Cover page namunalar app curves cdr


-боб. Суднинг ҳал қилув қарори



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

19-боб. Суднинг ҳал қилув қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2018 йил 12 май куни____________ -сонли маъмурий ишни___________
туман маъмурий суди ўз биносида,
судья Ф.Уразбоеванинг раислигида,
Д.Сабированинг 
котиблигида, 
__________
туман 
прокурори
ёрдамчиси 
Ш.Гафуров, 
аризачи 
С.Соатова, 
жавобгар 
вакили
К.Равшанованинг иштирокида, аризачи Д.Сабированинг ____________
туман ФҲДЁ бўлими мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатларини 
қонунга хилоф деб топиш ҳақидаги аризасини иш ҳужжатлари билан 
бирга очиқ суд мажлисида кўриб чиқиб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи Д.Сабирова (бундан буён матнда аризачи деб юритилади)
судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб,____________ туман ФҲДЁ
бўлими мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатларини қонунга хилоф деб 
топишни сўраган.
Суд мажлисида аризачи ариза талабини қўллаб-қувватлаб,
____________ туман ФҲДЁ бўлимига фамилиясини турмуш ўртоғининг
фамилиясига, яъни "Машарипова"га ўзгартиришни сўраб 2018 йил 
3 январда ариза билан мурожаат қилганлиги, бироқ шу кунга қадар 
аризаси жавобгар томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилмасдан
қолаётганлигини баён қилиб, ____________ туман ФҲДЁ бўлимининг
аризани кўриб чиқмасликдан иборат хатти-ҳаракатларини қонунга 
хилоф деб топишни сўради.
____________ туман ФҲДЁ бўлими 
вакили ўз кўрсатмасида
ҳақиқатдан ҳам аризачи фамилиясини ўзгартириш ҳақида мурожаат 
қилганлиги, бироқ иш ҳажми кўплиги сабабли аризани кўриш имкони 
бўлмаётганлигини маълум қилиб, шикоятни рад этишни сўради.
Суд тарафлар вакилларининг тушунтиришларини, прокурор 
фикрини 
эшитиб, шикоят аризада 
келтирилган 
важларни 
иш 
ҳужжатлари билан бирга муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, 
шикоятни қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, аризачи Д.Сабирова 1998 йил
243


25 февралда____________ туманида туғилган. 2016 йил 20 декабрда эса
фуқаро Ш.Машарипов билан қонуний никоҳдан ўтган.
Шундан кейин аризачи ____________ туман ФҲДЁ бўлимига
фамилиясини турмуш ўртоғининг фамилиясига, яъни "Машарипова"га 
ўзгартиришни сўраб 2018 йил 3 январда ариза билан мурожаат қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 
ноябрдаги 387-сонли қарори билан тасдиқланган "Фуқаролик ҳолати 
далолатномаларини қайд этиш қоидалари"нинг 165-167-бандларига 
кўра ФҲДЁ бўлими мудири тақдим этилган ҳужжатлар асосида, зарур 
ҳолларда эса бошқа ФҲДЁ органларидан ўзининг талаби бўйича керакли 
далолатнома ёзувлари нусхаларини олганда йиғилган ҳужжатларни 
йиғмажилдга тикади ва тегишли текширув ўтказиш учун ички ишлар 
органига жўнатади.
Ички ишлар органи тақдим қилинган ҳужжатларни 30 кун 
мобайнида ўрганиб чиқади, ариза берувчининг фамилияси, исми, ота 
исмини ўзгартириш хусусида асосланган хулоса тузади ва уни ФҲДЁ 
органига тақдим этади.
Ариза берувчининг фамилияси, исми, ота исмининг ўзгартирилиши 
мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида хулоса тузилган тақдирда ушбу 
ҳолатнинг аниқ сабаблари кўрсатилади.
Ички ишлар органининг хулосасини олгандан кейин ФҲДЁ 
органи тақдим этилган ҳужжатлар асосида фамилия, исм, ота исмини 
ўзгартириш ёки ўзгартиришни рад қилиш тўғрисида асосланган хулоса 
тузади.
Ички ишлар органининг хулосасида ариза берувчи фамилияси, 
исми, ота исмини ўзгартириш тўғрисида илтимос қилган пайтда 
тергов ёки суд остида бўлганлиги ёхуд фамилияси, исми, ота исмининг 
ўзгартирилиши қонун ҳужжатларига зид эканлиги кўрсатилган бўлса, 
ФҲДЁ органи фамилияси, исми, ота исмини ўзгартиришни рад этиши ва 
рад этиш сабабини ёзма шаклда хабар қилиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 67-моддасининг иккинчи қисмига кўра маъмурий 
органларнинг низолашилаётган ҳужжатларининг, фуқаролар ўзини 
ўзи бошқариш органлари қарорларининг, улар мансабдор шахслари 
ҳаракатларининг 
(ҳаракатсизлигининг) 
қонунийлигини 
исботлаш 
мажбурияти тегишли органлар ва мансабдор шахслар зиммасига 
юклатилади. Мазкур органлар ва мансабдор шахслар ўз эътирозларига 
асос қилиб келтираётган фактларни ҳам тасдиқлаши шарт.


Аризачи 
томонидан 
____________
туман 
ФҲДЁ 
бўлимига
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 
ноябрдаги 
387-сонли 
қарори 
билан 
тасдиқланган 
"Фуқаролик 
ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидалари"нинг 162-бандида 
белгиланган барча ҳужжатларни тақдим этган бўлса-да, бироқ 
ушбу ариза қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда кўриб 
чиқилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш 
тўғрисидаги кодекси 189-моддасининг иккинчи қисмига кўра Суд 
устидан шикоят қилинаётган қарор ёки унинг айрим қисмлари ёхуд 
ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонун ҳужжатларига зид эканлигини ҳамда 
аризачининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини 
бузаётганлигини аниқласа, қарорни ёки унинг айрим қисмларини 
ҳақиқий эмас, ёхуд ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) қонунга хилоф деб 
топиш тўғрисида ҳал қилув қарори қабул қилади.
Ушбу ҳолатда____________ туман ФҲДЁ бўлимининг аризачининг
аризасини белгиланган муддатларда кўриб чиқмасликдан иборат 
хатти-ҳаракатлари қонунга хилофдир.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодекси 189-моддасининг бешинчи қисмига кўра қарор 
ҳақиқий эмас, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик) қонунга хилоф деб топилган 
тақдирда суд тегишли органнинг ёки мансабдор шахснинг зиммасига 
қуйидаги мажбуриятларни юклайди:
қонунга мувофиқ қарор қабул қилиш ёки муайян ҳаракатларни 
амалга ошириш ёхуд аризачининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний 
манфаатларининг бузилишларини бошқача усулда бартараф этиш;
йўл қўйилган бузилишларни бартараф этиш ва ҳал қилув 
қарорининг ижроси тўғрисида судга ва аризачига, агар суд томонидан 
бошқача муддат белгиланмаган бўлса, суднинг ҳал қилув қарори 
қонуний кучга кирган кундан эътиборан бир ой ичида хабар қилиш. 
Юқорида қайд этилган ҳолатлардан келиб чиқиб суд, аризачининг
шикоятини қаноатлантиришни,____________ туман ФҲДЁ бўлими зимма-
сига аризачининг аризасини ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган 
пайтдан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб чиқиш мажбуриятини 
юклашни, тўланган 172 240 сўм давлат божи ва 7 000 сўм суд 
харажатларини жавобгардан аризачига ундиришни лозим деб топади.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодексининг 115, 156-158 ва 189-моддаларини қўллаб, суд
'15


ИШЛАР БЎЙИЧА СУД ҲУЖЖАТЛАРИ НАМУНАЛАРИ
Қ А Р О Р 
Қ И Л А Д И :
аризачи Д.Сабированинг шикоят аризаси қаноатлантирилсин
____________ туман ФҲДЁ бўлими зиммасига Д.Сабированинг
фамилиясини ўзгартириш ҳақидаги аризасини ҳал қилув қарори 
қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб бир ой муддат ичида кўриб 
чиқиш ва бу ҳақда судга ҳамда Д.Сабировага ҳал қилув қарори қонуний 
кучга кирган пайтдан бошлаб бир ой муддат ичида хабар бериш 
мажбурияти юклансин.
____________ туман ФҲДЁ бўлимидан Д.Сабировага 172 240 сўм
давлат божи ва 7 000 сўм суд харажатлари ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон 20 кун муддат ичида апелляция 
тартибида шикоят, прокурор протест келтириши мумкин.
Судья 
Ф.Уразбоева



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish