромизанинг баргдаги тухумидан чиққан личинкалари пояга ўтади, бу ерни кемириб, узун эгатчалар ҳосил қилади, эгатчалар кўпинча бошоққа ҳам ўтади. Меромиза биринчи навбатда, тупнинг энг яхши, энг бақувват поясини, баъзан эса яхшигина ҳосил берадиган иккинчи тартиб пояларини ҳам шикастлайди.
Меромиза личинкаси икки ҳафтача яшайди; ўсимликни шикастлаган жойида ғумбакка айланади; ғумбаклик даври 25 кунгача чўзилади.
Майнинг иккинчи ярмидан бошлаб янги авлодининг вояга етган пашшалари учишга бошлайди. Бухоро теварагидаги далаларда вояга етган пашшалар 23 майдан 27 майгача уча бошлаганлиги маълум.
Марказий Осиё шароитида бу зараркунанданинг неча авлод бериши аниқланган эмас. Полтавада меромиза бир ёзда икки авлод беради, бунинг иккинчи авлод пашшалари асосан уватларда, бўш ётган ерларда яшаб, тухумини хазонларга, ёввойи ғалласимон ўтларга ва кузги ғалла экинларига қўяди, тухумдан чиққан личинкалар шу ерда қишлайди.
Марказий Осиёда меромиза, эҳтимол, кўпроқ авлод берса керак; масалан, Бухоро теварагида июннинг иккинчи ярмида ҳам меромизанинг вояга етган пашшасини кўришга тўғри келган эди.
Марказий Осиёда меромизани қириб турадиган табиий душманлари кўп: вояга етган пашшасига каналар ҳужум қилади, урғочисининг тухумдонига нематодалар шикаст етказиб, буларнинг жинсий маҳсулотини жуда камайтиради; тухумини йиртқич трипс (Аeolothrips fasciatus L.) ҳамда қандалалар (Triphleps sp.sp) сўриб пучайтиради. Личинкаларнинг кўпгина қисми яйдоқчилар (Braconidae оиласида) дастидан қирилиб кетади. Braconidae, Chalcidae ва Proctotrupidae оиласига қарашли бир қанча паразитлар меромиза ғумбаги ҳисобига яшайди.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish