ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2018 йил 12 май куни____________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
судья Ж.Уразбоевнинг раислигида,
Д.Сабированинг
котиблигида,
__________
туман
прокурори
ёрдамчиси Ш.Гафуров, аризачи Н.Акбарова, учинчи шахс С.Анваров,
С.Анваров, С.Анваров, И.Акбарова, М.Акбароваларнинг иштирокида,
аризачи Ғиёсов Абдуғани Абдувохидовичнинг ____________ тумани
ҳокимлиги мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга
хилоф деб топиш ҳақидаги аризасини иш ҳужжатлари билан бирга
очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи Акбарова Наргиза Мавлоновна (бундан буён матнда
аризачи деб юритилади) судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб,
____________ тумани ҳокимлиги мансабдор шахсларининг 2016 йил 30
ноябрда бузилишга тушган уй-жойларда яшовчи оилаларни уй-жой
билан таъминлаш масалаларини кўриб чиқиш бўйича комиссиянинг
аризачини уй-жой билан таъминлаш ҳақидаги аризасини рад этишдан
иборат хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳамда____________
туман ҳокимлиги зиммасига аризачи ва унинг 9 кишидан иборат бўлган
оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Суднинг 2018 йил 7 майдаги ажрими билан ишга Анваров
Самандар Искандар ўғли, Анваров Сарвар Искандар ўғли, Анваров
Санжар Искандар ўғли, Акбарова Ирода Хотам қизи, Акбарова Мафтуна
Баходир қизи ва "____________ ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат
корхонаси низонинг предметига нисбатан мустақил талаблар билан арз
қилувчи учинчи шахс сифатида жалб этилган.
Суд мажлисида аризачи шикоят аризасини қувватлаб,____________
тумани, Шерозий кўчаси, 77 -уй ____________ ҳокимининг 2016 йил 11
апрелдаги "____________ нинг марказий қисмида ободонлаштириш
ва бузиш ишларини олиб бориш хакида"ги №293-сонли қарорига
кўра бузилишга тушганлигини, Ўзбекистон Республикаси Уй-жой
кодексининг 27-моддасига асосан ер участкаси давлат эҳтиёжлари учун
олиб қўйилиши муносабати билан бузилишга тушган Шерозий кўчаси,
77-уй мулкдори Анваров Искандар Адхамович ва у билан бирга доимий
яшаб турган оила аьзолари бошқа уй-жой билан таъминланлигини,
аризачи 1989 йилда Анваров Искандар Адхамович билан ўзаро турмуш
қуриб қонуний никоҳдан ўтганлигини,____________ тумани, Шерозий
кўчаси, 77-уйда биргаликда 2004 йилга қадар яшашганликларини,
биргаликда яшаш даврида ушбу уй-жойда анча ўзгартириш ишлари
қилишганлигини, ҳожатхона, ошхона, ҳаммом, коридорларини у
отаси Комилов Махамаджон Акбарович ва Комилов Миркомил
Махамаджоновичларнинг ёрдами билан қурганлигини, ҳар йили уйни
ёз мавсумида қисман капитал таъмирлаш ишларини ҳам у ва укаси
Комилов Миркомил Махамаджонович ёрдамида қилиб келганлигини,
турмуш ўртоғи Анваров Искандар Адхамович уни болалари билан
2004 йилда уйдан ҳайдаб чиқариб юборганлигини, сабаби, турмуш
ўртоғи у билан ажрашиб, бошқа аёлга уйланганлигини, бу уйда
кунда жанжал-тўпалон бўлаверганидан яшаш шароити йўқлигидан
объектив-субъектив сабабларга кўра болалари билан ота-онасининг
уйларига кетиб қолганлигини, турмуш ўртоғи унга на болаларига
алимент пулларини, ҳаттоки ёрдам ҳам бермаганлигини, 1990 йилдан
то ҳозирги кунга қадар Шерозий кўчаси, 71-уйда фарзандлари билан
рўйхатда туришлигини, уни уй-жой сотиб олишга қурби етмаслигини,
шунча йиллар мобайнида у фарзандларини вояга етказиб, уларнинг
рўзғори, кийим кечаги, ўқиш
пулларини
ишлаб топиб катта
қилаётганлигини, ота-онасининг уйларида яна синглиси, кичик укаси,
хотини ва жиянлари борлиги сабабли, катта укасининг у й и ____________
тумани, 9 мавзе, 2а-уй, 79-хонадонга кўчиб ўтганлигини, бу ерда укаси
ва хотини, 5 нафар фарзанди, уни 4 нафар ўғли, 2 та келини ва невараси
истиқомат қилишлигини, иккинчи келини ҳомиладорлигини, жами
15 киши 4 хоналик укасини уйида яшаётганлигини, укасини хотинини
онаси касаллиги туфайли болалари билан тез-тез онасиникига бориб
яшашлигини, укаси Комилов Миркомил Махамаджонович темир йўлда
ишчи бўлиб ишлашлигини, укасини қизлари ҳам вояга етибқолганлигини,
уй-жой масаласида берган аризаси ижобий ҳал қилинмаганлигини
баён қилиб шикоят аризасини тўлиқ қаноатлантиришни сўради.
Анваров Самандар Искандар ўғли, Анваров Сарвар Искандар ўғли,
Акбарова Мафтуна Баходир қизи суд мажлисида қатнашиб, аризачига
ўхшаш кўрсатма бериб, шикоят аризани қўллаб қувватлаб, уни тўлиқ
қаноатлантиришни сўрашди.
251
Суд
мажлисида
____________ туман
ҳокимлики
вакили ўз
кўргазмасида шикоят аризани тан олмай,____________ тумани, Шерозий
кўчаси, 77-уй 2015 йил 24 июндаги қонун бўйича ворислик ҳақидаги
гувоҳномага асосан фуқаролар Акбарова Раъно, Анваров Искандар
Адхамович, Акбарова Мукаддам Адхамовна ва Халмурадова Холида
Адхамовнага тегишли бўлиб, уй-жойда 2 та оила доимий рўйхатда
бўлганлигини, шундан 1 та оила доимий яшаши аниқланганлигини, уй-
жой бузилиши эвазига____________ тумани, Гулобод мавзеси, 76-уйдан
4 хоналик 3-хонадон ажратилганлигини, аризачининг 6 жондан
иборат оиласи бузилишга туш ган____________ тумани, Шерозий кўчаси,
77-уйда доимий рўйхатда бўлиб, ____________ тумани, Собиробод
маҳалласи, 2а уй, 80-хонадонда яшаб келишини, Ўзбекистон Республи-
каси Уй-жой кодексининг 27-моддаси талаблари доирасида бузилишга
тушган Шерозий кўчаси, 77-уй-жой мулкдори И.Анваровга ва у
билан бирга доимий яшаб турган оила аъзоларига давлат томонидан
уй-жой бузилиши эвазига ижтимоий норма доирасида бошқа уй-
жой ажратилганлигини, аризачи ушбу уй-жойда 1999 йилдан бери
яшамаслигини, фақат рўйхатда қолиб кетганлиги аниқланганлигини,
комиссия
аъзоларини
уй-жой
билан
таъминлаш
аризасини
қаноатлантиришга асос йўқлиги ҳақидаги фикрларини инобатга олиб,
аризани қаноатлантириш рад қилинганлигини маълум қилиб, шикоят
аризани қаноатлантиришни рад этишни сўради.
"____________ ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри" давлат корхонаси
вакили олдинги суд мажлисида иштирок этиб,____________ ҳокимининг
2016 йил 11 апрелдаги 293-сонли қарори ижросини таъминлаш
бўйича бузилган ____________ тумани, Шерозий кўчаси, 77-уй 2015
йил 24 июндаги 2-2314-сонли қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ
ҳақидаги гувоҳномага асосан Акбарова Рано, Анваров Искандар
Адхамович, Акбарова Мукаддам Адхамовна ва Халмурадова Холида
Адхамовналарга тегишли бўлганлигини, ушбу уй-жой 430 кв.м ер
майдонида жойлашган 3 та яшаш хонаси майдони 77.24 кв.м, умумий
фойдаланиш майдони 51,63 кв.м, айвон, соябон, омборхонадан
иборат бўлганлигини, юқоридагилардан ташқари ушбу уй-жойда
ўзбошимчалик билан рухсатсиз қурилган 2 та яшаш хонасидан иборат
қурилмалар мавжуд бўлганлигини билдирган.
Ишни
кўриш
вақти
ва жойи
ҳақида
тегишли тартибда
огоҳлантирилган бўлсада, "____________ ер тузиш ва кўчмас мулк
кадастри" давлат корхонасидан вакил бугунги суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекси 148-моддасининг учинчи қисмига кўра иш
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, иш
уларнинг йўқлигида кўрилиши мумкин. Шунга кўра суд ишни уларнинг
вакили иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд тарафларнинг тушунтиришларини ҳамда прокурор фикрини
эшитиб, шикоят аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари
билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, шикоятни
қаноатлантиришни рад этишни лозим топади.
Ишдаги ҳужжатлар ва аниқланган ҳолатларга кўра, бузилиши
лозим бўлган ____________ тумани, Шерозий кўчаси, 71-уй 2015
йил 24 июндаги 2-2314-сонли қонун бўйича меросга бўлган ҳуқуқ
ҳақидаги гувоҳномага асосан Акбарова Рано, Анваров Искандар
Адхамович, Акбарова Мукаддам Адхамовна ва Халмурадова Холида
Адхамовналарга тегишли бўлган.
Мазкур уй-жой 430 кв.м ер майдонида жойлашган 3 та яшаш
хонаси, умумий фойдаланиш майдони 51,63 кв.м, ертўла ва очиқ
айвондан иборат бўлган.
Бундан ташқари, ушбу уй-жойда ўзбошимчалик билан рухсатсиз
қурилган 2 та яшаш хонаси, айвон, ошхона, ҳаммом, ҳожатхонадан
иборат қурилмалар мавжуд бўлган.
Аризачи турмуш ўртоғи Анваров Искандар Адхамович билан
ўзаро келишмовчилик юзага келгунча____________ тумани, Шерозий
кўчаси, 77-уйда оиласи билан биргаликда доимий рўйхатда туриб, 2004
йилга қадар яшаб келишган.
Бироқ аризачи фарзандлари билан 2004 йилдан буён укаси
Камолов Миркомил Мухамеджоновичга тегишли____________ тумани, 10-
даха, 2ауй, 79-хонадонда яшаб келишади.Ушбу ҳолат иш ҳужжатларида
мавжуд бўлган маҳалла фуқаролар йиғинининг маълумотномалари,
аризачи ва унинг фарандларининг иш ва ўқиш жойларидан олинган
маълумотлар, шунингдек иш ҳужжатларидаги бошқада далиллар билан
ўз тасдиғини топади.
____________ ҳокимининг 2016 йил 11 апрелдаги "Ер майдонларида
ободонлаштириш ва бузилиш ишларини олиб бориш" ҳақидаги
293-сонли қарори ижросини юзасидан____________ тумани, Шерозий
кўчаси, 77-уй бузилган.Ушбу уй-жой бузилиши муносабати билан
Анваров Искандар Адхамович оиласига____________ тумани, Гулобод
253
мавзеси, 76-уйдан 4 хоналик 3-хонадон ажратилган.
Аризачи уй-жой таъминлашни сўраб ёзган мурожаатига, аризачи
ва унинг фарзандлари бузилган____________ тумани, Шерозий кўчаси,
77-уйда 2004 йилдан буён яшамаганлигини, фақатгина доимий рўйхатда
бўлганлиги сабабли____________ туман ҳокимлиги томонидан 2016 йил
2 декабрдаги 4/2051 я/п-сонли ва 2017 йил 13 февралдаги К-01-82-сон-
ли жавоб хати билан рад жавоби берилган.
____________ ҳокимининг 2016 йил 11 апрелдаги "Ер майдонларида
ободонлаштириш ва бузилиш ишларини олиб бориш" ҳақидаги
293-сонли қарори асосида ____________ тумани, Шерозий кўчаси,
77-уй бузилишга тушган. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш
мақсадида ____________ тумани ҳокимлигида турар ва нотурар жой
бинолари бузилиш ҳудудига тушган оилаларни уй-жой билан
таъминлаш, ер участкаси ажратиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича
Коммисия тузилган ва ушбу комиссия томонидан бузилишга тушган
ҳудудда жойлашган уй-жойларда яшовчи ва доимий рўйхатда туриб
яшамайдиган оилалар рўйхати тузилган.
Ўзбекистон
Республикаси
Уй-жой
кодексининг 27-моддаси
талабларига кўра ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун
олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар
(квартиралар) бузилган тақдирда, мазкур фуқароларга, уларнинг оила
аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий яшаётган
фуқароларга уларнинг танлови бўйича ва тарафлар келишувига кўра,
уй-жой майдонининг ижтимоий нормасидан кам бўлмаган саҳндаги,
барча қулайликлари бўлган, аввалгисига тенг қимматли бошқа турар
жой мулк қилиб берилади.
Суд мажлисида аниқланишича, бузилган ____________ тумани,
Шерозий кўчаси, 77-уйнинг аризачи ва унинг фарзандлари мулкдорлари
бўлмаган, шу уйда 2004 йилдан буён яшамаган, лекин доимий рўйхатда
бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2006 йил
29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган "Давлат ва жамоат
эҳтиёжлари учун ер участкасининг олиб қўйилиши муносабати
билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни
қоплаш тартиби тўғрисидаги низом"нинг 14, 21-бандларига кўра ер
участкаларининг давлат ёки жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши
муносабати билан фуқароларнинг мулки бўлган уйлар (квартиралар)
бузилган тақдирда кўрсатиб ўтилган фуқароларга, уларнинг оила
аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий
яшайдиган фуқароларга уларнинг танлашига кўра ҳамда томонларнинг
келишуви бўйича ижтимоий нормадан кам бўлмаган майдонга эга
бўлган тенг қийматли бошқа қулай уй-жой мулк қилиб берилиши
ҳамда дов-дарахтларнинг қиймати тўланиши ёхуд бузилаётган уйлар
(квартиралар), бошқа иморатлар, иншоотлар ва дов-дарахтлар қиймати
тўланиши, шунингдек ер участкалари давлат ёки жамоат эҳтиёжлари
учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларнинг мулкида
бўлган уйлар (квартиралар) бузилганда мазкур фуқароларга, уларнинг
оила аъзоларига, шунингдек ушбу уйларда (квартираларда) доимий
яшаётган фуқароларга уларнинг хоҳишига кўра якка тартибда уй-жой
қуриш учун белгиланган норма доирасида ер участкаси берилиши
белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 189-моддасининг учинчи қисмига кўра суд, агар
устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қоидалари ёхуд
ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга мувофиқ эканлигини ҳамда
аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини
бузмаётганлигини аниқласа, у арз қилинган талабни қаноатлантиришни
рад этиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Мазкур ҳолатда суд,____________ туман ҳокимлиги аризачи ва унинг
фарзандлари бузилаётган хонадонда яшамаслиги сабаблиаризачининг
хонадон ажратиш ҳақидаги аризасини рад қилиб,____________ туман
ҳокимлиги томонидан аризачига нисбатан қонуний ҳаракатлар
қилинган ва ҳокимлик томонидан аризачининг ҳуқуқ ва эркинликлари
бузилмаган деб ҳисоблайди. Ушбу ҳолатда суд аризачининг шикоят
аризасини қаноатлантиришдан рад этиб, аризачи томонидан тўланган
172 420 сўм давлат божи ва 7 000 сўм почта харажатларини унинг
зиммасида қолдиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодексининг 115, 156-158 ва 189-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И :
Акбарова Наргиза Мавлоновнанинг____________ тумани ҳокимлиги
мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб
топиш ҳамда____________ туман ҳокимлиги зиммасига аризачи ва унинг
9 кишидан иборат бўлган оила аъзоларини уй-жой билан таъминлаш
255
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги шикоят аризасини қаноатлантириш
рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар 20 кун муддат ичида
мазкур суд орқали____________ маъмурий судига апелляция шикояти,
прокурор апелляция протест келтиришга хақли.
Судья
Ж.Уразбоев
256
Do'stlaringiz bilan baham: |