ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2018 йил 12 май куни____________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
судья Ж.Уразбоевнинг раислигида,
И.Солихованинг
котиблигида,
__________
туман
прокурори
ёрдамчиси Ш.Шомаҳмудов, аризачи Б.Расулов, ____________ туман
ҳокимлиги вакили А.Менглиев,____________ Ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри давлат корхонаси вакили Қ.Қўзиевнинг иштирокида, аризачи
Б.Расуловнинг____________ тумани ҳокимлиги ҳамда_____________ Ер тузиш
ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси мансабдор шахсларининг
хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги аризасини
иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи Расулов Бахт Собирович (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади) суд га____________ туман ҳокимлиги ҳам д а_____________
Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси мансабдор
шахсларининг бузилган уй жойи учун 1 хонали квартира ва конпенсация
пули бермасликдан иборат хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб
топиш в а ____________ туман ҳокимлиги зиммасига бир хонали квартира
ҳамда конпенсация пули бериш мажбуриятини юклашни сўраган.
Суд мажлисида аризачи шикоят аризани қувватлаб, унга тегишли
уй бузилиши ҳисобига 1 хонали хонадон ва 5 сотих ер участкаси
ваъда қилинган бўлсада, 5 сотих ер участкаси берилиб, лекин 1
хонали хонадон берилмаганлигини маълум қилиб, шикоят аризасини
қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида ____________ туман ҳокимлиги вакили шикоят
аризани тан олмай, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
"Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши
муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган
зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида"ги Низомининг 8-бандига
асосан аризачига уйи бузилиши ҳисобига 5 сотихли ер участкаси
берилганлигини, бундан ташқари ушбу хонадон юзасидан 2 та оилага 2
хонадон ажратилганлигини билдириб, уларнинг ҳаракатлари қонуний
257
бўлганлигини, аризачининг ҳуқуқларини бузмаганлигини маълум
қилиб, шикоят аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
Кадастр вакили суд маж лисида____________ ту м а н и ,______________
кўчаси, 52 а____________ -уй, 1960 йил 30 январдаги ҳадя шартномаси,
2014 йил 11 мартдаги қонун бўйича ворислик ҳақидаги гувоҳномага
асосан Расулов Соат ҳамда аризачига тегишли бўлганлигини, ушбу
уйнинг умумий майдони 600 кв.м. ер майдонида жойлашганлиги,
шундан биноларнинг яшаш майдони 28,0 кв.м.ни ташкил этишлигини,
мазкур хонадон ____________ ҳокимининг 2016 йил 11 апрелдаги
293-сонли қарорига асосан бузилганлигини маълум қилиб, суддан
қонуний қарор қабул қилишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини ҳамда проку-
рорнинг шикоятни қаноатлантиришни рад этиш ҳақидаги фикрини
эшитиб, шикоят аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Аниқланган ҳолатларга кўра, ____________ тумани, ____________
кўчаси,____________ уй, 1960 йил 30 январдаги ҳадя шартномаси, 2014
йил 11 мартдаги қонун бўйича ворислик ҳақидаги гувоҳномага асосан
Расулов Соат ва аризачига тегишли бўлган.
Мазкур уйнинг умумий майдони 600 кв.м. ер майдонида
жойлашган, шундан биноларнинг яшаш майдони 28,0 кв.м.ни ташкил
этади. Ушбу хонадон____________ ҳокимининг 2016 йил 11 апрелдаги
293-сонли қарорига асосан бузилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29
майдаги 97-сонли қарорига асосан "Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун
ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва
юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида"ги
Низоми талабларига асосан уй-жойни бузилиш ҳисобига уй-жойда
яшовчи иккита оилага уларга____________ туман,_____ даҳаси,___ у й _____
хонадон в а ____________ шаҳарчаси_____ у й ,_____ хонадон ажратилган.
Шунингдек, мулкдор аризачининг 5 кишидан иборат оиласига
____________ вилояти, ______________ ту м а н и ,______________ ҚФЙ ҳудудидан
майдони 500 кв.м. бўлган ер участкаси ажратилган.
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 27-моддасига кўра
ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши
муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар)
бузилган тақдирда, мазкур фуқароларга, уларнинг оила аъзоларига,
шунингдек
ушбу
уйларда
(квартираларда)
доимий
яшаётган
фуқароларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра,
уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги,
барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар
жой мулк қилиб берилади ҳамда дов-дарахтларнинг бозор қиймати
тўланади ёхуд бузилаётган уй (квартира), бошқа иморатлар, иншоотлар
ва дов-дарахтларнинг бозор қиймати, шунингдек ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади. Бузилаётган уйнинг
(квартиранинг) ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қиймати
берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор
қийматидан ортиқ бўлган тақдирда, бу фарқ мулкдорга компенсация
қилиниши лозим, берилаётган уй-жойнинг ёки ер участкасига бўлган
ҳуқуқнинг бозор қиймати бузилаётган уйнинг (квартиранинг) ёки ер
участкасига бўлган ҳуқуқнинг бозор қийматидан ортиқ бўлган тақдирда
эса, бу фарқ уй-жой берилган ёки ер участкасига бўлган ҳуқуқ берилган
пайтдан эътиборан беш йил ичида мулкдор томонидан компенсация
қилиниши лозим. Бузилаётган уйлар ўрнига турар жойни мулк қилиб
бериш ва уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ҳамда дов-дарахтлар
қийматини тўлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат
ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши
муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган
зарарларни қоплаш тартиби тўғрисида"ги Низомининг 8-бандига кўра,
ер участкаларини олиб қўйиш компенсациянинг қуйидаги турлари
берилиши шарти билан амалга оширилади:
фуқароларга уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам
бўлмаган бошқа тенг қийматли обод турар жойни мулк қилиб бериш ва
дов-дарахтлар қийматини тўлаш;
бузилаётган уйлар, бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар
қийматини фуқароларга тўлаш;
ер участкасини ўзлаштириш даврига икки йилгача муддат билан
ижара шартномаси асосида вақтинча уй-жой берилиб, бузилаётган
уйлар (квартиралар), иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтларнинг
қиймати тўлиқ тўланган ҳолда фуқароларга якка тартибда уй-жой
қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси бериш;
юридик шахсларга аввалгисига тенг қийматли мол-мулк бериш
ва давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаси олиб қўйилиши
'59
оқибатида етказилган бошқа зарарларни қоплаш;
ер участкаси давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши
оқибатида етказилган зарарларни тўлалигича қоплаш;
фуқароларга ва юридик шахсларга тегишли бўлган бузилиши керак
уйлар, иморатлар ва иншоотларни кўчириш ва янги жойда тиклаш;
янги жойда уйлар, иморатлар қуриш ҳамда уларни фуқаролар ва
юридик шахсларга мулк қилиб бериш.
Аризачига мазкур Низомнинг 8-банди асосида белгиланган ер
участкаларини олиб қўйиш муносабати билан компенсациянинг ер
участкаси бериш турига кўра 5 сотихли ер участкаси берилган.
Шу билан бирга суд, аризачининг____________ Ер ресурслари ва
давлат кадастри бошқармасида жисмоний ва юридик шахсларнинг
оғзаки
мурожаатларини
қайд этиш
карточкасида аризачининг
мурожаатига кўра унга ерни топшириш эвазига квартира бериш ёки ерга
қўшимча 1 хона квартира таклиф этилган деган важига қўшилмайди.
Чунки ушбу карточкага кўра унинг талаби қаноатлантирилмаган балки,
унга тушунтириш берилган.
Шунга кўра, суд____________ тумани ҳокимияти,_____________Ер тузиш
ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси томонидан аризачининг
ҳуқуқ ва эркинликлари бузилмаган деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 189-моддасининг учинчи қисмига кўра суд агар
устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қоидалари ёхуд
ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга мувофиқ эканлигини ҳамда
аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаётганлигини аниқласа, у арз қилинган талабни қаноатлантиришни
рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил
3 ноябрдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат божи
ставкалари"нинг 1-банди "б" кичик бандига кўра, давлат бошқарув
органлари ва мансабдор шахсларнинг жисмоний шахсларнинг ҳақ-
ҳуқуқларини
камситувчи
ғайри-қонуний
ҳатти-ҳаракатларидан
қилинган шикоятлардан (суд қарори чиқарилаётганда айбдор томондан
ундирилади) энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида давлат
божи ундирилади.
Ушбуҳолатдасударизачинингшикоятаризасиниқаноатлантиришни
рад этиб, аризачи томонидан тўланган 172 420 сўм давлат божи ва 7 000
сўм почта харажатларини унинг зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодексининг 115, 156-158 ва 189-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
аризачи Расулов Бахт Собировичнинг____________ туман ҳокимлиги
ҳам да____________ Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси
мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб
топиш в а ____________ туман ҳокимлиги зиммасига бир хонали квартира
ҳамда конпенсация пули бериш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги
шикоят аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон 20 кун муддат ичида ушбу суд
орқали____________ маъмурий судига апелляция тартибида шикоят ёки
протест келтиришлари мумкин.
Судья
Ж.Уразбоев
261
ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |