Мавзу: давлат бюджети даромадларининг газна ижросини ташкил қилиш режа: Давлат бюджети. Ғазна ижросини такомиллаштириш



Download 18,22 Kb.
Sana22.04.2022
Hajmi18,22 Kb.
#572805
Bog'liq
газначилик мустакил иш 3- семестр



МАВЗУ: ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ДАРОМАДЛАРИНИНГ ГАЗНА ИЖРОСИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

РЕЖА:

  1. Давлат бюджети.

  2. Ғазна ижросини такомиллаштириш.

1 Ҳозирги кунда мамлакатимизни ижтимоийиқтисодий ривожлантиришнинг муҳим ва долзарб жиҳатларидан бири бу иқтисодиётда кенг қамровли олиб борилаётган тизимли ислоҳотлар ҳисобланади. Миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш жараёнида бу ислоҳотларнинг давлатнинг иқтисодий сиёсатига таъсири нафақат иқтисодий сиёсатни янада эркинлаштириш, балки молия тизимини тубдан ўзгартириш учун глобаллашув ёки дунёда кечаётган сурункали молиявий-иқтисодий инқирозлар оқибатларини ҳисобга олишдан ҳам иборатдир.


Бу эса мамлакат тараққиётининг бугунги босқичида иқтисодиётни модернизация қилиш ва ижтимоийиқтисодий ривожлантиришда амалга оширилаётган ислоҳотлар янада чуқурлашаётган ҳозирги даврда, давлат молиясини бошқаришда чуқур ўзгаришларга эришишнинг бугунги асосий талабларини қўяди. Жамият аъзоларининг ижтимоий эҳтиёжларини маблағ билан таъминлаш учун мустаҳкам моддий асосни яратиш зарур, лекин Давлат бюджети даромадларисиз бунга эришиб бўлмайди.
Давлат бюджетида тўпланаётган маблағлар давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзўзини бошқариш органлари фаолиятининг тегишли функция ва вазифаларининг бажарилишини таъминлайди. 2014 йил Давлат бюджети даромадлари тўғри режалаштирилмаганлиги оқибатида баъзи Европа мамлакатларида тасдиқланган бюджет параметрлари қайта кўриб чиқилаётганлиги ва бу билан боғлиқ қатор муаммолар юзага келаётганлиги ушбу фикримизнинг яна бир тасдиғидир. Шунинг учун ҳам Давлат бюджети даромадларининг ижросини белгиланган тартибда ва миқдорларда таъминланишини такомиллаштириш давр талабидир.
Давлат бюджети даромадларининг ижросини такомиллаштиришнинг истиқболли йуналишларидан бири, биринчидан, бу давлат бюджетининг даромадлар қисмини ғазна ижроси билан қамраб олиш, иккинчидан, давлат бюджети даромадлари тақсимланишининг амалдаги тартиботларини такомиллаштириш ва учинчидан, давлат бюджетининг ғазна ижросида даромад тушумларини янгиланиб борувчи кассали режалаштиришдан иборатдир. Бугунги кунда Давлат бюджети даромадлар тушуми банк муассасалари томонидан давлат солиқ органларининг транзит ҳисобрақамларида тўпланиб, Молия вазирлигининг республика ягона ғазна ҳисобрақамига ва маҳаллий бюджетлар учун очилган ғазна ҳисобрақамларга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар доирасида тақсимланиб, ўтказиб берилиши таъминланиб келинмоқда (1-чизма). 1-чизмадан кўришимиз мумкинки, республикамиз ғазначилик тизимининг ҳозирги амалиётида Молия вазирлигининг Ғазначилиги «Республика ягона ғазна ҳисобварағи» ҳамда ҳудудий ғазначилик органларининг «Ҳудудий ғазна ҳисобварақлари» орқали давлат бюджети ижроси таъминланмоқда. Ўз навбатида, бу механизмнинг бир қатор ўзига хос камчиликлари мавжуд. Жумладан: - бюджет ресурсларини бошқаришдаги тезкорликнинг сустлиги; - бюджет даромадлари тўғрисидаги ахборотларнинг етарли даражада оператив (тезкор) ва аниқ эмаслиги; - маблағларнинг корхона ва ташкилотлар бўйича алоҳида ҳисоботи ва таҳлилининг йўқлиги.
2. Ғазначилик тизими шароитида давлат бюджети даромадлари ижросининг истиқболдаги механизмида тижорат банклари солиқлар, йиғимлар ва мажбурий тўловларни маҳаллий Ҳудудий ғазна шахсий ҳисобварақларига кирим қиладилар. Ҳудудий ғазначилик органлари эса солиқларни қонунчиликда белгиланган тартибда республика бюджети ва маҳаллий бюджетга тақсимланишини амалга оширади ва кунлик ҳисобини юритади. Ўз навбатида, бу механизмга ҳам хос бир қатор камчиликлар мавжуд: биринчидан, давлат бюджети маблағларининг марказлашмаганлиги ва ресурсларни бошқаришдаги тезкорликни амалга оширишнинг босқичма-босқичлиги; иккинчидан, бюджет даромадлари тўғрисидаги ахборотларнинг етарли даражада оператив (тезкор) ва аниқ эмаслиги, бунда ҳам корхона ва ташкилотлар тушумларининг алоҳида ҳисоботи ва таҳлилининг мавжуд эмаслиги.
Давлат бюджети даромадлари ғазна ижросининг мукаммал 3-босқич истиқболдаги механизмини 3-чизмада кўришимиз мумкин. Истиқболда ушбу механизмни жорий этиш учун «Республика ягона ғазна ҳисобварағи» ва «Ҳудудий ғазна ҳисобварағлари»ни автоматлаштирилган ахборот тизими орқали бирлаштириш натижасида ЎзР Марказий банкида ЎзР Ғазначилигининг Ягона ғазна ҳисобварағини ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Бунда жараёнлар он-лайн режимда амалга оширилади. Давлат бюджети даромадлари ғазна ижросида давлат бюджети даромадлари бўйича барча тушумлар тижорат банклар томонидан ғазначиликнинг Ягона ғазна ҳисобварағи (ЯҒҲ)га кирим қилинади ва ғазначиликда ундаги маблағлар кирими ва чиқими республика ва маҳаллий бюджетлар ҳисоби шартли ҳисобраварақларда юритилади. Бу эса, ўз навбатида, ғазначиликни, солиқ, божхона органлари, банклар, бюджет маблағлари тақсимловчилар ва олувчилар, яъни бюджет ва солиқ жараёнларининг барча субъектларининг ахборот ва ҳуқуқий ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилиш масаласини сифат жиҳатдан анча юқори даражада ҳал қилишни ва автоматлаштирилган ахборот тизимини халқаро стандартларга мос равишда такомиллаштиришни тақозо этади ва юқорида келтирилган камчиликларни бартараф этади. Бундан ташқари, Давлат бюджети даромадларининг амалдаги тақсимоти тартиботлари ҳам бюджет ижросини тез, аниқ ва тўла-тўкис амалга оширишда муаммоли томонларга эгадир. Бу, биринчидан, бюджетнинг даромад қисмига киритиладиган ўзгартиришлар билан боғлиқ. Бунда турли бюджетлар ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар юзага келади. Бу эса, ўз навбатида, амалдаги солиқ тушумлари прогнозига ва бюджетлар даромадлари режасига ўзгартиришлар киритишни талаб қилади ва давлат солиқ тушумларига масъул (давлат солиқ хизмати) ҳамда бюджетлар даромадлари тушумига масъул (ҳокимиятлар молия бўлимлари) шахслар манфаатдорлик қизиқишларининг ўзига хос тўқнашувларини келтириб чиқаради. Бу ерда давлат солиқ хизмати даромадлар прогнози режасининг бажарилишидан манфаатдор бўлса, ҳокимиятлар молия бўлимлари маҳаллий бюджетларга тушиши лозим бўлган даромад тушумларидан манфаатдор бўлади.
Бизнингча, бу ерда ҳокимликлар, солиқ, молия ва ғазначилик органлари томонидан солиқ ва мажбурий тўловларни йиғиш жараёнида кучларнинг бирлаштирилиши юзага келган қизиқишларни бартараф этади ва салмоқли даражада давлат бюджети даромадлари тушуми ижросини кафолатлайди. Бунинг учун, албатта, бюджет даромадлари прогнозларига йил давомида ўзгартиришлар киритиш ҳамда умумдавлат ва маҳаллий бюджетлар даромадларини шакллантиришнинг амалдаги механизмини такомиллаштириш ва кўпгина ривожланган мамлакатлар тажрибасига таяниб, даромадларни ўрта ва узоқ муддатли бюджетлар бўйича режалаштириш ҳамда уларни шакллантиришнинг янги механизмларини ишлаб чиқиш лозим.
Даромадлар касса режасида бюджет даромадининг ҳар бир тури (солиқлар, солиқдан ташқари тушумлар ва бошқалар) акс эттирилиб тузилади ва доимий равишда мониторинг қилиш ҳамда таҳлил қилиш натижасида прогноз ва амалдаги натижалар ўртасидаги фарққа қараб ҳар ҳафтада янгиланиб борилишни тақозо этади.
Прогноз қилишни ҳар ҳафтада янгилаш жараёни прогноз ва амалдаги натижалар ўртасидаги фарқлар вақтинчалик ёки доимий ўзгаришларни акс эттириш-эттирмаслигини аниқлашга қаратилади. Даромадлар касса режаси кутилаётган даромадлар ва уларнинг келгусидаги ўзгаришлари тўғрисида фараз қилиш имконини беради.
Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, юқорида берилган таклиф ва тавсиялар мамлакатни ижтимоийиқтисодий ривожлантиришда амалга оширилаётган ислоҳотларда давлат молия тизимини иқтисодиётни ривожлантириш ва уни давлат томонидан тартибга солишда асосий воситага айлантиришга хизмат қилади.
Адабиётлар:
1. Давлат бюджетининг ғазна ижроси Қоидалари (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 16 сентябрда 2007-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган). 2. Давлат бюджетининг пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш тартиби тўғрисидаги Низом (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 17 июнда 2112-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган). 3. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг касса ижроси тўғрисидаги йўриқнома (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 1 февралда 2320-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган). 4. Кильберг В. Ягона ғазна ҳисобварағи жорий этилган шароитда бюджет даромадларини маъмурлаш ва бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартиблаштириш масалалари. // «Молиячи маълумотномаси», 2013 йил, 1–2-сон. 5. Акперов И. и др. Казначейская система исполнения бюджета в Российской Федерации. Учебнное гпособие. – М.: «Финансы и статистика», 2011.
Download 18,22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish