Cover page namunalar app curves cdr


-модда. Апелляция шикояти (протести)бўйича



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

214-модда. Апелляция шикояти (протести)бўйича 
иш юритишни тугатиш
А Ж Р И М
(апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш тўғрисида)
2018 йил 27 май кун и __________ -сонли маъмурий иш ни___________
вилоят маъмурий суди апелляция инстанциясининг судлов ҳайъати, ўз 
биносида,
раислик қилувчи судья: Ф.Эшимбетова,
ҳайъат аъзолари - судьялар А.Абраева ва Д.Расуловлардан
иборат таркибда, С.Абдуллаеванинг котиблигида, __________ вилоят
прокурорининг 
ёрдамчиси 
Э.Бахромов, 
аризачининг 
раҳбари 
Ф.Қувватов, жавобгарнинг вакили К.Толмасов иштирокида, аризачи
"Лочин" масъулияти чекланган жамиятининг жавобгар__________ туман
мажбурий ижро бўлими мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари 
устидан берилган шикояти бўйича юритилган маъмурий иш юзасидан
__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 29 апрелдаги ҳал қилув
қарори устидан "Лочин" масъулияти чекланган жамияти томонидан 
берилган апелляция шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни иш 
ҳужжатлари билан очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
"Лочин" масъулияти чекланган жамияти (бундан буён матнда 
аризачи деб юритилади) судга шикоят аризаси билан мурожаат
қилиб, жавобгар__________ туман мажбурий ижро бўлими мансабдор
шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топишни 
сўраган.
__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 29 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан шикоятни қаноатлантириш рад этилган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори устидан аризачи вакили 
апелляция шикояти бериб, унда суд қарорини бекор қилиб, шикоятни 
қаноатлантириш ҳақида янги қарор қабул қилишни сўраган.
Бугунги суд мажлисида аризачининг раҳбари Ф.Қувватов судлов 
ҳайъатига ариза билан мурожаат қилиб, унда суднинг ҳал қилув 
қарорига нисбатан берилган апелляция шикоятидан воз кечишини 
билдириб, апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш сўралган.
....


Жавобгарнинг вакили эса аризачининг раҳбари томонидан 
апелляция шикоятидан воз кечганлигини инобатга олиб, апелляция 
шикояти бўйича иш юритишни тугатишни сўради.
Судлов ҳайъати тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, 
прокурорнинг апелляция шикояти бўйича иш юритишни тугатиш 
тўғрисидаги фикрини эшитиб, аризачининг апелляция шикоятидан 
воз кечиш ҳақидаги аризасини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганиб 
чиқиб, қуйидагиларга кўра апелляция шикояти бўйича иш юритишни 
тугатишни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 136-моддасининг иккинчи қисмига кўра аризачи 
ишни ҳар қандай инстанция судида кўришда ишни кўриш якуни бўйича 
чиқариладиган суд ҳужжати қабул қилингунига қадар ариза (шикоят) 
дан тўлиқ ёки қисман воз кечишга ҳақли.
Судлов ҳайъати жавобгарнинг уставига кўра жамият раҳбари 
судларга шикоятаризасибериш,судқарорлариустидан шикояткелтириш 
ва ундан воз кечиш ҳуқуқига эга эканлиги, бундан ташқари жамият 
раҳбари ўз вақтида ушбу жамиятнинг ягона иштирокчиси эканлиги, 
яъни шикоятдан воз кечиши бошқа шахсларнинг манфаатларига дахл 
қилмаслиги сабабли аризачининг апелляция шикоятидан воз кечиши 
қонун ҳужжатларига зид эмас ва бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари 
ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмайди деб 
ҳисоблайди.
Шунга кўра судлов ҳайъати аризачининг апелляция шикоятидан 
воз кечиш тўғрисидаги аризасини қабул қилишни лозим деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 214-моддаси биринчи қисмининг 4-бандига кўра 
апелляция шикояти иш юритишга қабул қилинганидан сўнг шикоят 
берган шахс томонидан шикоятдан воз кечиш тўғрисида ариза келиб 
тушган ва воз кечиш апелляция инстанцияси суди томонидан қабул 
қилинган бўлса апелляция инстанцияси суди апелляция шикояти 
(протести) бўйича иш юритишни тугатади.
Шунга кўра судлов ҳайъати ҳал қилув қарорига нисбатан бошқа 
тараф шикоят ёки прокурор протест келтирмаганлиги, апелляция 
шикоятидан воз кечиш қонун талабларига зид келмаслиги, аризачи 
ўз ҳохиш иродасидан келиб чиқиб шикоятдан воз кечаётганлигини 
инобатга олиб, шикоятдан воз кечишни қабул қилишни ва апелляция 
инстанцияси судида апелляция шикояти (протести) бўйича иш


юритишни тугатишни, тўланган 86 120 сўм давлат божи ва 7 000 сўм 
почта харажатларини аризачи зиммасида қолдиришни лозим топади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ва Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168, 169 ва 
214-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
"Лочин" 
масъулияти 
чекланган 
жамиятининг 
апелляция 
шикоятидан воз кечиш тўғрисидаги аризаси қабул қилинсин.
"Лочин" масъулияти чекланган жамиятининг апелляция шикояти 
бўйича апелляция инстанция судида иш юритиш тугатилсин.
Апелляция шикояти (протести) бўйича иш юритишни тугатиш тўғ- 
рисидаги ажрим устидан назорат тартибида шикоят қилиниши (протест 
келтирилиши) мумкин.
Раислик этувчи:
/имзо/
ҳайъат аъзолари:
/имзо/
/имзо/
3 0 1


ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ

Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish