133-модда. Аризани (шикоятни) иш юритишга
қабул қилишни рад этиш
А Ж Р И М
(шикоят аризасини қабул қилишни рад этиш ҳақида)
2018 йил 10 апрель куни__________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди судьяси З.Алимова,
аризачи якка тартибдаги тадбиркор Ш.Зафаровнинг жавобгар АТ
__________ банкига нисбатан банк мансабдор шахсларининг унга кредит
ажратмасликдан иборат хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб
топиш ва кредит ажратиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги шикоят
аризасини ҳамда унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи якка тартибдаги тадбиркор Ш .Зафаров__________ туман
маъмурий судига шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар АТ
__________ банки мансабдор шахсларининг унга кредит ажратмасликдан
иборат хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб топиш ва кредит
ажратиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодексининг 26-моддасига кўра, маъмурий судга фуқаролар
ва юридик шахсларнинг бузилган ёки низолашилаётган ҳуқуқлари,
эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида-
ги, маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган ишлар тааллуқлидир, бундан Ўзбекистон Республикаси
Конституциявий судига, фуқаролик ишлари бўйича судларга, иқтисодий
судларга ва ҳарбий судларга тааллуқли ишлар мустасно.
Мазкур Кодекс 27-моддасининг 2-бандига кўра маъмурий суд
маъмурий органларнинг ва улар мансабдор шахсларининг қонун
ҳужжатларига мос келмайдиган ҳамда фуқаролар ёки юридик шахс-
ларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаат-
ларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан
низолашиш тўғрисидаги ишларни ҳал этади.
"Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида"ги Ўзбекистон Рес-
публикаси Қонунининг 4-моддасига мувофиқ, маъмурий органлар
дейилганда, маъмурий-ҳуқуқий фаолият соҳасида маъмурий бошқарув
239
ваколати берилган органлар, шу жумладан давлат бошқаруви
органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек ушбу фаолиятни амалга
оширишга ваколатли бўлган бошқа ташкилотлар ва махсус тузилган
комиссиялар тушунилиши белгиланган.
Юқорида келтирилган ҳолатлардан маълум бўладики, маъму-
рий судларга маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан
келиб чиқадиган ҳамда жавобгар сифатида бир тарафда маъмурий
орган иштирок этадиган ишлар тааллуқлидир. А Т __________ банки эса
маъмурий орган ҳисобланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 133-моддаси биринчи қисмининг 1-бандига биноан
судья иш маъмурий судга тааллуқли бўлмаса аризани (шикоятни) иш
юритишга қабул қилишни рад этади.
Бундай ҳолатда шикоят аризасини қабул қилиш рад этилиши
лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси
Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси 133-моддаси
биринчи қисмининг 1-банди, 168 ва 169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
Якка тартибдаги тадбиркор Ш.Зафаровнинг жавобгар А Т __________
банки мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф
деб топиш ва кредит ажратиш мажбуриятини юклаш тўғрисидаги
шикоят аризасини қабул қилиш рад этилсин.
Мазкур ажрим устидан 20 (йигирма) кун ичида апелляция
тартибида шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
З.Алимова
Do'stlaringiz bilan baham: |