Натижада, аризачи судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб,
____________ туман ФҲДЁ бўлими мансабдор шахсининг туғилганлик
ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклашни рад этишдан иборат хатти-
ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14
ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган "Фуқаролик ҳолати
далолатномаларини қайд этиш қоидалари"нинг 139-бандига кўра
туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини тиклаш учун ФҲДЁ органига
қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисида
белгиланган намунадаги
ариза;
адлия бошқармаси ФҲДЁ архивининг ариза берувчининг туғилган
жойи бўйича далолатнома ёзувининг йўқлиги ёки йўқолганлиги
(йўқолганлик сабаларини кўрсатган ҳолда) ҳақидаги маълумотномаси;
ариза берувчи паспортининг нусхаси;
ота-онасининг паспортлари нусхалари, агар ота-онаси
вафот этган
бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги маълумотномалар;
никоҳ тузилганлиги ҳақидаги (ота-онасининг ва ўзининг) маълу-
мотномалар;
ота-оналарининг ҳужжатлари бўлмаганда, ака-укалари, опа-
сингилларининг (улар бўлса) туғилганлик тўғрисидаги
маълумотнома-
лар.
Бироқ аризачи томонидан аризадан ташқари юқорида қайд
этилган ҳужжатларнинг биронтасини____________ туман ФҲДЁ бўлимига
тақдим этмаган. Шундан кейин____________ туман ФҲДЁ бўлими аризачига
юқорида қайд этилган ҳужжатларни тақдим этиш ҳақида 2018 йил 10
мартда мурожаат этган. Бироқ аризачи томонидан ҳужжатлар тақдим
этилмаган.
Шунга кўра____________ туман ФҲДЁ бўлими томонидан аризачи-
нинг аризаси қаноатлантирилмасдан қолдирилиб, бу ҳақда хулоса
тузилган.
Ушбу ҳолатда ____________ туман ФҲДЁ бўлими аризачининг
далолатнома ёзувини тиклаш тўғрисидаги аризасини Ўзбекистон Рес-
публикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сонли
қарори билан тасдиқланган "Фуқаролик ҳолати
далолатномаларини
қайд этиш қоидалари"да белгиланган ҳужжатлар тақдим этилмаганлиги
учун рад этилган ва ____________ туман ФҲДЁ бўлими мансабдор
шахсининг бу ҳаракатлари қонунга мувофиқдир.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 189-моддасининг учинчи қисмига кўра суд агар
устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қоидалари
ёхуд ҳаракатлар
(ҳаракатсизлик)
қонунга
мувофиқ
эканлигини
ҳамда аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган
манфаатларини бузмаётганлигини аниқласа, у арз қилинган талабни
қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Шу боис суд аризачининг шикоятини қаноатлантиришни
рад этишни,
тўланган 172 240 сўм давлат божи ва 7 000 сўм суд харажатларини
аризачи зиммасида қолдиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодексининг 115, 156-158 ва 189-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
аризачи ААҒиёсовнинг____________ туман ФҲДЁ бўлими мансабдор
шахсининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги
шикоятини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон 20 кун муддат ичида апелляция
тартибида шикоят, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья
Ф.Уразбоева
249
ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: