210-модда. Апелляция шикоятини (протестини)
қайтариш
А Ж Р И М
(апелляция протестини қайтариш ҳақида)
2018 йил 10 май кун и __________ -сонли маъмурий иш ни___________
вилоят маъмурий судининг судьяси Ж.Уразбоев, аризачи А.Ғиёсовнинг
____________ тумани 1-сонли нотариал идораси нотариусининг хатти-
ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ҳамда васиятномани
расмийлаштириш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги шикоят аризаси
бўйича юритилган маъмурий иш юзасидан__________ туман маъмурий
судининг 2018 йил 22 апрелдаги ҳал қилув қарори устидан____________
туман прокурори томонидан келтирилган апелляция протести ва унга
илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
А.Ғиёсов (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) судга
шикоят аризаси билан мурожаат қилиб унда ўзига тегишли бўлган мол-
мулкларни фарзандларига мерос қолдириш мақсадида васиятнома
расмийлаштириш учун 2018 йил 5 январда мурожаат қилганлигини,
лекин нотариус мурожаат қилувчилар сонинининг кўплигини важ
қилиб шу куни васиятномани расмийлаштирмаганлигини, кейин
2018 йил 6 январда васиятномани расмийлаштириш учун зарур
бўлган барча ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат
қилганлигини, ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар нотариал
идора томонидан қабул қилиб олиниб, навбат келганида чақиришини
маълум қилганлигини, шундан кейин у 2018 йил 8, 15 январь кунлари
нотариал идорага борганлигини, лекин ҳар борганида унга турли
важларни баҳона қилиб, васиятномани расмийлаштиришни ортга
сураётганлигини баён қилиб, __________ тумани 1-сонли нотариал
идораси нотариусининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш
ҳамда унга васиятномани расмийлаштириш мажбуриятини юклашни
сўраган.
Биринчи инстанция судининг 2018 йил 22 апрелдаги ҳал қилув
қарори билан шикоят аризаси тўлиқ қаноатлантирилган. ____________
тумани 1-сонли нотариал идораси нотариусининг хатти-ҳаракатлари
қонунга хилоф деб топилиб, унинг зиммасига 1 кунлик муддат ичида
васиятномани расмийлаштириш масаласини кўриб чиқиш мажбурияти
юкланган.
____________ туман прокурори ҳал қилув қарори устидан апелляция
протести келтириб, унда биринчи инстанция суди томонидан ишни
кўришда моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари бузилганлиги, яъни
нотариусга мажбурият юкланиши лозим бўлса-да, бироқ ҳал қилув
қарори билан нотариал идорага мажбурият юкланганлиги ва ундан
давлат божи ундирилганлигини баён қилиб, суд қарорини ўзгартириш
сўралган.
Суд апелляция протести ва унга илова қилинган ҳужжатларни
ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция протестини қайтаришни
лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 204-моддасининг биринчи қисмига кўра апелляция
шикояти (протести) судга ёзма шаклда берилади ва шикоятни
(протестни) берган шахс ёки унинг вакили томонидан имзоланади.
Бироқ апелляция протести имзоланмаган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд
ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 205-моддасига кўра
апелляция шикоятини (протестини) бераётган шахс ишда иштирок
этувчи бошқа шахсларга апелляция шикоятининг (протестининг)
кўчирма нусхасини ва унга илова қилинган, бу шахсларда мавжуд
бўлмаган ҳужжатларни юбориши ёки тилхат билан шахсан топшириши
керак.
Аммо апелляция протестига унинг кўчирма нусхаси ишда
иштирок этувчи шахсларга жўнатилганлигини ёки тилхат билан шахсан
топширганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 205-моддаси биринчи қисмининг 1, 2-бандларига
кўра апелляция шикояти (протести) апелляция шикояти (протести)
имзоланмаган бўлса ёхуд уни имзолаш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс
ёки мансаб мавқеи ёки фамилияси, исм-шарифининг бош ҳарфлари
кўрсатилмаган
шахс
томонидан
имзоланган
бўлса,
апелляция
шикоятига (протестига) унинг кўчирма нусхалари ишда иштирок этувчи
шахсларга юборилганлигини тасдиқловчи далиллар илова қилинмаган
бўлса қайтарилади.
Шунга кўра апелляция протестини қайтариш лозим бўлади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168, 169 ва
210-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
____________ туман прокурори томонидан келтирилган апелляция
протести ва унга илова қилинган ҳужжатлар қайтарилсин.
Ажрим устидан 20 (йигирма) кун муддат ичида__________ вилоят
маъмурий суд и га ____________ туман маъмурий суди орқали кассация
шикояти берилиши (протест келтирилиши) мумкин.
Судья
Ж.Уразбоев
2 9 5
ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |