Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet131/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Кураш чоралари. Кураш тадбирлари жумласига баҳори ғалла экинларини барвақт экиш ва экишдан олдин уруғликни яровизация қилиб олиш киради (яровизация қилиб экилган ғалла швед пашшаси тухум қўйишга киришгунча тупланиш стадиясига ўтиб олади); аксинча кузги ғаллаларни оптимал кечикиб экиш эрта экишдан кўра анча қулайдир, чунки бунда швед пашшаси учун овқат етишмайдиган давр бирмунча ошади, шундай қилиб, кузда пашша миқдори камаяди.
Баҳори ва кузги ғалла экинлари ўриб-йиғиб олинганидан кейин анғизни дарҳол юза юмшатиб ёки ҳайдаб хас-чўпларни йўқотиш, зараркунанда таъсирига берилмайдиган навларни танлаб экиш, илғор агротехника тадбирларини (ўғитлаш, яхши парвариш қилиш) амалга ошириш ҳам пашшага қарши курашда катта аҳамиятга эга.
Бутунроссия ўсимликларни ҳимоя қилиш институти (Замбин) маълумотига қараганда, кузда ғалла кўкариб чиқиши пайтида, ғалласимон бегона ўтлар ўрилса, буларнинг ерда қолган остки қисмидан жуда кўп бачки поялар чиқиб, швед пашшасини ўзига жалб этади; пашша шу бачки поялар билан озиқланиб, шу ўтларга тухум қўяди; шундай қилиб, ғалла экинлари даласи теварагида пайдо бўлган бегона ўтларни ўриб туриш, швед пашшасидан экинга бўладиган зарарни камайтириш чораларидандир.
Швед пашшасига қарши ўсимликнинг икки баргли фазасида экинга беш фоизли ДДТ дустидан икки марта чанглаш, ҳар гал гектарига 15-20 кг дуст сарфлаш тавсия этилади (Тропкина, Ярмоленко).


Барг арракаши
Dolerus rufogeniculatus Zhel.
Зарари. Барг арракаши–ишга солинмаган ерларга ёндош лалмикордаги ёш арпа, буғдойларга зарар етказади. Жиззахда экиннинг партов ерларга чегарадош бўлган еридан 30-35 м кенгликдаги экин шу зараркунандадан нобуд бўлганлиги маълум (Родд, Гуссаковский, Антова).
Тарқалиши. Бу зараркунанда ҳозирча Ўзбекистоннинг лалми ўрта полоса туманларидагина учрайди.
Таърифи. Барг арракаши 7-8 мм катталикда; туси қора, орқасининг олдинги, ўрта орқасининг ён чизиқлари (лопастлари) ҳамда оёғи сонининг таг томони, кейинги оёғи болдирининг юқори томони зангсимон қизил рангда; урғочисида арра тишли тухум қўйгич бор, бу тухум қўйгич қорнининг остки томонидаги алоҳида створкалар (паллачалар) ичига жойлашган бўлиб, қорни тепасидан сал чиқиб туради. Қаноти шаффоф бўлиб, томирлари қорамтир кўриниб туради.
Личинкаси 15 мм гача узунликда яшил рнгда; орқаси бўйлаб ўтган иккита қирра қорамтир чизиғи бор. Танасининг юқориси ва биқинлари кўндаланг ажинли. Устки жағи яхши ривожланган. Кўкрагидаги уч жуфт оёғидан бошқа қорнида саккиз жуфт сохта оёғи бор.
Ҳаёт кечириши. Бу зараркунанданинг қандай ҳаёт кечириши ҳозирча текширилган эмас. Вояга етган арракаш эрта кўкламда учиб, ёввойи ғалласимон ўсимликларга тухум қўяди. Личинкаси апрелнинг биринчи ярмида қўриқ ер ўсимликларида пайдо бўлади; апрелнинг ўрталарида личинкалар ғалла экинларига ўтади, май ўрталарида эса ғумбакка айланиш учун ерга тушади.
Кураш чоралари. Ҳосил йиғиб-териб олинганидан кейин дала албатта ҳайдалиши керак. Личинка пайдо бўлган экин далаларига кальций арсенат кукуни чангланади; личинка даланинг четларидагина кўринса, дори даланинг четига, зараркунанда тушмаган қисмидан ҳам 6-10 м кенгликда полоса қилиб чанглаб чиқилади. Бу зараркунандага қарши гексахлоран дустини ҳам ишлатиб кўриш керак.



Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish