ҳақида 2018 йил 7 майдаги 1-сонли ва ҳал қилув қарорининг
ижросини
тўхтатиб туриш ҳақида 2018 йил 7 майдаги 2-сонли илтимосномалар
илова қилинган.
Жавобгарнинг
апелляция
шикоятини
беришнинг ўтказиб
юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги
илтимосномасида биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори уларга ҳал қилув қарори
эълон қилинган кундаги суд муҳокамасидан кейин, яъни 2018
йилнинг 5 майида етиб келганлиги, шунга кўра ўз вақтида ушбу ҳал
қилув қарори устидан апелляция шикояти берилмасдан қолганлиги
асос қилинган ва далил сифатида суд томонидан ҳал қилув қарори
жўнатилган ва почта алоқа хизмати муҳри қўйилган конверт нусхаси
илова қилинган.
Ишдаги ҳужжатларга кўра_________туман мажбурий ижро бюроси
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори эълон қилинган суд
мажлисида қатнашмаган. Ҳал қилув қарори эса________туман мажбурий
ижро бюросига 2018 йилнинг 5 майида почта алоқа хизмати орқали
етказилган. Бу ишдаги далиллар билан ўз тасдиғини топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодексининг 203-моддасига кўра, агар қонунда бошқа муддат
белгиланмаган бўлса, апелляция шикояти (протести) ҳал қилув қарори
қабул қилинган кундан эътиборан йигирма кун ичида берилиши
мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича
апелляция
инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув
қарори қабул қилинган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмасдан
берилган ва апелляция шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб
юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса,
тикланиши мумкин.
Апелляция шикоятини (протестини) беришнинг ўтказиб юборилган
муддатини тиклаш ҳақида апелляция шикоятини (протестини) иш
юритишга қабул қилиш тўғрисидаги ажримда кўрсатилади.
Ушбу ҳолатда _________ туман мажбурий ижро бюросининг
апелляция шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган муддатини
тиклаш ҳақидаги илтимосномаси асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши
лозим.
Шунингдек, _________ туман
мажбурий
ижро
бюросининг
апелляция шикоятига ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб
'
8
'
туриш ҳақидаги 2018 йил 7 майдаги 2-сонли илтимоснома илова
қилинган бўлиб унда, аризачи "Холис" масъулияти
чекланган жамияти
ҳисобрақамида анча вақтлардан буён пул маблағи айланмаси мавжуд
эмаслиги, бироқ бугунги кунда унинг ҳисоб рақамига пул маблағи
тушиш эҳтимоли мавжуд эканлиги, чунки у ўзига қараш ли_________
ш а ҳ а р ,_________ к ў ч а с и ,____ -уйда жойлашган маъмурий биносини
ижро иши қўзғатилгунга қадар 1 000 000 000 сўмга бошқа корхонага
сотганлиги, тўлов эса шу яқин кунлар ичида амалга оширилиши ҳақида
маъмурий бинони сотиб олган корхона раҳбари маълум қилганлиги,
аризачининг бошқа мулклари мавжуд эмаслиги сабабли ушбу орада
унинг ҳисобрақамига пул маблағи тушса, у мазкур маблағни бошқа
ташкилотларга ўтказиб юбориши эҳтимоли
мавжудлиги, натижада
биринчи инстанция судининг ҳал қилув қарори бекор қилинган
тақдирда ҳам ижро иши бўйича ундирув амалга ошмасдан қолиши
мумкинлиги баён қилинган ҳамда ушбу важларнинг асоси сифатида
________ шаҳар, _________ кўчаси, ____ -уйда жойлашган маъмурий
бино олди-сотди шартномасини, сотиб олувчи "Заргар" корхонаси
раҳбарининг 2018 йил 5
майдаги маълумотномасини, шунингдек
аризачининг бошқа мол-мулклари йўқлиги ҳақидаги ________ туман
давлат кадастр бўлимининг 2018 йил 8 майдаги маълумотномасини
илова қилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодексининг 2012-моддасига кўра апелляция шикояти
(протести) уни бериш муддати ўтказиб юборилган ҳолда берилган ва
ушбу муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома қаноатлантирилган
тақдирда, апелляция инстанцияси суди ҳал қилув қарорининг ижросини
ишда иштирок этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра тўхтатиб
туришга ҳақли.
Ҳал қилув қарорининг ижроси апелляция инстанцияси суди
томонидан
апелляция
шикоятини
(протестини)
кўриб
чиқиш
натижалари бўйича суд ҳужжати қабул қилингунига қадар бўлган
муддатга тўхтатиб турилади.
Ушбу ҳолатда_________туман мажбурий ижро бюросининг ҳал
қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги илтимосномаси
асосли бўлиб, у қаноатлантирилиши лозим.
Баён этилганларга кўра ҳамдаЎзбекистон Республикаси Маъмурий
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168, 169, 203, 208 ва
212-моддаларига асосланиб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
_________ туман мажбурий ижро бюросининг апелляция шикоятини
беришнинг ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги 2018 йил 7
майдаги 1-сонли илтимосномаси қаноатлантирилсин ва шикоят бериш
муддати тиклансин.
_________ туман мажбурий ижро бюросининг апелляция шикояти
иш юритишга қабул қилинсин.
_________ туман мажбурий ижро бюросининг ҳал қилув қарорининг
ижросини тўхтатиб туриш ҳақидаги 2018 йил 7 майдаги 2-сонли
илтимосномаси қаноатлантирилсин __________
-сонли маъмурий иш
бўйича қабул қилинган 2018 йил 2 апрелдаги ҳал қилув қарорининг
ижроси апелляция инстанцияси суди томонидан апелляция шикоятини
(протестини) кўриб чиқиш натижалари бўйича суд ҳужжати қабул
қилингунига қадар бўлган муддатга тўхтатиб турилсин.
Иш 2018 йил 22 май куни соат 10-30 д а ________вилоят маъмурий
судининг __-сонли суд залида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш учун
тайинлансин.Манзил:________шаҳри,________ кўчаси,______ -уй.
Ишни судда кўришга тайёрлаш учун:
жавобгар:
апелляция шикоятига илова қилинган ҳужжатларнинг асл
нусхаларини судга тақдим этсин;
аризачига:
апелляция шикояти бўйича
ёзма
фикрини,
ўз
эътирозларини ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этиш
ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилсин.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ишда иштирок
этувчи шахслар хабардор қилинсин.
Судья
Do'stlaringiz bilan baham: