Дала экинларининг асосий зараркунандалари


Меромиза Meromyza saltatrix L



Download 3,6 Mb.
bet127/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Меромиза
Meromyza saltatrix L.
Зарари. Меромиза пашшаси буғдой ва арпага зарар етказади; Бухоро теварагидаги ғалла экини пояларининг 8,55 % и шу пашша билан шикастлангани В. В. Яхонтов томонидан кўрилган эди; шикастланган поянинг 40 % гача дони нобуд бўлади, шикастланиш қаттиқроқ бўлганда эса ўсимлик мутлақо ҳосил бермайди.
Тарқалиши. Меромиза Европа ва Кичик Осиёда бўлади.
Таърифи. Пашшшанинг бўйи 2,5-4 мм; ранги хира-сарғиш тусда, яқинда пилладан чиққани яшилсимон рангда бўлади. Кўкрагида узунасига ўтган қўнғирсимон-қора учта доғи бор, танасининг шакли узунчоқроқ, кейинги оёқларининг сони жуда йўғон.
Сохта пилласи 5-6 мм катталикда; шакли чўзиқ; сегментлари яхши кўриниб туради; ранги сарғиш-яшил тусда; ичидан пашша чиқиб кетган пилласининг ранги ойнасимон, оч кул тусда; қўнғир тусли пилласи ҳам бўлади, бу пиллалар паразит билан шикастланган.
Личинкаси 7 мм гача катталикда; танаси чўзиқ, цилиндрик шаклда; танасининг кейинги учи тўмтоқ бўлиб, юқорисида унча чуқур бўлмаган ўйиқ бор. Кейинги стигмаси бир-бирининг ичига қайрилиб кирган дўмбоқчада бўлади; бу дўмбоқча қорни учидан чиқиб турмайди (қорни охирида жойлашган стигманинг тузилишига қараб пашшаларнинг кўп турини личинкалик ҳолатидаёқ аниқлаб олиш мумкин).
Биринчи стадиядаги личинканинг оғиз илмоғи оч жигар рангда бўлиб, унда иккита тишча бор, иккинчи стадиядаги личинкада оғиз илмоғининг устки ярмиси оқишроқ, остки ярмиси – қорамтирроқ бўлиб, учта тишчаси бор, учинчи стадиядаги личинканинг оғиз илмоқчаси ёппасига қорамтир тусда бўлиб, тўртта тишчага эга. Личинканинг бош скелети, тубида хитиндан ташкил топган ярим халқа бор. Меромизанинг личинкаси биринчи ёшда – сувсимон оқ тусда, иккинчи ёшида – сарғиш ёки яшилсимон товланиб турадиган оқ рангда; кексароқ ёшдагиси эса – яшилсимон – зумрад рангда, сарғиш-яшил ёки оч сариқ рангда бўлади.
Меромиза тухуми 0,8-1,2 мм узунликда, сутсимон оқиш рангда, баъзан яшилсимон товланиб туради. Тухуми қиррали шаклда; тухумининг бир томони бўртиб чиққан, иккинчи томони ботиқ бўлади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   123   124   125   126   127   128   129   130   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish