Дала экинларининг асосий зараркунандалари



Download 3,6 Mb.
bet143/356
Sana13.01.2023
Hajmi3,6 Mb.
#899408
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   356
Bog'liq
Яхонтов В.В

Лавлаги бургаси
Chaetocnema breviuscula Fald.
Зарари. Лавлаги бургаси шикастлаган ёш лавлаги майсалари кўпинча батамом қуриб қолади; аммо катталашиб бақувват бўлиб қолган ўсимликлар қуримаса ҳам, лекин ўсишдан орқада қолади. Лавлаги бургасининг кўплаб барг ширасини сўриши илдиздаги қанд миқдорини камайтириб юборади.
Тарқалиши. Бу зараркунанда Марказий Осиёда, Қозоғистонда, Россиянинг Европа қисмининг жанубида, Кавказ ортида, Эронда, Туркияда ва Кичик Осиёда учрайди.
Таърифи. Бурганинг буйи 1,5—2,2 мм; танаси тухум шаклида, кейинги оёғи сакрайдиган; орқасининг олди қисми йирик нуқтасиз, қанотустлигида узунасига қатор-қатор жойлашган чуқурчалар бор. Орқасининг олдинги қисмининг кенглиги шу орқа бўйидан сал каттароқ. Лавлаги бургаси устдан қараганда тўқ-яшил, ялтироқ, остидан—қора бўлиб кўринади. Мўйловларининг таги, болдир ва панжалари сарғиш-жигар ранг тусда. Тухуми тахминан 0,6 мм катталикда, чўзиқ-овал шаклда, оч сариқ тусда бўлади. Личинкасининг бўйи 4,4 мм гача, оқ рангда, боши ва оёқлари қўнғир-сариқ тусда, сўнгги сегментида иккита қисқа, юқорига қайрилган тикани бўлади.
Ҳаёт кечириши. Лавлаги бургаси вояга етган ҳолда ўсимлик қолдиқлари остида, бегона ўтлар тубида ва ер ёриқларида қишлайди. Бу зараркунанда эрта кўкламда ҳаракатга келиб, қўшимча озиқланиш учун бегона ўтларга тарқалади, булар олабута, шўра, гултожихўроз ўсимликларини еб, жуда яхши овқатланади. Лавлаги майсалари чиқа бошлаши билан бурга унга кўплаб учиб ўтиб, экинга қаттиқ шикаст етказа бошлайди. Бурга учки куртакни ва ёш баргчаларни еб ўсади ва сутканинг энг иссиқ вақтларида жуда фаоллашиб кетади.
Лавлаги бургаси ўз тухумини лавлаги ва бегона ўт илдизлари яқинидаги тупроққа биттадан ёки иккитадан алоҳида-алоҳида қўяди. Тухум қўйиш жараёни апрел охири—май бошидан бошланиб, бутун ёз бўйи давом этади. Ҳар бир урғочи бурга 40—50 та тухум қўяди. Бир ярим—икки ҳафта ичида тухумдан личинка чиқади. Личинкалар тупроқнинг 15—20 см чуқурлигида (тухум қўйилган жойда) ўсимлик илдизи билан тўйиниб яшайди. Булар ўсимликнинг майда қўшимча илдизларини кемиради, личинкаларнинг бу хилда озиқланиши лавлагига унча ёмон таъсир этмайди. Личинканинг ривожланиши тахминан бир ой давом этади.
Бу зараркунанда тупроқнинг устки қатламида ғумбакка айланади. Шу ёзнинг ўзидаёқ ғумбакдан вояга етган бурганинг янги авлоди чиқади, бу авлод лавлаги ва бегона ўт баргини еб яшайди; аммо иккинчи авлодининг зарари унча катта бўлмайди. Лавлаги бургаси экинда то кузгача бўлаверади.

Download 3,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   139   140   141   142   143   144   145   146   ...   356




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish