А Ж Р И М
(ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш тўғрисидаги аризани
қаноатлантиришни рад этиш ҳақида)
2018 йил 17 май куни____________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
судья Ж.Уразбоевнинг раислигида,
Д.Сабированинг
котиблигида,
__________
туман
прокурори
ёрдамчиси А.Розиқов, аризачи вакили А.Каттабеков, жавобгар вакили
А.Сотволдиев иштирокида, аризачи "Лайло" акциядорлик жамиятининг
жавобгар _________ туман мажбурий ижро бюросининг қарорини
ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича қабул қилинган ҳал
қилув қарорига тушунтириш бериш ҳақидаги_________туман мажбурий
ижро бюросининг аризасини иш ҳужжатлари билан бирга очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
"Лайло" акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) маъмурий судга ариза билан мурожаат қ и ли б ,_________
туман мажбурий ижро бюросининг қарздорга тегишли бўлган
кўчмас мулклар (________ш а ҳр и ,_________ кўчаси, 12 ва 13-уйлардаги
ишлаб чиқариш асбоб-ускуналари)ни хатлашдан иборат 2017 йил 30
декабрдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2018 йил 2 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ариза
қаноатлантирилган.
Ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач_________туман мажбурий
ижро бюроси ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш тўғрисидаги
ариза билан судга мурожаат қилган. Аризада аризачининг кредитор
олдидаги қарзини ундириш тўғрисидаги бошқа суд ҳужжати ижросини
таъминлаш учун аризачининг айнан қайси мол-мулкларини хатлаш ва
сотувга чиқариш ҳақида тушунтириш беришни сўраган.
Суд, тарафлар вакилларининг кўргазмаларини, прокурор фикрини
тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани
қаноатлантиришни рад этишни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғри-
сидаги кодекси 163-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳал қилув
қарори ноаниқ бўлган тақдирда, ишни ҳал қилган суд ишда иштирок
271
этувчи шахсларнинг аризасига, шунингдек суд ҳал қилув қарорининг
ижроси ўз зиммасига юклатилган органлар ва давлат ижрочисининг
аризасига кўра ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган
ҳолда тушунтиришга ҳақли.
Мажбурий ижро бюросининг аризасига кўра, хатланиши ва
реализация қилиниши лозим бўлган мол-мулклар рўйхатини суд
қарорида кўрсатиш сўралган бўлиб, бироқ унинг бу талаби асоссиздир.
Чунки, мазкур ҳолат суд қарори билан эмас, балки "Суд ҳужжатлари
ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни билан тартибга солинади. Қолаверса, ушбу иш
бўйича низо предмети мажбурий ижро бюроси томонидан реализация
қилиниши лозим бўлган мол-мулкларни белгилаш бўлмай, балки
қарорни ҳақиқий эмас деб топишдир.
Бундай ҳолатда, _________ туман мажбурий ижро бюросининг
аризасини қаноатлантириш рад этилиши лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 163, 168 ва
169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
_________туман мажбурий ижро бюросининг ҳал қилув қарорини
тушунтириб бериш тўғрисидаги аризасини қаноатлантириш рад
этилсин.
Ажрим устидан 20 (йигирма) кун ичида шикоят бериш (протест
келтириш) мумкин.
Судья
Ж.Уразбоев
Do'stlaringiz bilan baham: |