149-модда. Суд муҳокамасини кейинга қолдириш
А Ж Р И М
(иш бўйича таржимон тайинлаш ва суд муҳокамасини кейинга
қолдириш тўғрисида)
2018 йил 10 апрель куни__________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
суд раиси И.Шамуратовнинг раислигида,
Ч.Махмудованинг
котиблигида, __________ туман
прокурори
ёрдамчиси С.Хасанбоев, аризачи Т.Ким, жавобгар вакили К.Полвонов
иштирокида, аризачи "Нурафшон" шўъба корхонасининг __________
шаҳар хокимининг 2017 йил 5 мартдаги 380-сонли қарорини ҳақиқий
эмас деб топиш тўғрисидаги аризасини очиқ суд мажлисида кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
"Нурафшон" шўъба корхонаси судга ариза билан мурожаат қилиб,
__________ шаҳар хокимининг 2017 йил 5 мартдаги 380-сонли қарорини
ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд мажлисида "Нурафшон" шўъба корхонаси вакили илтимоснома
билан мурожаат қилиб, суд иши олиб борилаётган ўзбек тилини
билмаслиги сабабли таржимон билан таъминлашни сўради.
Жавобгар вакили илтимосномани қаноатлантириш масаласини
судга ҳавола қилди.
Ишда қатнашаётган прокурор илтимосномани қаноатлантиришни
сўради.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекси 12-моддасининг иккинчи қисмига кўра маъ-
мурий суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган суд процесси
иштирокчиларининг таржимон орқали иш материаллари билан
танишиш, суд ҳаракатларида иштирок этиш ҳамда судда ўз она тилида
ёки эркин танланган мулоқот тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 149-моддасининг иккинчи қисмига кўра суд суднинг
мажлисида ишни кўриш мумкин бўлмаган бошқа ҳолларда ҳам суд
муҳокамасини кейинга қолдиришга ҳақли.
241
Бундай ҳолатда судлов ҳайъати илтимосномани қаноатланти-
ришни, ишда таржимон иштирокини таъминлаш мақсадида ишни
кўришни кейинга қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 12-моддасининг
иккинчи қисми, 149, 168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И:
"Нурафшон" шўъба корхонаси вакили илтимосномаси қаноатлан-
тирилсин в а __________ шаҳридаги 27-сонли ўрта мактабнинг "Рус тили
ва адабиёти" фани ўқитувчиси Л.Тохирова__________ -сонли маъмурий
иш бўйича таржимон сифатида тайинлансин.
Ишни__________ туман маъмурий судининг 1-сонли суд мажлислар
залида кўриш 2018 йил 12 апрель куни соат 11-30 га қолдирилсин.
__________ шаҳридаги 27-сонли ўрта мактабнинг директори
С.Расулова
зиммасига
суд
мажлисида
таржимон
сифатида
Л.Тохированинг иштирокини таъминлаш юклатилсин.
Судья
З.Алимова
Do'stlaringiz bilan baham: |