1. Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]



Download 128,1 Kb.
bet3/3
Sana21.02.2022
Hajmi128,1 Kb.
#43990
1   2   3
Bog'liq
416 30.09.2003 (1)

товарлар экспорти — агар қонунчиликда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, товарларни уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
инвойс — товарлар (ишлар ва хизматлар) экспортига счёт-фактура.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II. Ташқи савдо контрактларига ва инвойс қўйиладиган энг кам талаблар
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон)
3. Ташқи савдо контрактларида қуйидаги асосий бўлимлар ва маълумотлар бўлиши керак:
3.1. Муқаддима. Контрактнинг кириш қисмида контрактнинг тартиб рақами, контракт тузилган жой ва сана, юридик шахсларнинг тўлиқ номи, контрактни тузган шахсларнинг лавозими, фамилияси ва исми. Агар шахс контрактни ишончнома асосида тузса, бу контрактнинг муқаддимасида кўрсатилади.
3.2. Контрактнинг мавзуси. Ушбу бўлимда товарлар, ишлар ва хизматларнинг номи, шунингдек битишув тури кўрсатилади. Товарнинг номи билан биргаликда унинг тавсифи ҳамда миқдори ва сифати бўйича ассортименти кўрсатилади.
Товарнинг миқдори қабул қилинган ўлчовларнинг метрик тизимида халқаро бирликларда ифодаланади. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган ўлчов ва оғирликлар тизими миқдорларини белгилаш тартибига мувофиқ ўлчов бирлигини аниқлаш мумкин.
Товарнинг сифат тавсифи товардан фойдаланиш учун унинг яроқлилигини акс эттирувчи хоссалар жамини белгилайди. Шунингдек, ТИФ ТН бўйича товарнинг кодига ҳавола ҳам зарур.
Қуйидагилар товарнинг сифатини белгилашнинг асосий усуллари ҳисобланади:
стандарт бўйича: умумий қабул қилинган халқаро стандартлар, Ўзбекистон Республикасида амал қилувчи ГОСТлар;
спецификация бўйича: техник параметрларни кўрсатиш;
асосий моддалар мавжудлиги бўйича: кўрсаткич-минимум, аралашмалар бўйича — кўрсаткич-максимум берилади;
товарнинг хусусияти бўйича: тип, модель, марка, нав, тур.
Машиналар, асбоб-ускуналар ва технологик линияларни етказиб бериш учун контрактда уларнинг янгилиги ёки улардан фойдаланганлиги ҳолати кўрсатилади (фойдаланилганлари учун — эскириш фоизи ёки фойдаланиш муддати).
3.3. Етказиб беришнинг базис шартлари. Товарни етказиб бериш бўйича сотувчи ва харидорнинг қуйидаги асосий мажбуриятлари аниқланади («Инкотермс» халқаро қоидалари бўйича):
товарни етказиб бериш бўйича контрактни тузувчи томонларнинг мажбуриятлари ва харажатларни тақсимлаш;
товарни харидорга бериш тартиби ва жойи;
товарни олиб кириш-олиб чиқиш бўйича расмиятчиликларни бажариш;
товарни суғурталаш;
товарнинг тасодифий йўқолиши ёки шикастланиши таваккалчилигининг сотувчидан харидорга ўтиши.
«Инкотермс»дан фойдаланилганда етказиб бериш жойи (темир йўл станцияси, порт, аэропорт ва бошқаларнинг номи) кўрсатилиши керак (қисқартирилган сўзларнинг бош ҳарфлари билан биргаликда).
3.4. Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати. Контрактда товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати ёки санаси кўрсатилади. Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш муддати вақтинчалик даврни англатади, бу давр мобайнида товар (ёки унинг туркуми) сотувчи томонидан кўрсатилган жойга етказиб берилиши, кўрсатилган жойда ишлар ва хизматлар бажарилиши керак.
Товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш санаси дейилганда сотувчи томонидан контрактларда кўрсатилган товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартларига мувофиқ ўз мажбуриятларининг бажарилиши тушунилади.
3.5. Контрактнинг нархи ва умумий суммаси. Товарнинг нархини белгилашда контрактда товарнинг ўлчов бирлиги, товар бирлиги нархи ва контрактнинг умумий суммаси кўрсатилади.
Товарнинг ўлчов бирлиги ТИФ ТНдаги ўлчов бирлигига мувофиқ белгиланади.
Контрактнинг умумий суммаси сотилаётган товар, ишлар ва хизматларнинг қийматини англатади. Ишларни бажаришга ва хизматлар кўрсатишга контрактни тузиш пайтида контракт суммасини белгилаш имкони бўлмаган ўзига хос контрактлар тузилган тақдирда контрактнинг умумий суммаси кўрсатилмайди.
Етказиб берувчилар томонидан монтаж ва (ёки) ишга тушириш-созлаш ишлари амалга оширилишини, улар томонидан ходимларни ўқитиш хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатилишини, роялти тўланишини назарда тутувчи асбоб-ускуналар, қурилмалар, механизмлар, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар харид қилишга (сотишга) ташқи савдо контрактлари бўйича контрактларда (спецификацияларда) бажариладиган ишлар, кўрсатиладиган хизматлар ва роялти суммаси алоҳида кўрсатилади.
3.6. Тўлов шартлари. Контрактдаги тўлов шартларида валюта, тўлов шакли ва муддати белгиланади. Агар тўлов валютаси контракт валютасидан фарқ қилса, у ҳолда валютани қайта ҳисоблаб чиқиш курси ва ушбу курсни аниқлаш манбаи кўрсатилади.
Ташқи савдо контрактларида тўлов валютаси хорижий валютада кўрсатилади (қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
3.7. Товарнинг келиб чиқиши, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи. Контрактда етказиб берилаётган товар келиб чиққан мамлакат ва ишлаб чиқарувчи, шунингдек ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш жойи (мамлакати) кўрсатилади.
3.8. Томонларнинг жавобгарлиги. Қабул қилинган мажбуриятларнинг томонлар томонидан бажарилишини таъминловчи шартлар сифатида контрактда, қоидага кўра, контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар тўлайдиган пеня ва/ёки жарима шаклидаги жазо назарда тутилади. Айбдор томонга зарар кўрган томоннинг талабига кўра унга неустойка тўлаш мажбурияти юкланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3.9. Томонларнинг реквизитлари. Контракт матни томонларнинг реквизитларини кўрсатиш билан тугалланади. Почта реквизитлари, манзил, банк реквизитлари ва юклаб жўнатиш реквизитлари кўрсатилади.
(3-банднинг 3.9-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
3.10. Бартер контрактларида импорт товарларни жадал етказиб беришни ёки муқобил банк кафолатлари тақдим этишни назарда тутувчи шартлар мажбурий тартибда ҳисобга олинади.
3.11. Ташқи савдо контрактининг матни давлат тилида ёки рус тилида баён қилиниши керак. Агар контракт матни бошқа тилда тузилган бўлса, контракт давлат тилига ёки рус тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак.
4. Контракт шартларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги маълумотлар қўшимча битим билан қайд этилиши керак ҳамда контрактлар билан бўлгани сингари тартибда тизимга киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Божхона расмийлаштируви мақсадлари учун инвойсларда қуйидаги асосий маълумотлар бўлиши керак:
экспорт қилувчининг (импорт қилувчининг) номи ва унинг реквизитлари;
инвойс суммаси;
экспорт қилувчининг идентификация рақами (СТИР);
товарлар (ишлар, хизматлар) номи;
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги;
товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори;
товарлар (ишлар, хизматлар) нархи;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати;
ИНКОТЕРМС бўйича етказиб бериш шартлари;
ташиш тури.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Инвойслар экспорт қилувчининг имзоси билан тасдиқланиши керак.
(41-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон)
5. Ушбу бўлим талабларига риоя этилиши учун масъулият хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек контракт шартларининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқлиги юзасидан юридик хулоса берган шахсга юкланади.
III. Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби
6. Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тизими хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган ташқи савдо контрактлари бажарилиши устидан зарур назоратни таъминлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, божхона ва солиқ органлари, Марказий банк ва тижорат банклари ўртасида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизими (кейинги ўринларда ТСОЯЭАТ деб аталади) орқали ахборот айирбошлаш мақсадида жорий этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда Ягона ғазна ҳисобварағи билан қамраб олинган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ташқи савдо контрактлари бўйича тўловларнинг амалга оширилиши бўйича тегишли маълумот ТСОЯЭАТга ғазначилик бўлинмалари томонидан киритилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 августдаги 620-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/620/1632-сон)
7. ТСОЯЭАТ реал вақт режимида ишлайди ва унда ушбу Низомга 2-иловада келтирилган маълумотлар мавжуд бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо операциялари мониторингини олиб бориш мақсадида тижорат банклари:
(8-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
аванс тўловлар (олдиндан ҳақ тўлаш) амалга оширилишида ёки импорт контрактлар бўйича аккредитив очишда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
олдиндан тўланган ҳақ (аванс тўлови) тушганлиги, аккредитив очилганлиги, экспорт контрактини суғурталаш бўйича банк кафолати ва полис берилганлиги тўғрисидаги белгиланган тартибда берилган маълумотномаларни ТСОЯЭАТда расмийлаштиришда ТСОЯЭАТдаги маълумотларни (шу жумладан қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли вазирлик ва идораларнинг хулосаси мавжудлигини) солиштирадилар, ушбу Низомнинг 121-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно. Бунда маълумотнома фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 ноябрдаги ПҚ-3351-сон қарорига иловада кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан мева-сабзавот маҳсулотлари ва хом ашё товарларини экспорт қилишда (кейинги ўринларда хом ашё товарлари деб аталади) ва инвойс асосида экспорт қилишда расмийлаштирилади.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Контракт билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича банк операцияларини амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг ташқи савдо амалиётлари мониторингини амалга ошириш мақсадида ғазначилик бўлинмалари тўловларни амалга оширишда ёки аккредитив очишда ТСОЯЭАТдаги маълумотларни контракт шартлари билан солиштиришни амалга оширадилар.
Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар томонидан ТСОЯЭАТга киритилган маълумотлар ўртасида фарқлар мавжуд бўлмаган тақдирда ғазначилик бўлинмалари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу контракт бўйича операцияларни амалга оширадилар.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 августдаги 620-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/620/1632-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги ПФ-5582-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.11.2018 й., 06/18/5582/2220-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг божхона постлари хўжалик юритувчи субъект томонидан ТСОЯЭАТга киритилган контракт маълумотларини божхона юк декларацияси маълумотлари билан солиштирадилар ҳамда фарқлар мавжуд бўлмаганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона юк декларациясини расмийлаштирадилар, ушбу Низомнинг 121-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 8 сентябрдаги 259-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 36-сон, 477-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда экспортга божхона расмийлаштируви, инвойс асосида экспорт қилинадиган хом ашё товарлари ва товарлардан ташқари, ТСОЯЭАТга ҳисоб-китоблар тўғрисидаги маълумотномаларсиз амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон)
11. Қуйидагиларга:
улар бўйича тўлов импорт қилувчининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилган бир хўжалик юритувчи субъектнинг икки ва ундан ортиқ импорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга;
бир хўжалик юритувчининг икки ва ундан ортиқ экспорт контрактлари доирасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ташқи савдо контракти бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар хўжалик юритувчи субъект томонидан фақат, агар қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, контрактда ва ТСОЯЭАТда кўрсатилган унинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкидаги ҳисоб рақами орқали амалга оширилиши мумкин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
121. Экспорт қилувчилар тўлиқ тўлов уларнинг Ўзбекистон Республикаси банкларидаги ҳисоб рақамларига тушгандан ва ушбу ахборот ТСОЯЭАТга киритилгандан сўнг экспорт контрактларини расмийлаштирмасдан Интернет тармоғидаги он-лайн дўконлар орқали товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, 3000 (уч минг) АҚШ долларгача бўлган товарлар электрон тижорат орқали ТСОЯЭАТга киритмасдан ва юк божхона деларациясини расмийлаштирмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин
(121-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июлдаги 583-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
122. Экспорт қилувчилар товарлар (хом ашё товарлари бундан мустасно), ишлар ва хизматлар) экспортини тўлиқ тўлов уларнинг Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ҳисоб рақамига тушгандан ва ушбу ахборот ТСОЯЭАТга киритилгандан кейин экспорт контрактисиз инвойс асосида амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(122-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 мартдаги 216-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
123. Экспорт қилувчилар товарлар, ишлар (хизматлар) экспортини, Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича айрим товарлардан ташқари, Интернет тармоғининг электрон савдо майдончалари воситасида экспорт контракти тузмасдан ва товарлар, ишлар (хизматлар) экспорти учун банк воситачилик ҳақи олинмасдан амалга ошириш ҳуқуқига эгадирлар.
(123-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 20 апрелдаги 297-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон)
IV. Ташқи савдо операцияларини содир этиш тартиби устидан назорат қилиш
13. Товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомала учун чиқариш» режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ёки импорт контрактлари бўйича улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда — импорт контрактларида белгиланган муддатлардан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электротехника саноати тармоғи ташкилотларининг ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун технологик асбобғускуналарга нистабан тузилган импорт контрактлари бўйича — тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 270 календарь кун;
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 октябрдаги 860-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2019 й., 09/19/860/3898-сон)
бошқа импорт контрактлари бўйича — тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 календарь кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Экспорт операциялари бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати:
муассислар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари томонидан чет элдаги ташкилотларга (савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлар, диллерлик шохобчалари ва консигнация омборлари), шунингдек — Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси аъзолари — хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Палатанинг савдо-инвестиция уйлари номига олиб чиқилаётган товарлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 180 кундан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
электротехника ва электрмаиший маҳсулотлар экспорт операциялари бўйича — юк божхона декларацияси расмийлаштирилган кундан бошлаб 180 календарь кун;
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 октябрдаги 860-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.10.2019 й., 09/19/860/3898-сон)
қолган экспорт қилувчилар учун товарлар, ишлар ва хизматлар амалда экспорт қилинган кундан бошлаб 120 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Бунда енгиб бўлмайдиган куч (форс-мажор) таъсири юзага келган ҳолатда хорижий валютадаги тушумнинг тушиши муддати ушбу таъсир юз берган давлатнинг ваколатли органи томонидан тасдиқланган, енгиб бўлмайдиган кучнинг амал қилиши даврига узайтирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон)
15. Экспорт контрактлари бўйича тўловлар вакил банклар орқали амалга оширилган ва вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушувчи маблағлар ҳисобига тўланадиган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки экспорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
Шунингдек, аванс тўловлар бўйича маблағлар қайтариб берилганда ёки вакил банкнинг банк воситачилик ҳақи импорт қилувчининг маблағлари ҳисобига тўланганда импорт контрактлари бўйича товарлар тўлиқ етказиб берилмаган ҳолларда, у дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмаслиги, балки импорт қилувчи балансининг харажат қисмида ҳисобга олиниши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Хизматлар экспортини амалга оширувчи ва импорт қилувчининг мамлакатида кўрсатилган хизматлар учун олинган даромадлардан (фойдадан) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда солиқлар тўлаган экспорт қилувчилар ўзининг тижорат банкига ушбу солиқлар чет элда тўланганлиги тўғрисидаги тасдиқномани тақдим этадилар. Бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланган сумма контракт бўйича дебиторлик қарз сифатида ҳисобга олинмайди.
(16-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
Ушбу солиқлар асоссиз тўланганлиги, уларнинг камайтирилганлиги ёки қайтарилганлиги ҳолатлари аниқланган тақдирда контракт бўйича дебиторлик қарз тикланиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Чет элдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган экспорт қилувчилар, шунингдек, «эркин муомала учун чиқариш» режимида товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштиришни, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишни 30 банк кунидан ортиқ таъминламаган импорт қилувчилар (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк куни) белгиланган муддатлар тамом бўлгандан кейин:
белгиланган муддатлардан 180 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомала учун чиқариш» режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 10 фоизига тенг миқдорда;
белгиланган муддатлардан 180 кундан 365 кунгача кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомала учун чиқариш» режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 20 фоизига тенг миқдорда қўшимча;
белгиланган муддатлардан 365 кундан ортиқ кечикканда — тушмаган валюта маблағлари ёки «эркин муомала учун чиқариш» режимида расмийлаштирилмаган товарлар (бажарилмаган ишлар, кўрсатилмаган хизматлар) суммасининг 70 фоизига тенг миқдорда республика бюджети даромадига қўшимча жарима тўлайдилар.
Ушбу Низомда белгиланган жарима санкциялари қўлланилган тақдирда, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтказиб юборилган дебитор қарздорлик ундирилиши муддатларидан қатъи назар, айни бир қарздорлик предмети ва товарлар (ишлар, хизматлар)нинг амалдаги экспорти ҳажми бўйича экспорт қилувчига такрорий санкциялар қўлланилмайди.
Экспорт контрактининг суғурта полиси бўйича суғурта қопламаси суммаси (миллий ва (ёки) хорижий валюталарда) экспорт қилувчининг ҳисоб рақамига тушганда, ушбу экспорт контракти бўйича дебитор қарздорлик суммаси молиявий санкцияларни қўллаш мақсадлари учун тушган суғурта қопламаси суммасига камайтирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Хўжалик юритувчи субъектлар, тижорат банклари, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағлари олувчилар, ғазначилик бўлинмалари ва давлат божхона хизмати органлари тегишли ахборот ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 августдаги 620-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/620/1632-сон)
19. Давлат божхона хизмати органлари:
товарларнинг миқдори ва сифати бўйича амалдаги тавсифлар ва ассортимент ТСОЯЭАТда кўрсатилган маълумотларга мувофиқлиги устидан назорат қиладилар:
товарларнинг келиб тушиши ёки юклаб жўнатилиши тўғрисидаги маълумотларнинг ТСОЯЭАТга ўз вақтида ва тўғри киритилиши учун жавоб берадилар, иловалар билан биргаликда божхона юк декларациялари асосида маълумотларнинг статистика электрон базасини тузадилар, товарларни олиб кириш ва олиб чиқиш бўйича маълумотларни ҳамда улар бўйича амалга оширилган божхона тўловларини таҳлил этадилар, шунингдек маълумотларнинг электрон базаси ТСОЯЭАТга ўз вақтида қўшилишини таъминлайдилар;
контрабанда операциялари амалга оширилиши йўллари ва механизмларини аниқлаш, товарлар ва бошқа моддий бойликларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний олиб кирилиши ҳолларига барҳам бериш, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги бошқа жиноятларни очиш бўйича тезкор-таҳлилий ва қидирув чора-тадбирлари ўтказилишини таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва Ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикасига импорт қилинадиган товарларга нарх белгиланиши тенденцияси устидан доимий мониторинг олиб борадилар. Мониторинг натижалари бўйича ТСОЯЭАТ маълумотлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг расмий сайтида электрон шаклда жойлаштириладиган муқобил манбалардан олинган маълумотлар асосида импорт қилинадиган товарларга нарх маълумотлари бюллетени тузилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 июлдаги 499-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 29-сон, 693-модда)
Импорт товарларнинг нархлари тўғрисидаги маълумотларнинг муқобил манбалари сифатида ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки етказиб берувчиларнинг расмий эълон қилинадиган маълумотномалари, бюллетенлари, биржа котировкалари, прайс-варақлардан, улар уюшмалари ёки бирлашмаларининг йиғма нарх маълумотномаларидан, товарларни ишлаб чиқарувчи хорижий компаниялар ваколатхоналарининг, уларнинг расмий рўйхатдан ўтказилган дилерлари ёки дистрибьюторларининг маълумотларидан, шунингдек нархлар конъюнктурасини холис шакллантирадиган умумий фойдаланиладиган нарх тўғрисидаги маълумотларнинг бошқа ишончли манбаларидан фойдаланиш мумкин.
21. Бюллетень ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг импорт қилинадиган товарларга нарх ҳосил бўлишида шаклланаётган тенденциялардан хабардорлигини ошириш, шунингдек уларни божхонада расмийлаштириш тартиб-қоидаларини самаралироқ ва холисона амалга ошириш учун хизмат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бюллетень маълумотлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Давлат солиқ қўмитаси билан келишилиши керак.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)
Бюллетендан божхона органлари баҳолашда ва божхона қийматини назорат қилишда «Божхона тарифи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда фойдаланади.
22. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ўзининг барча ҳудудий бўлимлари ва божхона постларини босма нусхалар билан, ТСОЯЭАТга уланган тақдирда эса — шунингдек бюллетеннинг электрон версиялари билан мунтазам таъминлайди.
23. Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортидан тушум қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тушмаганлиги ёки тўлиқ тушмаганлиги ёхуд импорт бўйича товарлар тўлиқ тушмаганлиги (ишлар ва хизматлар бажарилмаганлиги) (аванс тўлови қайтарилганлиги) ҳолатлари тўғрисидаги ахборот ТСОЯЭАТда шакллантирилади. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси тегишли чора-тадбирлар кўриш учун ТСОЯЭАТ маълумотларидан фойдаланади.
24. Давлат божхона хизмати органлари қуйидаги ҳолатлар:
олиб кирилаётган товарлар божхона расмийлаштирилувидан ўтказилишида товар божхона қийматининг экспорт қилувчи мамлакатида қайд этилган товар қийматига нисбатан асоссиз оширилиши мақсадида ишончсиз маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар божхона органларига тақдим этилиши;
контрактлар бўйича контрагентлар ҳисобланмаган етказиб берувчилардан товарларнинг тушиши;
товарлар экспорти олдиндан ҳақ тўланмасдан, аккредитив очилмасдан, харидорнинг банки кафолати олинмасдан ёки сиёсий ва тижорат таваккалчиликларидан экспорт контрактларини суғурта қилиш полиси расмийлаштирилмасдан амалга оширилиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда қонун ҳужжатлари бузилишининг бошқа ҳоллари аниқланган тақдирда терговга қадар текширув ва суриштирув олиб борадилар ва қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли чора-тадбирларни кўрадилар.
(24-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
Ҳудудий божхона бошқармалари ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача хўжалик юритувчи субъект рўйхатдан ўтказилган жой бўйича солиқ хизмати ҳудудий бошқармаларининг валюта ва экспорт-импорт операциялари устидан назорат қилиш бўлимлари (шўъбалари)га ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чоралар ҳақида ахборот тақдим этадилар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-кунигача кўрсатиб ўтилган ҳолатлар ва улар бўйича кўрилган чора-тадбирлар ҳақидаги йиғма ахборотни Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Давлат солиқ хизмати органлари ТСОЯЭАТдан ва давлат божхона хизмати органларидан олинган ахборотни таҳлил қилади ҳамда пул маблағларини чет элга асоссиз равишда ўтказиш аломатлари аниқланган тақдирда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширувларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан келишган ҳолда ушбу контрактни тузган тадбиркорлик субъекти фаолиятини текширади. Зарурат бўлганда, текширув давлат божхона хизмати органлари билан биргаликда ўтказилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 октябрдаги 886-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон)
Ҳуқуқни бузиш содир этилганлиги ҳолати тасдиқланган тақдирда солиқ органлари томонидан қонун ҳужжатларида назарда тутилган чоралар кўрилади ва текшириш материаллари зарур чоралар кўриш учун белгиланган тартибда тегишли органларга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Давлат божхона хизмати органлари, тижорат банклари ва ТСОЯЭАТга уланган бошқа идоралар ўз ваколатлари доирасида тизимдаги мавжуд ахборотни рухсат берилмаган фойдаланишдан, маълумотларни бузишдан ёки ташқи савдо операцияларини амалга ошираётган хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказиши мумкин бўлган бошқа хатти-ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ташкилий ва техник чора-тадбирларни кўришлари керак.
Давлат божхона хизмати органлари, тижорат банклари ва ТСОЯЭАТдаги мавжуд маълумотлардан фойдаланадиган бошқа идораларнинг раҳбарлари ва бошқа ходимлари мазкур маълумотларни ошкор қилиш, улардан шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланиш, шунингдек шу жумладан ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидаларини бузиш оқибатида учинчи шахсларнинг маълумотларни олишига имконият яратиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар.
(26-бандининг биринчи ва иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 январдаги 16-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон)
ТСОЯЭАТдаги мавжуд ахборотни ҳимоя қилишнинг белгиланган қоидалари бузилганлиги, улардан ташқи савдо операцияларини амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектларга ёки давлатга зарар етказилишига олиб келган шахсий мақсадларда ёки учинчи шахсларнинг манфаатлари йўлида фойдаланганлиги учун идораларнинг айбдор раҳбарлари ёки бошқа ходимлари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
ТСОЯЭАТни техник қўллаб-қувватлаш ва ундан фойдаланишни молиялаштиришни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси амалга оширади.
Идоранинг — ТСОЯЭАТдан фойдаланувчининг ташаббуси ёки таклифи билан ТСОЯЭАТни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритиш зарур бўлган тақдирда ТСОЯЭАТни дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритишни молиялаштириш дастурий таъминлашга ўзгартиришлар киритишнинг ташаббускори бўлган идоранинг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 августдаги 620-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/620/1632-сон)
Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритиладиган маълумотлар тўғрисидаги
АХБОРОТ
а) Контракт бўйича умумий ахборот*:
импорт қилувчи (экспорт қилувчи)нинг номи ва реквизитлари, шу жумладан СТИР;
хорижий шерикнинг номи ва унинг реквизитлари;
контрактнинг санаси ва тартиб рақами;
контрактнинг тури;
контракт (товар, иш, хизмат)нинг мавзуси;
контрактнинг умумий суммаси;
контрактнинг валютаси;
тўлов валютаси;
товарни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш шартлари ва муддатлари;
тўлов шартлари;
қўшимча битимлар;
бажарилган ишлар ва/ёки кўрсатилган хизматларнинг далолатномалари;
контрактни бошқа банкка ёки товар-хом ашё биржасига бериш;
контракт бўйича операцияларни тугаллаш.
б) Маблағлар ҳаракати тўғрисидаги ахборот**:
тўлов санаси ва суммаси;
тўлов топшириғининг санаси ва тартиб рақами;
мажбурий сотиш амалга оширилганлиги санаси;
мажбурий сотув суммаси;
аккредитив очиш санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати ҳамда унинг бажарилиши тўғрисидаги ахборот;
берилган кафолатнинг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, кафилнинг номи ва кафолат бажарилганлиги тўғрисидаги ахборот;
берилган суғурта полисининг санаси, тартиб рақами, суммаси ва муддати, суғурта компаниясининг номи;
контрактлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар;
дебиторлик ва кредиторлик қарзларни ҳисобдан чиқариш;
жазо жарималари ва норезидентнинг даромадига солиқ тўлаш;
хорижий банкнинг воситачилик ҳақи.
в) Товарлар юклаб жўнатилганлиги ва тушганлиги тўғрисидаги ахборот***:
товарнинг номи ва ТИФ ТН бўйича код;
товарнинг миқдори;
товар келиб чиққан мамлакат;
божхона юк декларацияси рўйхатдан ўтказилган сана ва унинг тартиб рақами;
товар юклаб жўнатилган/тушган сана;
товар божхона чегарасини кесиб ўтган сана;
товарни божхонада расмийлаштириш санаси;
тушган товарнинг фактура, божхона ва статистика қиймати;
юклаб жўнатилган ёки тушган товарнинг божхона режими;
ўлчашнинг қўшимча бирлиги, коди (зарурат бўлганда);
товарнинг оғирлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) инвойс бўйича умумий маълумот *:
экспорт қилувчининг (импорт қилувчининг) номи ва унинг реквизитлари;
инвойс суммаси;
экспорт қилувчининг идентификация рақами (СТИР);
товарлар (ишлар, хизматлар) номи;
товарлар (ишлар, хизматлар)нинг ўлчов бирлиги;
товарлар (ишлар, хизматлар) миқдори;
товарлар (ишлар, хизматлар) нархи;
товарлар (ишлар, хизматлар)ни етказиб бериш қиймати;
ИНКОТЕРМС бўйича етказиб бериш шартлари;
ташиш тури.
(«г» банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 декабрдаги 984-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон)
Изоҳ:
* Маълумотлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан киритилади.
** Ваколатли банклар томонидан киритилади.
*** Товар юклаб жўнатилганда ёки тушганда Давлат божхона қўмитасининг жойлардаги божхона назоратини ташкил этиш бошқармасининг бўлинмалари томонидан киритилади.
ТСОЯЭАТда ташқи савдо контрактларини ижро этиш билан боғлиқ тўлдириладиган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 21 июлдаги 199-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 30-сон, 371-модда)
Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 30 сентябрдаги
416-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ташқи савдо операцияларини амалга оширишда хорижий валютадаги маблағлардан фойдаланиш устидан назоратни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 13 мартдаги 95-сон қарорида:
а) 2-банднинг иккинчи хатбошидаги «божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида – бир иш кунида» сўзлари «импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида – икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 1-иловада:
12-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Импорт контрактларини ҳисобга қўйиш учун импорт қилувчи корхона улар ваколатли банкларда ҳисобга қўйилгандан кейин 7 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларига банкнинг белгилари қўйилган Паспортнинг ундаги мавжуд нусхаларини тақдим этади, улар Паспортнинг биринчи ва иккинчи нусхаларига тегишли белги қўядилар»;
19-банднинг иккинчи жумласига «аванс тўловлари» сўзларидан кейин «импорт контрактлар импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин» сўзлари қўшилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат эҳтиёжлари учун танлов асосида озиқ-овқат товарлари етказиб беришни ташкил этиш тўғрисида» 1997 йил 26 сентябрдаги 454-сон қарорида:
а) 1-банднинг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби 3-иловага мувофиқ»;
б) 3-иловада:
номи қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«Давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарларини импорт қилиш юзасидан контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги томонидан экспертизадан ўтказиш тартиби»;
матндаги барча «Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги» сўзлари «Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
муқаддимадаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;
I бўлимнинг биринчи ва иккинчи хатбошидаги ҳамда II бўлимнинг биринчи хатбошидаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;
IV бўлимда:
биринчи ва иккинчи хатбошидаги «рўйхатдан» сўзи «экспертизадан» сўзи билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошидаги «рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификат билан» сўзлари «контрактнинг экспертизадан ўтказилганлиги тўғрисида Ташқи иқтисодий алоқалар агентлигининг тегишли хулосаси билан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 июндаги 427-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида биржа ва ярмарка савдосини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 6 майдаги 223-сон қарорига 2-илова 2-бандининг учинчи хатбошидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 5-сон, 25-модда) «божхона хизмати ҳудудий бўлинмаларида – бир иш кунида» сўзлари «импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъект давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида – икки иш кунида, ҳужжатлар топширилган кундан ташқари» сўзлари билан алмаштирилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 11-сон, 72-модда) билан тасдиқланган «Хом ашё, материаллар, бутловчи буюмлар ва асбоб-ускуналар харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказиш тўғрисида Низом»нинг XI бўлими 62-банди биринчи ва иккинчи хатбошидаги «рўйхатга олиш» сўзлари «экспертизадан ўтказиш» сўзлари билан, «рўйхатга олинмайди» сўзлари «экспертизадан ўтказилмайди» сўзлари билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички валюта бозорини янада эркинлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 16 июлдаги 317-сон қарорига илова (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 7-сон, 63-модда) 1-бандининг иккинчи жумласига «аванс тўловлари» сўзларидан кейин «импорт контрактлари импорт қилувчи корхона давлат рўйхатидан ўтказилган жойдаги Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармаларининг валютани назорат қилиш бўлимларида ҳисобга қўйилгандан кейин» сўзлари қўшилсин.


(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 17-18-сон, 161-модда; 2005 й., 32-33-сон, 251-модда, 34-36-сон, 264-модда; 2009 й., 32-33-сон, 363-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда; 2011 й., 42-сон, 455-модда; 2013 й., 2-сон, 24-модда, 37-сон, 485-модда; 2014 й., 30-сон, 371-модда; 2015 й., 36-сон, 477-модда, 52-сон, 647-модда; 2016 й., 9-сон, 91-модда, 52-сон, 604-модда; 2017 й., 28-сон, 654-модда, 29-сон, 693-модда, 33-сон, 863-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2017 й., 09/17/938/0319-сон; 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон, 18.12.2017 й., 09/17/984/0419-сон, 12.01.2018 й., 09/18/16/0549-сон, 09.02.2018 й., 09/18/102/0685-сон, 23.04.2018 й., 09/18/297/1096-сон, 07.06.2018 й., 09/18/427/1321-сон, 27.07.2018 й., 09/18/583/1582-сон, 08.08.2018 й., 09/18/620/1632-сон, 26.11.2018 й., 06/18/5582/2220-сон; 14.03.2019 й., 09/19/216/2764-сон, 11.08.2019 й., 09/19/661/3571-сон, 11.10.2019 й., 09/19/860/3898-сон, 22.10.2019 й., 09/19/886/3941-сон, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)

Download 128,1 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish