Cover page namunalar app curves cdr


-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириш



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

163-модда. Ҳал қилув қарорини тушунтириш
А Ж Р И М
(ҳал қилув қарорини тушунтириш ҳақида)
2018 йил 17 май куни____________ -сонли маъмурий ишни___________
вилоят маъмурий суди ўз биносида, 
судья З.Алимованинг раислигида,
Д.Сабированинг 
котиблигида, 
__________
вилоят 
прокурори
ёрдамчиси 
Ш.Гафуров, 
аризачи 
А.Аббасхўжаев 
иштирокида,
А.Аббасхўжаевнинг жавобгар__________ туман ҳокимининг 2018 йил 25
февралдаги Х-1015-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги 
аризаси бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарорини тушунтириш тўғ- 
рисидаги А.Аббасхўжаевнинг аризасини очиқ суд мажлисида кўриб 
чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
__________ туман ҳокимининг (бундан буён матнда жавобгар деб
юритилади) 2015 йил 1 февралдаги Х-1129-сонли қарори билан фуқаро 
А.Аббасхўжаевга (бундан буён матнда аризачи деб юритилади) уй-жой
қуриш уч ун _________тумани, Яшнар ҚФЙ, Замзам қишлоғидан 0,06га ер
участкаси ажратиб берилган.
Кейинчалик, ушбу ер участкаси туман 
ҳокимининг 2018 
йил 25 февралдаги Х-1015-сонли қарори билан, ер участкасидан 
уч йил мобайнида фойдаланмасдан уй-жой қурмаганлиги учун 
А.Аббасхўжаевнинг ер участкасига бўлган ҳуқуқи бекор қилиниб, ер 
участкаси туман ҳокимлиги заҳирасига қайтарилган.
Шундан кейин, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, 
жавобгарнинг 2018 йил 25 февралдаги Х-1015-сонли қарорини ҳақиқий 
эмас деб топишни сўраган.
Суднинг 2018 йил 25 апрелдаги ҳал қилув қарори билан ариза 
талаблари 
қаноатлантирилиб, туман ҳокимининг 2018 йил 25 
февралдаги Х-1015-сонли қарор ҳақиқий эмас деб топилган. Шунингдек, 
жавобгар зиммасига ўн кунлик муддатда аризачининг ҳуқуқлари, 
эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишларини бартараф 
этиш мажбурияти юклатилган.


Кейинчалик, аризачи судга ариза билан мурожаат қилиб, ҳал қилув 
қарори билан жавобгар зиммасига ўн кунлик муддатда аризачининг 
ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг бузилишларини 
бартараф этиш мажбурияти юкланган бўлса-да, ушбу муддатда унинг 
ҳуқуқлари тикланмаганлигини маълум қилиб, ўн кунлик муддатни 
ҳисобланиши қачондан бошланилишини тушунтириб беришни сўраган.
Суд мажлисида аризачи аризани қаноатлантиришни ва суд қарори 
бўйича тушунтириш беришни сўради.
Жавобгардан вакил суд мажлисига келмади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 148-моддасининг учинчи қисмига мувофиқ иш 
муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор 
қилинган жавобгар, учинчи шахслар суд мажлисига келмаса, иш 
уларнинг йўқлигида кўрилиши мумкин.
Шунга кўра суд низони жавобгарнинг йўқлигида ҳал қилишни 
лозим деб топади.
Суд, аризачининг тушунтиришларини, прокурорнинг аризани 
қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, ариза ҳамда иш ҳужжат- 
ларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга кўра аризани қаноатлантиришни 
лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғри- 
сидаги кодекси 163-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ ҳал қилув 
қарори ноаниқ бўлган тақдирда, ишни ҳал қилган суд ишда иштирок 
этувчи шахсларнинг аризасига, шунингдек суд ҳал қилув қарорининг 
ижроси ўз зиммасига юклатилган органлар ва давлат ижрочисининг 
аризасига кўра ҳал қилув қарорини унинг мазмунини ўзгартирмаган 
ҳолда тушунтиришга ҳақли.
Суднинг ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида жавобгар зиммасига 
ўн кунлик муддатда аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларининг 
бузилишларини 
бартараф 
этиш 
мажбурияти 
юклатилган, лекин мазкур муддат қачондан бошлаб хисобланиши 
кўрсатилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 189-моддасининг олтинчи қисмига кўра, суднинг 
ишни кўриш натижаси бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори, 
агар унинг устидан апелляция тартибида шикоят қилинмаган (протест 
келтирилмаган) бўлса, у қабул қилинган пайтдан эътиборан йигирма 
кун ўтгач, қонуний кучга киради.
269


Ушбу Кодекс 167-моддасининг биринчи қисмига кўра ҳал қилув 
қарори у қонуний кучга кирганидан сўнг ижрога қаратилади.
Суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач мажбурий бўлади.
Ушбу ҳолатда ўн кунлик муддат ҳал қилув қарори қонуний кучга 
кирган кундан бошлаб ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси 
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 163, 168 ва 
169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
А.Аббасхўжаевнинг ҳал қилув қарорини тушунтириб бериш тўғ- 
рисидаги аризаси қаноатлантирилсин
Аризачи А.Аббасхўжаевнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларининг бузилишларини бартараф этиш учун белгиланган 
ўн кунлик муддатнинг ҳисобланиши ҳал қилув қарори қонуний кучга 
кирган санадан бошлаб амалга оширилади.
Ажрим устидан 20 (йигирма) кун ичида апелляция тартибида 
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья 
З.Алимова



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish