9-БОБ.
АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИ СУДИДА ҚАБУЛ
ҚИЛИНАДИГАН СУД ҲУЖЖАТЛАРИ
208-модда. Апелляция шикоятини
(протестини)иш юритишга қабул қилиш
А Ж Р И М
(апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисида)
2018 йил 10 май кун и __________ -сонли маъмурий иш ни___________
вилоят маъмурий судининг судьяси Ф.Уразбоева,__________ туман маъ-
мурий судининг 2018 йил 20 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан
__________ туман ФҲДЁ бўлими томонидан берилган апелляция шикояти
ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Рес-
публикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг
168, 169 ва 208-моддаларига асосланиб,
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
__________ туман ФҲДЁ бўлимининг апелляция шикояти иш
юритишга қабул қилинсин.
Иш 2018 йил 27 май куни соат 10-00 д а ________вилоят маъмурий
судининг __-сонли суд залида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш учун
тайинлансин. Манзил:________шаҳри,________ кўчаси,_____ -уй.
Ишни судда кўришга тайёрлаш учун:
жавобгар:
апелляция шикоятига илова қилинган ҳужжатларнинг асл
нусхаларини судга тақдим этсин;
аризачига:
апелляция шикояти бўйича ёзма фикрини, ўз эътирозларини
ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи
мавжудлиги тушунтирилсин.
281
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ишда иштирок
этувчи шахслар хабардор қилинсин.
Судья
Ф.Уразбоева
282
203-модда. Апелляция шикоятини(протестини)
беришмуддати
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
А
Ж Р И М
(апелляция шикоятини иш юритишга қабул қилиш тўғрисида)
2018 йил 10 май кун и __________ -сонли маъмурий иш ни___________
вилоят маъмурий судининг судьяси Ж.Уразбоев, аризачи якка
тартибдаги тадбиркор А.Толмасовнинг жавобгар__________ туман давлат
солиқ инспекциясининг 2017 йил 1 декабрдаги қарорини ҳақиқий эмас
деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилган маъмурий иш юзасидан
__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 7 апрелдаги ҳал қилув
қарори устидан якка тартибдаги тадбиркор А.Толмасов томонидан
берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи якка тартибдаги тадбиркор А.Толмасов судга ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар __________ туман давлат солиқ
инспекциясининг 2017 йил 1 декабрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб
топишни сўраган.
__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 7 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан аризани қаноатлантириш рад этилган.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан аризачи апелляция тартибида шикоят
ариза билан мурожаат қилиб, суднинг ҳал қилув қарорини бекор қилишни
ҳамда аризани қаноталантиришни сўраган. Шунингдек, шикоят аризасига
апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш
ҳақида 2018 йил 5 майдаги 1-сонли илтимоснома илова қилинган.
Аризачининг
апелляция
шикоятини
беришнинг
ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасида биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори эълон қилинган кунда унинг
соғлиғи ёмонлашиб, шифохонага тушиб қолганлиги ва шифохонадан
2018 йил 2 майда чиққанлиги, натижада ҳал қилув қарори устидан ўз
вақтида шикоят бера олмасдан қолганлигини баён қилган ҳамда далил
283
сифатида_________ тумандаги____-сонли шифохона маълумотномасини
илова қилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодексининг 203-моддасига кўра, агар қонунда бошқа муддат
белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун ичида берилиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича
апелляция инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан
берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб
юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса,
тикланиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Ушбу ҳолатда суд аризачи апелляция шикоятини бериш муддатини
узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган ва муддатни тиклаш ҳақидаги
илтимоснома қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Баён этилганларга кўра ҳамдаЎзбекистон Республикаси Маъмурий
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168, 169, 203 ва
208-моддаларига асосланиб,
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
якка тартибдаги тадбиркор А.Толмасовнинг апелляция шикоятини
беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида 2018 йил 7
майдаги 1-сонли илтимосномаси қаноатлантирилсин ва шикоят бериш
муддати тиклансин.
Якка тартибдаги тадбиркор А.Толмасовнинг апелляция шикояти
иш юритишга қабул қилинсин.
Иш 2018 йил 22 май куни соат 10-30 д а ________вилоят маъмурий
судининг __-сонли суд залида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш учун
тайинлансин. Манзил:________шаҳри,________ кўчаси,______ -уй.
Ишни судда кўришга тайёрлаш учун:
жавобгар:
апелляция
шикоятига илова қилинган ҳужжатларнинг асл
нусхаларини судга тақдим этсин;
аризачига:
апелляция шикояти бўйича ёзма фикрини, ўз эътирозларини
ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи
мавжудлиги тушунтирилсин.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ишда иштирок
этувчи шахслар хабардор қилинсин.
Судья
Ж.Уразбоев
285
ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |