137-модда. Ишларни битта иш юритишга бирлаштириш
А Ж Р И М
(айни бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги бир неча
ишни битта иш юритишга бирлаштириш тўғрисида)
2018 йил 10 апрель куни__________ -сонли в а ___________-сонли маъ-
мурий ишни__________ туман маъмурий суди ўз биносида,
суд раиси Ф.Эшимбетованинг раислигида,
Ч.Махмудованинг
котиблигида, __________ туман
прокурори
ёрдамчиси С.Хасанбоев,
аризачи О.Рахимов, жавобгар
вакили
К.Расулов иштирокида, аризачи О.Рахимовнинг__________ туман ФҲДЁ
бўлимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги аризаси
ҳамда аризачи О.Рахимовнинг__________ туман ФҲДЁ бўлими зиммасига
бобоси Ахмаджанов Махмуднинг 1971 йил 21 октябрда 1059-сон билан
қайд қилинган ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидаги "фамилияси"
устунига фамилиясини "Рахиймов"дан "Рахимов"га ўзгартириш киритиш
мажбуриятини юклаш тўғрисидаги шикояти бўйича юритилаётган
ишни очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи Рахимов Обид Салимович (бундан буён матнда аризачи
деб юритилади)__________ туман ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиб, бобоси
Ахмаджанов Махмуднинг 1971 йил 21 октябрда 1059-сон билан қайд
қилинган ўлим ҳақидаги далолатнома ёзувидаги "фамилияси" устунига
фамилиясини "Рахиймов"дан "Рахимов"га ўзгартириш киритишни
сўраган.
Аризачининг аризаси жавобгар томонидан кўриб чиқилиб, 2017
йил 20 майда аризани қаноатлантиришни рад этиш ҳақида 1865-сонли
қарор қабул қилган.
Натижада,
аризачи
судга
ариза
билан
мурожаат
қилиб,
жавобгарнинг 2017 йил 20 майдаги 1865-сонли қарорини ҳақиқий эмас
деб топишни сўраган. Ариза иш юритувига қабул қилиниб, маъмурий
иш қўзғатилган (__________ -сонли ишни). Ишни кўриб чиқиш 2018 йил
10 апрелига тайинланган.
Шунингдек, аризачи судга шикоят аризаси билан мурожаат
қилиб жавобгар зиммасига бобоси Ахмаджанов Махмуднинг 1971 йил
235
21 октябрда 1059-сон билан қайд қилинган ўлим ҳақидаги далолатнома
ёзувидаги
"фамилияси"
устунига
фамилиясини
"Рахиймов"дан
"Рахимов"га ўзгартириш киритиш мажбуриятини юклашни сўраган.
Шикоят иш юритувига қабул қилиниб, маъмурий иш қўзғатилган
(__________ -сонли ишни). Ишни кўриб чиқиш 2018 йил 10 апрелига
тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 137-моддасининг биринчи қисмига кўра, биринчи
инстанция суди айни бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги бир
нечта ишни битта иш юритишга бирлаштиришга ҳақли.
Мазкур ҳолатда__________ -сонли в а ___________ -сонли ишлар айни
бир шахслар иштирок этувчи бир турдаги иш эканлиги ва мазмунан
бир-бири билан боғлиқ эканлигидан келиб чиқиб, суд ҳар иккала
ишларни битта иш юритишга бирлаштиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
суд ишларини юритиш тўғрисидаги
кодексининг 137, 168 ва
169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
__________ -сонли в а ___________ -сонли ишлар битта иш юритишга
бирлаштирилсин.
Ишга__________ -сон берилсин ҳамда ишни кўриб чиқиш 2018 йил
10 апрел куни соат 17-00 га тайинлансин.
Судья
Ф.Эшимбетова
Do'stlaringiz bilan baham: |