[
ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
[
ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Экспорт-импорт операциялари мониторингини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган импорт ва экспорт контрактини ҳисобга қўйиш тўғрисидаги гувоҳномалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон
Фармонини бажариш юзасидан, шунингдек республикада импорт операцияларини амалга оширишни янада тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Ташқи савдо операцияларининг божхона мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 379-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 2-сон, 24-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мониторингни амалга ошириш ҳамда божхона органларининг солиқ органлари ва тижорат банклари билан ўзаро ҳамкорлиги мувофиқлаштирилиши учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раҳбарияти, ҳудудий бошқармалар, божхона комплекслари ва постлари бошлиқлари зиммасига юклансин.
(1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
2. 2003 йил 1 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар
агентлиги, Марказий банк, ваколатли банклар ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими амалга киритилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона статистикаси ва таҳлили маркази, унинг бўлимлари ва гуруҳлари ҳудудий бошқармалар, божхона комплекслари ва постлари таркибида божхона юк декларациялари асосида маълумотларнинг статистик электрон базасини шакллантирадилар ҳамда товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги ахборотларнинг Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси бир ой муддатда:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда зиммасига мониторинг олиб бориш ва Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими билан ишлаш функциялари юкланган раҳбарлар, ходимлар ва техник ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашни
таъминласин;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Божхона кодексига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида товарлар ва транспорт воситаларини божхонадан кейин назорат қилиш тизимини жорий этиш, шу жумладан Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасида уни амалга ошириш бўйича бўлинмалар ташкил этиш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида экспертизадан ўтказиладиган импорт контрактлари бўйича маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиш Вазирликнинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда
амалга оширилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
божхона органлари томонидан экспорт-импорт операциялари, божхона расмийлаштируви ва ташқи савдо контрактларига доир ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби бўйича қонун ҳужжатлари талабларининг бузилиши ҳоллари аниқланган тақдирда божхона органлари Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирлар кўрадилар, шунингдек кўрсатиб ўтилган ҳоллар ва кўрилган чора-тадбирлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига ахборот юборадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси божхона қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлиги ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг хабардорлигини ҳамда божхона тартиботларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш учун Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон
ахборот тизими маълумотлари, шунингдек муқобил манбалардан олинган ахборотлар асосида экспорт ва импорт қилинаётган товарларнинг нарх маълумотлари бюллетенини ҳар ойда оммавий ахборот воситаларида эълон қилсинлар.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги,
Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги идоравий норматив ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2003 йил 30
сентябрь,
416-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 сентябрдаги
416-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом (кейинги ўринларда матнда Низом деб юритилади) «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон, «Ўзбекистон Республикасида инвестиция иқлими ва ишбилармонлик муҳитини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2014 йил 7 апрелдаги ПФ-4609-сон фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятни тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқилган ва Ўзбекистон Республикаси божхона органлари ва банкларида ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартибини белгилаб беради.
Биржаларда ва ярмаркаларда тузилган хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактларини ҳисобга олиш хусусиятлари биржалар ва ярмаркалар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
2. Ушбу Низом мақсадлари учун қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: