Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet135/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Чумоли
Меssor structor Latr.
Зарари. Чумоли лалмикорликдаги ғалла, махсар ва зиғир экинларига зиён етказади; у ини яқинидаги ғалла бошоғи донини ташиб кетади, зиғир кўсакчасини кемириб, уруғини чиқариб олади; бундан ташқари, сепилган уруғларни ҳам териб инига ташийди; демак чумоли дастидан экиннинг айрим жойлари сийрак чиқиб қолади; баъзан чумолилар жуда кўпайиб кетиб, хирмондаги донни ташиб кетади.
Тарқалиши. Бу зараркунанда Марказий Осиёда, Кавказда, Қримда, Россиянинг Европа қисмининг жанубида, Европанинг марказий ва жанубий қисмларида, Яқин Шарқ мамлакатларида ва Африкада учрайди.
Таърифи. Чумолилар—полиморф ҳашаротлардан ҳисобланади, буларнинг ишлайдиганлари 4—8 мм катталикда, қўнғир-қора тусда; устки жағи, болдири ва панжалари оқишроқ; қорни ялтироқ; кўкраги хира тусда. Чумолининг боши кўкрагидан кўра энлироқ ва тўртбурчак шаклли; қорин бўйчаси икки бўғимли; мўйловларида ост томони кенг ўсиқ бор. Оралиқ сегментларида шип (тукча) йўқ. Ишчи чумолиларнинг жағи кенг ва тўмтоқ.
Эркак чумолининг бўйи 8 мм; кўкраги ялтироқ, боши кичкина, дўппайиб чиқиб турадиган фасеткали кўзи бор; мўйлови ишчи ва урғочи чумоли мўйловидан қисқа; устки жағи майда тишли.
Урғочи чумолининг бўйи 12—14 мм катталикда; кўкраги ва йўғон қорни ялтироқ; бошида учта оддий кўзи борлиги яхши кўриниб туради; бошининг катталиги ва шакли ишчи чумоли бошига ухшайди; устки жағининг ички чети майда тишчали. Ишчи чумоли қанотсиз, эркак ва урғочи чумоли узун қанотли.
Ҳаёт кечириши. Чумолилар ерга ин солади, бу индаги чумолиларнинг миқдори баъзан бир неча мингга етади. Ини кўпдан-кўп йўлаклардан иборат бўлиб, ер ичига анча чуқур тушади; ини оғзида одатда тупроқ уюмлари бўлади, бу уюмлар ин оғзини шамолдан ҳимоя қилади. Чумоли ини теварагини хас-чўп ва ўтлардан тозалаб, кичикроқ майдонча ясайди, мана шу майдончадан ҳар томонга очилган тоза йўлчалар бўлади, шу йўллардан чумолилар тизилишиб ҳаракат қилади.
Қанотли чумолилар феврал охири ва март бошида пайдо бўлади. Уруғланган урғочи чумоли учиб кетиб, ер ёриқларини ахтаради ёки ерни ўзи уйиб янги ин ясайди. Шундай қилиб, урғочи чумоли янги ин ясаши олдидан ўз қанотини узиб ташлайди, чунки бу қанот энди унга керак эмас, балки қанот унинг ин қазишига халал беради. Бундай ҳодисанинт осон рўй беришига сабаб шуки, урғочи чумоли уруғланганидан кейин унинг қанот мускуллари редукцияланади (заифлашади) ва қанотнинг танага боғланиши бўшашиб кетади.
Урғочи чумоли ясаган инига кўп тухум қўяди ва бу тухумдан чиққан личинкаларини боқади. Тухумдан чиққан ишчи чумолилар овқат ташиб, личинка, ғумбак ва урғочи чумолиларни боқади, инини чуқурлаштиради ва кенгайтиради, она чумоли эса тухум қўйишни давом этади, шундай қилиб, индаги чумолилар миқдори аста-секин кўпая боради. Эркак чумолилар эрта кўкламда урғочи чумолилар уруғланганидан кейин тезда ўлиб кетади.
Ишчи чумолилар экин уруғларидан ташқари, ёввойи ғалласимон ўсимлик уруғлари билан ҳам тўйинади; шунинг учун буларни кўплаб инига ташиб олади. Чумоли ини бир неча йиллик бўлади. Ҳар кўкламда чумоли оиласи янги қурадиган урғочи ва эркак чумоли чиқариб туради. Бирор сабабга кўра она чумоли ин ичида ўлиб қолса ёки бу чумоли тухумлаш қобилиятини йўқотиб қўйса, бу оила ўлиб кетади ёки кўкламда ишчи чумолилар уруғланган бошқа она чумолини топиб оладилар.
Кураш чоралари. Чумоли ини оғзига гексахлоран дусти сепиб қўйилса, чумоли оиласи қирилиб кетади.
Чумолини йўқотиш учун натрий арсенит қўшиб тайёрланган заҳарли ем ҳам ишлатилади; бунинг учун 1 кг кепакка 25 г ҳсобидан натрий арсенит олинади, бу миқдордаги натрий арсенит 7,50 см3 ёки 1 л сувда эритиб, кепакка қориштирилади. Мана бу заҳарли ем ин яқинига бир чимдим-бир чимдимдан ташлаб қўйилади. Бу емга қиём аралаштирилса янада яхши натижа беради. Чумоли инига углерод сульфид, хлорпикрин ёки формалин қуйиб, чопиб ташлаш тадбири ҳам тавсия этилади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   131   132   133   134   135   136   137   138   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish