100-модда. Суднинг иш юритишни тўхтатиб
туриш ҳуқуқи
А Ж Р И М
(иш юритишни тўхтатиб туриш тўғрисида)
2018 йил 17 май куни____________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
судья Т.Алимбековнинг раислигида,
Д.Сабированинг
котиблигида,
__________
туман
прокурори
ёрдамчиси А.Розиқов, аризачи вакили А.Абдуллаев, жавобгар вакили
А.Сотволдиев иштирокида, аризачи "Алвон" акциядорлик жамиятининг
жавобгар __________ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг 2018 йил
20 январдаги қарорини ҳақиқий эм а с,__________ вилоят давлат солиқ
бошқармаси мансабдор шахсларининг ҳаракатларини ғайри қонуний
деб топиш ҳақидаги аризаси бўйича юритилаётган ишни очиқ суд
мажлисида кўриб чиқиб,
А Н И Қ Л А Д И:
"Алвон" акциядорлик жамияти (бундан буён матнда аризачи деб
юритилади) маъмурий судга ариза билан мурожаат қилиб,__________
шаҳар давлат солиқ инспекциясининг (бундан буён матнда жавобгар
деб юритилади) 2018 йил 20 январдаги қарорини ҳақиқий эмас,
__________ вилоят давлат солиқ бошқармаси мансабдор шахсларининг
ҳаракатларини ғайри қонуний деб топишни сўраган.
Бугунги
суд
мажлисида
аризачи
вакили
илтимоснома
билан мурожаат қилиб, аризачини бўлиш шаклида қайта ташкил
этилаётганлигини, қайта ташкил қилишда солиқ текшируви натижасида
аниқланган қўшимча солиқлар ва молиявий жарималар тақсимлаш
баланси орқали қайси юридик шахсга ўтказилиши масаласи ҳам ҳал
этилишини маълум қилиб, қайта ташкил қилиш ишлари якунлангунга
қадар иш юритишни тўхтатиб туришни сўради.
Жавобгар вакили иш юритишни тўхтатиб туришга эътирози
йўқлигини билдирди.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурорнинг
илтимосномани қаноатлантириш ҳақидаги фикрини тинглаб, иш
ҳужжатларини муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра иш юритишни
тўхтатиб туришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ-
рисидаги кодекси 100-моддасининг 2-бандига кўра ишда иштирок
этувчи шахс бўлмиш юридик шахс қайта ташкил қилинганда суд иш
юритишни тўхтатиб туришга ҳақли.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, аризачи акциядорларининг
2018 йил 10 майдаги умумий йиғилиш қарорига асосан ушбу жамият
таркибидан янги 2 та корхона ажралиб чиқишига розилик берилиб,
аризачининг раҳбарига жамиятни қайта ташкил этиш ишларини
(жумладан, корхонанинг дебитор-кредитор қарзларини аниқлаш,
уларни жамият ва корхоналар ўртасида тақсимлаш, давлат рўйхатидан
ўтказиш ва ҳокозо) қонун ҳужжатлари талаблари асосида амалга
ошириб, бир ой муддатда якунлаш вазифаси қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодекси 50-моддасининг
тўртинчи қисмига кўра юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча
юридик шахс ажралиб чиққанида қайта ташкил этилган юридик
шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг
ҳар бирига ўтади. __________ шаҳар давлат солиқ инспекциясининг
"Солиқ текшируви материалларини кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори
билан аризачига 386 001 789 сўм қўшимча солиқ ҳисобланган бўлиб,
жамият қайта ташкил этилиши муносабати билан ушбу қарздорлик
жамият ва янги ташкил этиладиган корхоналар ўртасида тақсимланади.
Қайта ташкил этиш жараёни билан бир вақтда суд жараёнининг
давоми этиши эса суд жараёни якунланмагунга қадар қайта ташкил
этиш жараёнининг давом этишига тўсқинлик қилиши мумкин. Чунки,
ушбу солиқ қарздорлигини корхоналар ўртасида тақсимлаш ёки
тақсимламаслик масаласи ноаниқ бўлиб қолади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш
тўғрисидаги кодекси 101-моддасининг 2-бандига кўра иш юритиш
ушбу Кодекс 99-моддасининг 2 ва 3-бандларида ва 100-моддасининг
2-бандида назарда тутилган ҳолларда - ишда иштирок этувчи шахснинг
ҳуқуқий вориси аниқлангунига, муомалага лаёқатсиз шахсга вакил
тайинлангунига, янги ташкил этилган юридик шахс давлат рўйхатидан
ўтгунига қадар тўхтатиб турилади.
Шу муносабат билан жамиятда қайта ташкил этиш ишлари
якунлангунга қадар маъмурий иш бўйича иш юритишни тўхтатиб
туриш лозим.
■ ' '
Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 100, 168 ва
169-моддаларини қўллаб, суд
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
"Алвон" акциядорлик жамиятининг илтимосномаси қаноатланти-
рилсин
"Алвон" акциядорлик жамиятида қайта ташкил этиш ишлари
якунлангунга қадар мазкур маъмурий иши бўйича иш юритиш тўхтатиб
турилсин.
Ажрим устидан бир 20 (йигирма) кун ичида апелляция тартибида
шикоят бериш (протест келтириш) мумкин.
Судья
Т.Алимбеков
Do'stlaringiz bilan baham: |